Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувлари натижаларини расмийлаштириш хусусиятлари. Корхоналарда махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувлари натижаларини расмийлаштириш тартиблари махсус стандартлар билан тартибга солинади. Бундан стандартлар бўлиб республикамизда Молия вазирининг 27.01.2003 й. 13-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2003 йил 19 февралда 1220-сон билан рўйхатга олинган "Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи" номли 80-сон АФМС, шунингдек халқаро амалиётда қўлланиладиган 800-сон АХС 800 “Махсус мақсадли концепцияга мувофиқ тайёрланган олиявий ҳисобот аудитининг хусусиятлари” ва уни тўлдирувчи 805-сон АХС "Молиявий ҳисоботнинг алоҳида ҳисоботлари ва алоҳида элементлари, моддалар гуруҳлари ёки молиявий ҳисобот моддалари аудитининг хусусиятлари”да ҳисобланади.80-сон АФМСга мувофиқ аудитор ҳисоботи қуйидагиларнинг аудиторлик текширувлари якунлари бўйича тузилади: а) молиявий ҳисоботнинг айрим ҳисобварақлари ёки бўлимлари, бошқачасига молиявий ҳисоботнинг компонентлари ёки айрим кўрсаткичларининг тўғрилигини баҳолаш мақсадида; б) унумдорликни ва самарадорликни баҳолаш мақсадида хўжалик тизимининг айрим қисмлари; в) шартнома шартларига риоя қилиш; г) хўжалик юритувчи субъект хўжалик тизимининг айрим қисмлари (элементлари) қонун ҳужжатларига, шунингдек хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти томонидан белгиланган меъёр ва қоидаларга мос келиши; д) консолидацияланган молиявий ҳисоботнинг айрим ҳисобварақлари ёки бўлимлари; е) бошқа молиявий ахборот. Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи қуйидаги элементларни ўз ичига олиши лозим: а) ҳисоботнинг номи (текширилаётган саволни кўрсатган ҳолда, масалан, "ХХХ" корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотномани текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи"); б) адресат; в) кириш қисми; аудиторлик ташкилотининг номи, почта манзили ва бошқа реквизитлари (аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия рақами ва берилган санаси, аудиторлик ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси рақами, ҳисоб-китоб варағининг рақами, телефонлар); текширувда иштирок этган аудитор (аудиторлар), шунингдек аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми-шарифи; аудиторлик текширувига олинган махсус саволнинг тавсифи (баёни); хўжалик юритувчи субъект аудиторлик ташкилотига тақдим этаётган ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлиши, аудиторлик ташкилоти эса махсус саволни текшириш натижалари бўйича ўз ҳисоботи учун жавобгарлигига оид кўрсатма; г) таҳлилий қисм: махсус саволни текшириш чоғида аудитор томонидан бажарилган таомиллар рўйхати; текширув чоғида қўлланилган стандартларга ҳавола; аниқланган қоидабузарликлар (аниқ далиллар); д) якуний қисм: махсус саволни текшириш натижалари ҳақида аудиторлик ташкилотининг фикри; е) махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи топширилган сана; ж) аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари имзолари. Махсус саволни текшириш бўйича аудитор ҳисоботининг ҳар бир саҳифаси махсус савол текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) томонидан имзоланиши керак. Зарурат бўлганда аудитор ҳисоботда текширув чоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибга кўра ўтказиладиган, текширув объектининг унумдорлиги ва самарадорлиги такомиллашишига ва ошишига олиб келадиган тавсиялар ва таклифлар бериши лозим. Агар аудитор текширув объекти бўйича бир хилда фикр билдира олмаса, у якуний қисмдан олдин мазкур қарорининг муҳим асослари тушунтириладиган қўшимча қисмни киритиши лозим. Аудитор якуний қисмдаги фикрни шакллантиришда қўшимча қисмда баён қилинган асослардан фойдаланади. Аудиторлик ташкилоти махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи шаклининг бир хилда бўлишига риоя қилиши лозим. Юқоридагилардан кўриниб, турибдики, махсус савол тарзидаги аудиторликлик текширувида алоҳида аудиторлик хулосаси тузилмайди, ушбу хулоса аудиторлик ҳисоботининг якуний қисмида фикр билдириш шаклида берилади. 800-сон ва 805-сон АХСларга мувофиқ махсус мақсадли аудитда аудитор молиявий ҳисоботнинг у ёки бу қисми, бўлими, моддаси, кўрсаткичини текшириш натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи тайёрламайди, балки аудиторлик хулосасини (фикрини) беради. Ушбу аудиторлик хулосасида махсус “Муҳим ҳолатлар” бўлими бўлиши ва унда аудитор молиявий ҳисоботнинг текширишга топшириқ берилган қисмининг айнан махсус мақсадли концепцияга мос келишини кўрсатади, шунингдек бу қисм бўйича аудиторлик хулосасининг яхлит молиявий ҳисоботдан қайси фойдаланувчиларга тегишли эканлиги ва кимларга тегишли эмаслиги ёки улар томонидан фойдаланиш шарт эмаслиги уқтирилиши лозим ҳисобланади. Фойдаланувчиларни нотўғри фикрга бориши олдини олиш мақсадида махсус мақсадли аудит номида аниқ текширилган объект номи ва уни текшириш негизига олинган концепциялар кўрсатилиши керак бўлади. Масалан: ташкилотнинг солиқ декларациясига илова қилинадиган молиявий ҳисобот комплектларини шакллантиришда қўлланилган солиқ ҳисоби тамойиллари; ташкилот кредиторлари талаб қилиши мумкин бўлган пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ахборотларни тайёрлашда бухгалтерия ҳисобининг касса методига амал қилинганлиги; мувофиқлаштирувчи органнинг талабларини эътиборга олувчи кўрсатмаларга молиявий ҳисоботни тузишда эътиборга олинганлиги; молиявий ҳисоботни тайёрлашга тегишли бўлган шартнома шартлари, масалан облигацион займ чиқариш тўғрисидаги шартнома, кредит шартномаси ёки аниқ лойиҳалар реализацияси учун грант тақдим этиш бўйича шартнома шартлари ва ҳ.. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling