Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet302/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Ҳисобда

140000




600000

700000

40000




Ҳисоботда

140000




600000

700000

40000




Аудитда

140000




620000

700000

60000




Четланиш ҳисобга нисбатан

0




20000

0

20000




Четланиш ҳисоботга нисбатан

0




20000

0

20000




Ҳисоб ва ҳисобот ўртасида

0




0

0

0






Бешинчидан, дебиторлик қарзларнинг ҳар бир гуруҳи (счет) бўйича аудиторлик текширувида аниқланган четланишлар асосида бухгалтерия балансига тегишли тузатишлар киритиш тавсия этилади.
Юқоридагилардан ташқари дебиторлик қарзлар бўйича аудиторлик текширувида қуйидагилар ҳам текширилиши лозим:
1.Харидорлар билан ҳисоб-китобларда 15% лик олдиндан тўлов талабларини бажарилиш.
2.Муддати ўтиб кетган қарзлар ва уларнинг ҳисоботда реал кўрсатил-ганлиги.
3.Бартер асосида қарзларни ёпилиш холларининг борлиги.
4.Таъминотчиларга, ходимларга, бюджетга ва бошқа дебиторларга берилган бўнакларнинг реаллиги, муддатидан кўп вақтга асоссиз ёпилмаслик ҳолатлари.
5.Дебиторлик қарзларни тасдиқловчи счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар, бош китобдаги нотўғри ёзувлар ва бошқалар.
Шундай қилиб, аудиторлик текширувида дебиторлик қарзларнинг реал суммалари счётлар бўйича тасдиқланади, муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзлар аниқланади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Дебиторлик қарзлар бўйича аудиторлик хатарини ошиб кетишига олиб келувчи ҳолатлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- дебиторлик қарзлар ҳақиқий суммаси нотўғри топилиши мумкин;
- счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолиниши мумкин;
-ҳисоб-китоб интизомидан четланишлар кўрсатилмай қолиниши мумкин;
- олдиндан тўлов шартларисиз операциялар аниқланмай қолиниши мумкин;
-бартер ҳоллари ва натура тўловига йўл қўйилганлиги очилмай қолиниши мумкин;
- бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолиниши мумкин;
-четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки нотўғри берилиши мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling