Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet304/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Хусусий капитал. Хусусий капитал элементлари аудитида қуйидаги муолажалар амалга оширилади.
1.Устав капиталининг ҳақиқатда шаклланганлиги текширилади.
2.Қўшилган капитални вужудга келиши, ишлатилиши, уларнинг қонунийлиги ва реаллиги текширилади.
3.Резерв капиталини вужудга келиши ва ишлатилишининг қонунийлиги ва реаллиги текширилади.
4.Тақсимланмаган фойда суммасини реаллиги текширилади
5.Мақсадли маблағларни шаклланиши ва ишлатилишининг қонунийлиги ва реаллиги текширилади.
6.Келгуси тўловлар учун резервнинг шаклланиши ва ишлатилишининг қонунийлиги ва реаллигини текшириш.
Хусусий капитал элементлари аудитида қуйидаги натижаларга эришилади:
*устав капиталини шаклланганлиги тасдиқланади;
*қўшилган ва резерв капитал суммаларини кўпайиши ва камайишининг қонунийлиги ва улар суммалари реаллиги тасдиқланади;
* тасдиқланмаган фойдани, шу жумладан ҳисобот даврнинг тақсимланма-ган фойдаси суммаси тасдиқланади;
*мақсадли маблағлар, шу жумладан солиқ имтиёзларидан шаклланган мақсадли тушумларнинг вужудга келиши ва ишлатилишининг қонунийлиги ҳамда улар суммаларини ҳисоботда тўғри акс эттирилганлиги тасдиқланади;
*мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Мавзуга оид таянч атамалар


Аудитнинг индукция усули – бу ҳар бир объект бўйича маълумотларни бошланғич ҳужжатлардан тортиб, то ҳисоботда акс эттирилган кўрсаткичгача тизимлаб текшириш.
Аудитнинг дедукция усули – бу ҳар бир объект бўйича маълумотларни ҳисобот кўрсаткичидан тортиб, то бошланғич бошланғич ҳужжатларга тизимлаб текшириш.
Сотиш турлари аудити- корхона томонидан олиб борилган иқтисодий фаолият ёки фаолият турлари тўҳрисидаги пул бирлигидаги ахборотларни ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини текшириш.
Аудит текшируви натижаси – бу аудит текшируви ва ҳисобот маълумотлари ўзаро мослиги ёки улар ўртасида четланишларнинг пул бирлигидаги миқдори.
Аудиторлик иш ҳужжати - бу аудит текшируви, ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ўзаро мослиги ёки улар ўртасида четланишларнинг пул бирлигидаги миқдорини ифодаловчи таҳлилий жадвал.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling