Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- Капитал қурилиш
6.1. Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар
Режа 1. Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар. Янги қурилиш, таъмирлаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш. ―Қурилиш индустрия‖си тушунчаси. 2. Мамлакат иқтисодиѐти учун қурилиш муддатини қисқартиришнинг аҳамияти. 3. Қурилишнинг уч босқичи: тайѐргарлик босқичи, қурилиш босқичи, қурилиш маҳсулотини реализацияси. 4. Қурилиш ишлаб чиқаришнинг давомийлиги. Қурилишда хўжалик юритишнинг ҳиссадорлик жамиятлари шаклларини жорий этиш. Таянч сўз ва иборалар Капитал қурилиш, капитал қўйилма, қурилишнинг аниқ рўйхати, қурилишнинг титул рўйхати, қурилишнинг хўжалик усули, шартномавий нарх. 1. Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар. Янги қурилиш, таъмирлаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш. ―Қурилиш индустрия‖си тушунчаси. Капитал қурилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларининг асосий фондларини яратувчи ва шакллантирувчи тармоқ ҳисобланади. Капитал қурилиш мазкур фондларни тайѐрлашда сарф қилинадиган меҳнат, молиявий ва материал харажатларни ўз ичига олади. Иқтисодий нуқтаи назардан капитал қўйилма ва капитал қурилиш фарқини аниқлаб олиш зарур. Капитал қурилиш - бу халқ хўжалигининг алоҳида бир тармоғи бўлиб, унинг тайѐр маҳсулоти бўлиб асосий фондлар ҳисобланади. Жамиятнинг моддий техник-базасини яратишинг асосий йўналишлари - янги корхоналарни қуриш, яратиш билан биргаликда ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш чора-тадбирларига бевосита боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, давлат инвестиция сиѐсати нафақат, янги объектларни вужудга келтириш, балки мавжуд корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилиши лозим. Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятида капитал қурилиш буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳаракатдаги меъѐрий ҳужжатлар асосида тузилган шартнома асосида олиб борилади. Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструксия қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга тузилади. Шартнома Кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий - ҳуқуқий базаси тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилади. 98 Қурилишда пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича белгиланган тартибда танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн кун муддат ичида тузилади. Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи банкка қуйидагиларни тақдим этади: ♦ Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати); ♦ Қурилишнинг титул рўйхати; ♦ Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси; ♦ Пудратчи ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси; ♦ Қурилиш - монтаж ишларини бажаришга "Давархитектқурилиш" қўмитасининг рухсати. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling