Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
Адабиѐтлар рўйхати 
1. Маmatov B.S., Xo’jamqulov D.Yu., Nurbekov O.Sh. Investitsiyalarni 
tashkil etish va moliyalashtirish. Darslik. Toshkent moliya instituti. – Т.: IQTISOD-
MOLIYA, 2014. – 608 b. 
2. Носиров Э. И., Маматов Б. С., Шоисломова Н. К., Шарифходжаева К. 
У. Инвестиция рискларини бошқариш. Ўқув қўлланма. – Т.: Фан ва техналогия, 
2015. – 148 б. 
3. 
Тошов 
О. 
Инвестицион 
фаолиятни 
молиялаштиришни 
такомиллаштириш. Монография. – Т.: Академнашр, 2016. – 168 б. 
4. Хашимов А.А., Маджидов Ш.А., Мўминова Н.М. Инвестицияларни 
ташкил этиш ва молиялаштииш. Ўқув қўлланма. – Т.: Шарқ, 2014. – 247 б. 
5. Ваҳобов А., Хожибакиев Ш., Мўминов Н. Хорижий инвестициялар. 
Ўқув қўлланма. – Т.: Молия, 2010. – 328 б. 
6. Каюмов Р.И. Организация и финансирования инвестиций. Учебник. – 
Т.: Фан ва технология, 2016. – 367 с. 
7. Бочаров В.В. Инвестиции. Учебник для вузов. 2-изд. СПб: Питер, 2008. 
– 384 с. 
8. Эргашева Ш., Узоқов А. Инвестицияларни ташкил этиш ва 
молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисод-молия, 2008. – 208 б. 


36 
3-мавзу. Инвестиция фаолияти ва инвестиция сиѐсати 
3.1. Инвестицион фаолият ва унинг таркибий тузилиши. 
Режа 
1. Инвестицион фаолият тушунчаси. Инвестиция фаолиятининг таркибий 
тузилиши.
2. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштиришда давлатнинг 
роли.
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция, 
инвестицион 
фаолият, 
инвестор, 
буюртмачи, 
пудратчи, капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчи, инвестиция 
фаолияти. 
 
1. Инвестицион фаолият тушунчаси. Инвестиция фаолиятининг 
таркибий тузилиши.
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда унинг объект ва субъектлари 
иштирок этади. 
Инвестиция субъектлари - инвестиция фаолиятида иштирок этувчи 
мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, ҳуқуқий шахслар ва 
давлатдир. 
Капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга ошириш 
субъектлари қуйидагилардир: инвесторлар, буюртмачилар, пудратчилар, 
капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ва бошқалар. 
Инвесторларўз маблағи ѐки жалб қилинган маблағ ѐрдамида капитал 
қўйилмаларни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахслар ѐки уларнинг 
бирлашмаси, давлат органлари ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар 
инвестор бўлишлари мумкин. 
Инвесторлар қуйидагаларни амалга оширишда тенг ҳуқуққа эга: 
• капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга оширишда 
капитал қўйилмалар ҳажми ва йўналишларини мустақил белгилаш ҳамда 
инвестиция суъектлари билан шартномалар тузишда капитал қўйилмалар 
ҳисобига яратилган, сотиб олинган объектларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва 
тасарруф этиш; 
• шартнома ѐки давлат шартномаси орқали капитал қўйилмаларни амалга 
ошириш ва унинг натижаларига бўлган ҳуқуқни юридик ва жисмоний 
шахсларга, давлат ва маҳаллий ҳокимиятга ўтказиш; 
• имзоланган шартномалар асосида биргаликда капитал қўйилмаларни 
амалга ошириш учун ўзининг ва жалб қилинган маблағларни бошқа 
инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш; 
• капитал қўйилмаларга йўналтирилган маблағларни мақсадга мувофиқ 
ишлатилишини назорат қилиш ва бошқалар. 
Буюртмачилар - инвесторлар томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга 
ошириш учун вакил этилган юридик ва жисмоний шахслар. Шу билан бирга, 
улар инвестиция фаолияти субъектларининг тадбиркорлик фаолиятига 


37 
аралашмайдилар. Буюртмачилар ролида инвесторларнинг ўзлари ҳам намоѐн 
бўлишлари мумкин. Инвесторлар бўлмаган буюртмачилар эса шартномада 
белгиланган тартибда ва даврда капитал қўйилмаларга эгалик қилиш, 
фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Пудратчилар–юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар буюртмачилар 
тузган шартномалар асосида ишларни бажарадилар. Пудратчилар қурилиш–
монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномага (лицензияга) эга 
бўлишлари 
керак. 
Қурилиш 
фаолиятинилицензиялашқурилиш 
маҳсулотлари 
истеъмолчиларини 
ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. 
Капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар - булар юридик ва 
жисмоний шахслар ҳамда давлат органлари, маҳаллий ҳокимият, хорижий 
давлатлар, халқаро ташкилотлар бўлиб, ушбу объектлар улар учун яратилади. 
Инвесторлар капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ролида 
намоѐн бўлиши мумкин. Инвестиция фаолияти субъекти унинг икки ва ундан 
ортиқ функцияларини қўшиб олиб бориш имкониятини беради. Инвестиция 
фаолияти суд давлат органлари томонидан қўйилган талабларни бажариши 
ҳамда мақсадли равишда. Инвестиция фаолияти инвестор томонидан танланган 
соҳалар ҳамда инвестициялар сарфланиши лозим бўлган мақсадлар билан, яъни 
инвестиция объектлари билан боғлиқдир. 
Инвестицияларни йўналтириш соҳалари ишлаб чиқаришда иштироки ва 
сарфланиш 
ишларига 
биноан 
инвестиция 
фаолиятининг 
қуйидаги 
объектларини фарқлаш мумкин: 
• халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги янгидан яратилган ва 
модернизациялаштирилган (янгиланган) асосий фондлар ваайланма 
маблағлари; 
• фан-техника маҳсулотлари, изланишлар, таълимот, кадрларни тайѐрлаш 
ва қайта тайѐрлаш; 
• интеллектуал ғоявий бойликлар, муаллифлик, ихтиро, кашфиѐт 
ҳуқуқлари, тажриба; 
• қимматбаҳо қоғозлар, мақсадли пул жамғармалари; 
• бошқа мулкчилик объектлари; 
• мулкий ҳуқуқлар. 
Қонун ва қонуниятларда тақиқланган экологик ва бошқа меъѐрларга, 
санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган, яратилиши ва ишлатилиши 
мумкин бўлмаган воситалар учун инвестицияларни йўналтириш ман этилади ва 
бу ишлар инвестицияларни сарфлаш объекти бўла олмайди. Фуқаролар, 
ҳуқуқий шахслар ва давлатни қонуний манфаатларига путур етказадиган ишлар 
учун ҳам инвестициялар сарфлаш ман этилади. 
Инвестицияларни жалб этиш ва сарфлаш соҳаларига асосланиб 
инвестиция фаолияти объектлари туркумини тузиш мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling