Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайёр маҳсулот ва товарлар.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш. Аудит текширувида тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг балансда кўрсатилган давр бошидаги қийматини бош китоб маълумотига мос келиши аниқланади, Шундан сўнг, 2010 “Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчм ишлаб чиқариш» ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби счётларидаги ёзувлар хужжатлар асосида текшириб чиқилади, уларнинг «Харажатлар таркиби тўғрисида Низом»га мувофиқлиги баҳоланади. Кейинги босқичда ишлаб чиқариш харажатлари счётларидаги маълумотларни мавжуд ҳолати ва ҳақиқатда бўлиш керак ҳолатлари ҳамда улардаги четланишлар бўйича барча исботу- далиллар тўпланади.
Аудиторлик текшируви натижасида тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг суммаси ва ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар таннархига киритиладиган харажатлар тасдиқланади, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобида мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади, ишлаб чиқариш ҳисоботлари ва бошқа бошланғич тасдиқловчи хужжатлардаги камчиликлар очиб берилади, бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади, шунингдек аниқланган четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича мумкин бўлган аудиторлик хатарлари: а) ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобидаги мавжуд четланишлар аниқланмай қолиниши мумкин; б) тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи нотўғри топилиши мумкин; в) Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмасдан қолиниши мумкин; г) четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмаслиги ёки улар нотўғри берилиши мумкин. Тайёр маҳсулот ва товарлар. Ушбу активлар аудитини қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ: Биринчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарлар ҳисоб ва баланс қийматларини йил бошидаги суммалари аниқланади, улар тўғрисидаги маълумотларни балансда, бош китобда, журнал ордерларда, моддий ҳисоботларда бир хил кўрсатилганлиги текширилади. Иккинчидан, мавжуд тайёр маҳсулотлар ва товарни 21-сон БҲМСга мувофиқ тўғри таснифланганлиги аниқланади. Учинчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарларини омбор ҳисобининг борлиги ва уни тўғри юритилаётганлиги текширилади. Тўртинчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарлар харакатини ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланади. Бешинчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарлар сотиб олиш ва сотиш қийматларини тўғри шаклланганлиги, ушбу қийматлар бўйича уларни сотиш ва сотиш таннархи счётларида тўғри акс эттирилганлиги текширилади. Олтинчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарлар заҳираларини реал мавжудлигини билиш мақсадида инвентаризацияси ўтказилади. Еттинчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарларни сотишдан олинган ҚҚС суммасини тўғри топилганлиги текширилади. Саккизинчидан, тайёр маҳсулотлар ва товарлар счётларидаги маълумотларни мавжуд ҳолати ва ҳақиқатда бўлиш керак ҳолатлари аниқланади. Тўққизинчидан, мавжуд четланишлар бўйича барча исботу- далиллар тўпланади. Аудит текшируви натижасида қуйидагиларга эришилади: тайёр маҳсулотлар ва товарларнинг ҳисоб ва баланс қийматларининг реаллиги тасдиқланади; тайёр маҳсулотлар ва товарлар бўйича ҳисоб ва баланс маълумотларининг уйғунлиги тасдиқланади; тайёр маҳсулотлар ва товарларининг мавжудлиги ва бутлиги тасдиқланади; тайёр маҳсулотлар ва товарлар харакати бўйича даромадлар, харажатлар, ҚҚС нинг реаллиги тасдиқланади; тайёр маҳсулотлар ва товарлар ҳисобида мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади; счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич тасдиқловчи хужжатлардаги камчиликлар очиб берилади; бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади; четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади. Тайёр маҳсулотлар ва товарлар аудитида аудиторлик хатари қуйидаги ҳолларда вужудга келиши мумкин: *тайёр маҳсулотлар ва товарларнинг ҳисоб ва баланс қийматларининг ҳақиқий суммалари нотўғри топилганда; *счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолинганда; *тайёр маҳсулотлар ва товарларни сотиш, бепул бериш ва бошқа ҳоллари бўйича даромад ва харажатлар нотўғри топилганда; *бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолинганда; *четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling