Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якка инвесторлар
- Инвестициялаш.
Институционал инвесторлар- муассасалар бўлиб, уларга бошқаларнинг
пулини бошқаргани учун ҳақ тўлайдилар. Уларни молиявий муассасалар, масалан, банклар, суғурта компаниялари, ўзаро ва пенсия фондлари ҳамда йирик номолиявий корпорациялар, айрим ҳолларда хусусий шахслар йўллайдилар. Молиявий институтлар ўз омонатчиларига яхшигина даромадни таъминлашга ҳаракат қилиб катта суммани инвестициялайдилар. Масалан, банкнинг траст бўлими унга ишониб топширилган маблағга етарли даромад тўлаши лозим; ҳаѐтни суғурталаш компанияси мижозларга ҳамда мижоз вафот этган ҳолатларда, уларнинг меросхўрларига ва олувчиларига суғурта мукофоти тўлайдиган даромадни тўлашга суғурта бадалларини инвестициялаш лозим. Саноат ѐки савдога ўхшаш номолиявий компаниялар ҳам кўпинча ортиқча пул маблағларига эга бўладилар, бўш пуллар даромад келтириши ѐки жорий операцияларга ва истиқболга капитал қўйилмалари талабни қоплашга ѐрдам бериш учун омонатга қўядилар. Якка инвесторларўз молиявий манфаатлари учун шахсий маблағларини тасарруф этадилар. Якка инвестор, кўпинча, пенсияга кетганда ѐки унинг оиласини молиявий барқарорлигини таъминлашда даромад манбаи бўлишлиги учун бўш турган пуллари фойда келтиришидан манфаатдордир. Якка инвесторларнинг кўпчилиги фақат шахсий қимматли қоғозлар портфелини нима билан тўлдириш ѐки шахсий пенсия фондини қандай таъминлашга изланиш 26 билан банд бўладилар. Катта суммадаги пулларни қўйиши мумкин бўлганлар инвестиция соҳасида касбий таѐргарликка эга бўлмаганликлари туфайли ўз маблағларини бошқаришни институционал инвесторларга, масалан, банкларни траст бўлимларига ѐки инвестициялар бўйича малакали маслаҳатчиларга топширадилар. Институционал ва якка инвесторлар учун асосий иш тамойиллари ягонадир: тўғри институционал инвесторлар, одатда, пул эгалари номидан анчагина йирик суммалар билан иш қиладилар, шунинг учун улар юқори малакага эга бўладилар ва мураккаб ва нозик усулларни қўллайдилар. Инвестициялаш. Махсус танланган молиявий қуролларга пулни қийматини кўпайтириш ѐки ижобий даромад олиш мақсадида жойлаштириш жараѐнини инвестициялаш деб аталади. Ушбу фаолият катта иқтисодий аҳамиятга эга, у мантиқий кетма-кет харажатлар сифатида бажарилиши мумкин, уни натижаси эса даромад олиш ҳисобланади. Кейинги вақтларда бир қатор янгиликлар киритилдики, улар инвестициялашни рағбатлантиради ва ушбу жараѐнни анчагина мақбуллантиради. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling