Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
Кредиторлик қарзлар. Кредиторлик қарзлар аудитини ўтказиш тартиби дебиторлик қарзлар аудити тартибига тўлиқ ўхшашдир. Чунончи, улар бўйича ҳам қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир.
Биринчидан, бухгалтерия балансининг кредиторлик қарзларини акс эттирувчи моддалари (490-770-сатрлар)да кўрсатилган суммалари текширишга асос қилиб олинади. Иккинчидан, шундан сўнг тегишли сатрларда кўрсатилган кредиторлик қарзлар суммаларининг Бош китобда улар учун очилган счётларнинг маълумотлари билан мослиги текширилади. Ҳисобот ва Бош китобда кўрсатилган маълумотларнинг ўзаро мослиги кредиторлик қарзлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро мувофиқлигидан, уларнинг мос келмаслиги эса бундай мувофиқликни таъминланмаганлигидан дарак беради. Учинчидан, кредиторлик қарзлар харакати счётлар кесимида ойма-ой махсус аудиторлик иш ҳужжатлари-жадваллар кўринишида тизимлаб чиқилади. Ушбу жадвалларга киритилган маълумотлар ҳар бир счёт кесимида тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланиши керак. Масалан, таъминотчиларга кредиторлик қарзлар улардан олинган ТМЗларни тасдиқловчи счет-фактуралар билан, бюджет бўйича кредиторлик қарзлар ҳисоб-китоблар ва тўлов топшириқномалари, иш ҳақи бўйича қарзлар иш ҳақи китоб билан ва ҳакоза. Тўртинчидан, кредиторлик қарзларнинг ҳар бир гуруҳи (счет) бўйича ҳисоб маълумотларини аудит текшируви маълумотлари билан мос келиш ёки келмаслигини ифодаловчи йиғма жадвал-аудиторлик иш ҳужжатларини тузиш мақсадга мувофиқдир, Ушбу аудиторлик иш ҳужжатлари худди 18.12-жадвалда келтирилган шаклларда тузилиши лозим. Бешинчидан, кредиторлик қарзларнинг ҳар бир гуруҳи (счет) бўйича аудиторлик текширувида аниқланган четланишлар асосида бухгалтерия балансига тегишли тузатишлар киритиш тавсия этилади. Юқоридагилардан ташқари кредиторлик қарзлар бўйича аудиторлик текширувида қуйидагилар ҳам текширилиши лозим: 1.Таъминотчилар билан ҳисоб-китобларда 15% лик олдиндан тўлов талабларини бажарилиш. 2.Муддати ўтиб кетган қарзлар ва уларнинг ҳисоботда реал кўрсатил-ганлиги. 3.Бартер асосида кредиторлик қарзлар ёпилиш холларининг борлиги. 4.Таъминотчиларга, ходимларга, бюджетга ва бошқа кредиторлик қарзлар муддатидан кўп вақтга асоссиз ёпилмаслик ҳолатлари. 5.Кредиторлик қарзларни тасдиқловчи счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар, бош китобдаги нотўғри ёзувлар ва бошқалар. Шундай қилиб, аудиторлик текширувида кредиторлик қарзларнинг реал суммалари счётлар бўйича тасдиқланади, муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзлар аниқланади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади. Кредиторлик қарзлар бўйича аудиторлик хатарини ошиб кетишига олиб келувчи ҳолатлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: - кредиторлик қарзлар ҳақиқий суммаси нотўғри топилиши мумкин; - счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолиниши мумкин; -ҳисоб-китоб интизомидан четланишлар кўрсатилмай қолиниши мумкин; - олдиндан тўлов шартларисиз операциялар аниқланмай қолиниши мумкин; -бартер ҳоллари ва натура тўловига йўл қўйилганлиги очилмай қолиниши мумкин; - бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолиниши мумкин; -четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки нотўғри берилиши мумкин. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling