Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Молиявий фаолиятга доир даромадлар аудити


Download 1.65 Mb.
bet291/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Молиявий фаолиятга доир даромадлар аудити. Ушбу кўрсаткични аудити корхонада молиявий фаолиятга доир қандай турдаги даромадлар олинганлигини билишдан бошланади. Аудиторлар бундай ахборотларни биринчи галда “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”дан, кейин эса Бош китобда молиявий фаолиятга доир даромадлар ҳисоби учун очилган счётлардан билиб оладилар.
Молиявий фаолиятга доир даромадлар аудитини қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 110-сатри “Жами молиявий фаолият даромадлари”, 120-сатр “Дивиденд кўринишидаги даромадлар”, 130-сатр “Фоиз кўринишидаги даромадлар”, 140-сатр “Молиявий ижарадан даромадлар” 150-сатр “Валюта курслари фарқидан даромадлар” ва 160-сатр “Молиявий фааолиятнинг бошқа даромадлари” да кўрсатилган ушбу даромадларнинг умумий суммалари текширишга асос қилиб олинади.
Иккинчидан, шундан сўнг тегишли сатрларда кўрсатилган молиявий фаолиятга доир даромадлар суммаларининг Бош китобда улар учун очилган счётларнинг маълумотлари билан мослиги текширилади. Ҳисобот ва Бош китобда кўрсатилган маълумотларнинг ўзаро мослиги молиявий фаолиятга доир даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро мувофиқлигидан, уларнинг мос келмаслиги эса бундай мувофиқликни таъминланмаганлигидан дарак беради.
Учинчидан, молиявий фаолиятга доир даромадларнинг ҳар бир тури уларни акс эттирувчи 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар, 9520 “Дивиденд кўринишидаги даромадлар”, 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар”, 9540 “Валюта курслари фарқидан даромадлар”, 9550 “Молиявий ижарадан даромадлар”, 9560 “Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар” ва 9590 Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётлар кесимида ойма-ой махсус жадваллар-аудиторлик иш ҳужжатлари кўринишида тизимлаб чиқилади. Ушбу жадвалларда ҳар бир счёт кесимида тизимлаб чиқилган молиявий фаолиятга доир даромадлар тегишли ҳужжатлар ҳамда ҳисоб-китоблар асосида тасдиқланиши керак. Масалан, 9510 счётда акс эттирилган роялти кўринишидаги даромадлар номоддий активларни ижарага бериш шартномаси ва унга қилинган иловадаги ҳисоб-китоб, дивиденд кўринишидаги даромадлар ушбу дивидендни ҳисобланганлигини тасдиқловчи хабарнома (авизовка) ёки келиб тушганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси билан тасдиқланиши лозим. Валюта курслари фарқидан олинган даромадларни аудиторлар ўзлари улар вужудга келадиган счётлар (410, 4310, 5210, 6010,6310 ва бошқалар) бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишлари ва аниқлаган суммаларини ҳисобда акс эттирилган суммалар билан солиштириб кўришлари керак бўлади.
Тўртинчидан, текширув натижаларини аниқлаш ва умумлаштириш учун молиявий фаолиятга доир даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини аудит текшируви маълумотлари билан мос келиш ёки келмаслигини ифодаловчи қуйидаги йиғма жадвал-аудиторлик иш ҳужжатини тузиш мақсадга мувофиқдир (18.10-жадвалга қаранг).
18.10-жадвал

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling