Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet297/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Номоддий активлар. Ушбу активлар аудити қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади.
Биринчидан, номоддий активларларнинг ҳақиқатда мавжуд ҳолати, ўларнинг ҳисоб ва баланс қийматларининг тўғри ҳисобланганлиги, ушбу қийматларни балансда, бош китобда бир хил акс эттирилганлиги текширилади,
Иккинчидан, номоддий активларнинг харакатига доир операциялар бўйича хужжатларни, бухгалтерия ёзувларини тўғрилиги текширилади.
Учинчидан, номоддий активлар бўйича амортизация суммаларини тўғри ҳисобланганлиги ва счётларда акс эттирилганлиги аниқланади.
Тўртинчидан, номоддий активларга доир даромад ва харажатларнинг реаллиги аниқланади.
Номоддий активлар аудит текшируви натижалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- номоддий активларнинг ҳисоб ва баланс қийматлари ва уларга ҳисобланган амортизация суммасининг реаллиги, уларнинг мавжудлиги ва бутлиги, олинган даромад ва харажатларнинг суммаларини тўғрилиги тасдиқланади;
- номоддий активлар ҳисобида мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади;
-четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Номоддий активлар бўйича аудиторлик хатари қуйидагилар сабабли вужудга келиши мумкин:
1.Номоддий активларнинг ҳисоб ва баланс қийматлари ҳақиқий суммаси нотўғри топилганда.
2.Номоддий активлар ҳисобидаги камчиликлар ва четланишлар тўлиқ кўрсатилмай қолинганда.
3.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда.
Молиявий инвестициялар. Ушбу активлар аудитида қуйидаги ишларни кетма-кет бажариш лозим: (1) молиявий инвестицияларни мавжуд турларини аниқлаш; (2) уларни ҳисоб ва баланс қийматларини 12-сон БҲМС талабларига мослигини текшириш; (3) молиявий инвестицияларга доир операцияларни тўғри хужжатлаштирилганлиги ва счётларда (0610,0620,0630) тўғри акс эттирилганлигини текшириш; (4) молиявий инвестициялар бўйича даромад ва харажатларни тўғри ҳисобланганлиги ва молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилганлигини текшириш.
Аудиторлик текширувида молиявий инвестицияларни ҳақиқатда мавжудлиги, бутлиги, улар қийматининг тўғри ҳисобланганлиги тасдиқланади, ҳисоб ва ҳисоботда мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади, шунингдек ушбу четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Молиявий инвестицияларнинг ҳисоб ва баланс қийматлари ҳақиқий суммаларининг нотўғри топилиши, улар ҳисобидаги камчиликлар ва четланишларнинг тўлиқ кўрсатилмай қолиниши, ушбу камчилик ва четланишларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг берилмай қолиниши ёки нотўғри берилиши аудиторлик хатарини ошишига олиб келади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling