3.2. Бухгалтерия ҳисобининг ташкилий шакллари
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонунга мувофиқ (11-модда) корхонада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш маъсулияти бевосита унинг раҳбарига юклатилади.
Корхона раҳбари, жумладан, қўйидагиларни таъминлаши лозим:
Ҳисоб ва ҳисоботнинг ички тизимини ишлаб чиқиш;
Хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини белгилаш;
Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ ва аниқ бўлишлиги;
Ҳисоб ҳужжатларини бутлиги;
Молиявий ҳисоботни ташқи фойдаланувчилар учун тайерлаш;
Ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошиши ва тақдим этилиши;
Имзо чекиш ҳуқуқига эга шахсларни белгилаш;
Корхона активларини инвентаризация қилиш муддатларини ва комиссияларини белгилаш, уларни ўз вақтида амалга ошишини назорат қилиш.
Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш қўйидаги тўртта шакллардан бирида амалга ошиши мумкин.
Бош бухгалтер раҳбарлигидаги махсус бухгалтерияни ташкил этиш.
Шартнома асосида жалб этилган бухгалтерни хизматидан фойдаланиш.
Шартнома асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ваколатини махсус бухгалтерлик (аудиторлик) фирмасига ёки ўз бирлашмасининг марказий бухгалтериясига бериш.
Бухгалтерия ҳисобини раҳбарнинг ўзи томонидан мустақил олиб бориш.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг биринчи шакли ходимлар сони кўп бўлган, иш ҳажми катта бўлган корхоналарда (завод, фабрика, компания, ширкат хўжалиги, жамоа хўжалиги ва бошқалар) қўлланилади. Бу шаклда бухгалтерия ҳисобини корхонанинг махсус бўлинмаси, яъни бухгалтерия олиб боради.
Бухгалтерия – бу корхонанинг ҳисоб-китобларни юритувчи бўлими.
Бухгалтерия ўз ишини, одатда, раҳбарият томонидан тасдиқланган “Корхона бухгалтерияси тўғрисида Низом”га мувофиқ юритади. Ушбу низомда бухгалтериянинг мақсади, вазифалари, таркибий тузилиши, ҳар бир тузилманинг ва унинг лавозимли ходимларининг ҳуқуқ ва функционал мажбуриятлари, жавобгарликлари кўрсатилади.
Бухгалтерия ишига раҳбарликни бош бухгалтер олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |