Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Молиявий инвестицияларни амалга ошириш хусусиятлари


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
4. Молиявий инвестицияларни амалга ошириш хусусиятлари. 
Молиявий 
инвестициялар 
капитални, 
тўлов 
ва 
молиявий 
мажбуриятларнинг барча турларини ўзида мужассамлаштирувчи, молиявий 
активларга жойлаштирилишини англатади. Ушбу молиявий воситаларнинг энг 
муҳимлари қимматли қоғозлардир: улушли (акциялар) ва қарз (облигациялар). 
Реал инвестициялардан фарқли ўлароқ молиявий инвестицияларни кўпроқ 
портфел инвестициялар деб аташади, чунки бу ҳолда инвесторнинг асосий 
мақсади бўлиб молиявий активларнинг мукаммал йиғмасини (инвестициялар 
портфелини) шакллантириш ва қимматбаҳо қоғозлар билан амалга 
ошириладиган турли операциялар молиявий инвестициялар шахсий 
компаниялар ва давлат идоралари томонидан муомалага чиқарилган акциялар, 
облигациялар, бошқа қимматли қоғозлар ва банк депозитларига, узоқ муддатга 
жалб қилинадиган қўйилмалардир. Молиявий инвестицияларнинг асосий 
қисми, капитални ноишлаб чиқариш соҳасига сарфланишини билдиради. 
Молиявий инвестициялар аксарият ҳолатларда реал инвестицияларнинг манбаи 
бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Молиявий инвестициялар эркин бозор инфратаркиби ривожланган 
мамлакатларда, қимматли қоғозлар бозори орқали капитални соҳалар бўйича 
тақсимланишида муҳим аҳамиятга бўлган давлатларда кўпроқ тарқалган. 
Ривожланган мамлакатларнинг молиявий инвестицияларининг таркибида 
хусусий инвестициялар, тадбиркорлар, хусусий фирмалар, консернлар ва 
аксионер ташкилотлар томонидан тақиқланмаган фаолиятларга сарфланадиган 
мулкдорлик ва интеллектуал бойликларни англатади. Ривожланган қимматли 
қоғозлар бозори мавжуд бўлган мамлакатларда хусусий инвестицияларни 
кўпгина қисми махсус инвестиция фондлари томонидан сарфланади. Хорижий 
инвестицияларнинг молиявий шакли (портфел инвестициялар) миллий 
иқтисодиѐтда истиқболли корхоналарни аниқлаш ва кенг миқѐсда 
инвестициялашни амалга оширишга асос бўла олади. Асосий ўринни хусусий 
инвестициялар ташкил қилади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling