Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Инвестиция жараѐни иштирокчилари 
компания 
Хусусий шахслар 
Молия бозори 
Чет эл 
корхоналари 
Кушма 
корхоналар 
Махаллий 
инвесторлар 
Давлат 


25 
маҳсулотларни ишлаш учун пул керак бўлади. Қисқа муддатли эҳтиѐжлар товар 
захираларини таъминлаш, дебитор қарзларини ва бошқа жорий харажатларни 
қоплаш заруратларидан юзага келади. Қисқа ва узоқ муддатди эҳтиѐжларни 
молиялаштириш учун компаниялар муомалага турли хил қарз қимматли 
қоғозларни ва акцияларни чиқарадилар. Қачонки уларда вақтинча ортиқча пул 
маблағлари пайдо бўлса, улар пулларни бошқаларга таклиф қиладилар. Амалда 
кўпгина йирик компаниялар нақд пулларини бошқаришда фаол ва мураккаб 
стратегияни амалга оширадилар ва қисқа муддатли қимматли қоғозларни 
асосий харидорлари ҳисобланадилар. 
Давлатга ўхшаб компаниялар, умуман, пул маблағларини соф харидорлари 
ҳисобланади. 
Хусусий шахслар. Хусусий шахслар инвестиция жараѐнига турли усуллар 
билан: масалан, омонат ҳисобларга пул жойлаштириш, облигация ва акциялар 
сотиб олиш, суғурта полислари олиш билан пул етказиб беришлари мумкин. 
Молиявий қуролларни танлаш жудаям оддий вазифа эмас, у якка инвестор ўз 
олдига қандай мақсад қўяѐтганига боғлиқ. Пул маблағларига хусусий 
шахсларнинг талаби асосан мулкни, одатда, уй, автомобил ҳарид қилишни 
молиялаштириш учун заѐм шаклига эга бўлади. Ваҳоланки, ундай талабни 
миқдори жуда катта, хусусий шахслар - пул соф етказиб берувчилардир, 
бошқача қилиб айтганда улар инвестиция жараѐнига олганига қараганда кўп 
берадилар. Давлат ва компаниялар пул маблағларининг соф харидорлари
ҳисобланар экан, хусусий инвесторларнинг иқтисодий ўсиш ва ривожланишни 
молиялаштириш учун пул етказиб беришдаги роли жуда салмоқлидир. 
Инвесторлар типи. Икки турдаги инвесторлар бор: улар институционал ва 
якка инвесторлар. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling