Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet318/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзуга оид таянч атамалар


Аудит натижаларини умумлаштириш - шартномада белгиланган комплекс ёки махсус савол тарзидаги аудитда аниқланган далилу-исботларни расмий ҳужжатларда акс эттириш.
Аудиторлик ҳисоботи – бу аудиторларнинг тузилган шартномага асосан аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишдаги камчиликлар, шунингдек ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсияларни ўзида ифодаловчи, фақат аудит буюртмачисига тақдим этилувчи ҳужжат.
Аудиторлик хулосаси - молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат.
Ижобий фикр - бу аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасида ифодаланган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ келган ҳолатдаги фикри.
Модификацияланган фикр — бу аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасида қуйидаги шакллардан бирида ифодаланган фикри:
салбий фикр – бу хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирмаган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ келмаган ҳолатдаги аудиторлик фикри;
изоҳлар билан фикр – бу хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирмаган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ келмаган ҳолатини аниқ изоҳлар билан келтирилган аудиторлик фикри;
фикр билдиришни рад этиш – бу хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирмаган ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун талабларига мувофиқ келмаган ҳолатда аудиторнинг фикр билдиришдан воз кечганлигини ифодаловчи фикри
Аудит натижаларини тадбиқ этиш - аудитор ҳисоботида акс эттирилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар мажмуаси.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   314   315   316   317   318   319   320   321   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling