Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давр харажатларини текшириш натижалари
- Харажат гуруҳи Счет т/р Ҳисоб бўйича
- Ҳисобга нисбатан Ҳисоботга нисбатан Ҳисоб ва ҳисобот ўртасида
- Жами 450150262 450150262
- Асосий фаолиятга доир бошқа операцион даромадларнинг аудити
Ушбу шаклдаги жадвалларда давр харажатлари бўйича ҳар бир счёт кесимида унга киритилган харажат моддалари тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланиши керак. Масалан, материал харажатлар материал ҳисоботлари ва бошланғич ҳужжатлар билан, меҳнат ҳақи харажатлари иш ҳақи китоби ёки ҳисоб-тўлов қайдномалари билан. Барча харажатларга кирувчи солиқ тўловлари (мол-мулк, ер, сув ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқлар) ушбу солиқлар ҳисоб-китоблар ҳамда уларини тузишга асос бўлувчи гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида текширилади. Жадвалнинг охиридаги ойлар кесимидаги жамлама суммалар Бош китобдаги 9410, 9420, 9430 счётларнинг дебет ва кредит обороти суммасига мос келиши лозим. Агар, ушбу суммалар мос келмаса, аудитор четланишни нима эвазига ёки қайси ҳужжатларга асосан мос келмаётганлигини аниқлаши керак. Жадвалнинг охирги устунчасидаги ва охирги қатордаги жами суммаси корхонанинг мос равишдаги сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари ва бошқа операцион харажатларнинг йиллик суммасини кўрсатади. Ушбу умумий суммалар “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”нинг мос равишдаги 050,060,070-сатрларида келтирилган суммаларга мос келиши лозим. Тўртинчидан, давр харажатлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини аудит текшируви маълумотлари билан мос келиш ёки келмаслигини ифодаловчи қуйидаги йиғма жадвал-аудиторлик иш ҳужжатини тузиш мақсадга мувофиқдир (18.6-жадвалга қаранг). 18.6-жадвал Давр харажатларини текшириш натижалари
Шундай қилиб, давр харажатлари аудитида қуйидаги натижалар олинади: 1.Ҳисоботда акс эттирилган ва акс эттирилиши керак бўлган давр харажатларининг жами суммаси, шунингдек уларнинг алоҳида турлари суммаларининг, жумладан давр харажатларига киритиладиган барча солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмаларнинг ҳақиқий суммалари тасдиқланади. 2.Давр харажатларидаги, шу жумладан барча солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмалардаги, четланишлар аниқланади ва исботланади. 3.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади. 4.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади. Давр харажатлари ҳам бошқа кўрсаткичлар сингари хатардан холи эмас. Чунончи, қуйидагилар аудиторлик хатарини ошишига олиб келади: * давр харажатларининг жами ҳақиқий суммаси, шунингдек уларнинг ҳар бир турининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланганда; *давр харажатларига киритиладиган солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмалар нотўғри тасдиқланганда; *фойда солиғи базасига қайта қўшилиши керак бўлган давр харажатлари суммаси нотўғри тасдиқланганда; *Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолинганда; *четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда. Асосий фаолиятга доир бошқа операцион даромадларнинг аудити. Ушбу даромадлар аудити “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 090-сатрида кўрсатилган жами асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар суммасини билиб олишдан бошланади. Шундан сўнг, ҳисоботнинг ушбу моддасига қандай даромадлар киритилганлиги аниқланади. Бунинг учун аудитор Бош китобда 9300 “Бошқа операцион даромадлар” счётлар тизимига очилган счётларни аниқлайди ва бу счётлар суммалари йиғиндисини ҳисоботда кўрсатилган жами бошқа операцион даромадлар суммасига мослигини текширади. Мазкур суммаларнинг мос келиши бошқа операцион даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ўртасида мувофиқликни таъминланганлигидан, уларнинг ўзаро мос келмаслиги эса, бошқа операцион даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот ўртасида четланишлар мавжудлигидан дарак беради. Шундан сўнг аудитор бошқа операцион даромадларнинг ҳар бирига Бош китобда очилган тегишли счётларда акс эттирилган даромадлар реаллигини гувоҳлик берувчи ҳужжатларга таянилган ҳолда текшириб чиқади. Текширувда тўпланган аудиторлик далиллари аудитор томонидан 8.7-жадвалда келтирилган шаклдаги аудиторлик иш ҳужжати кўринишида расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқдир. 18.7-жадвал Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling