Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар Инвестиция, фан предмети, капитал қўйилмалар, молиявий инвестиция, реал инвестиция, жамғарма.
5 1-мавзу. Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти Режа 1. ―Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш‖ фаниннг предмети, мақсади, вазифалари, таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги. 2. Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти. 3. Инвестициялаш мақсадлари ва диверсификацияланиши. Инвестицияларнинг таснифланиши. 4. Асосий фондларнинг шаклланишида капитал қўйилмаларнинг роли. 5. Молиявий ва реал инвестицияларнинг ўзаро боғлиқлиги. Жамғармалар – инвестициялар манбаси сифатида. 6. Инвестицияларнинг макро ва микроиқтисодиѐтни ривожлантиришдаги роли. Таянч сўз ва иборалар Инвестиция, фан предмети, капитал қўйилмалар, молиявий инвестиция, реал инвестиция, жамғарма. 1. ―Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш‖ фаниннг предмети, мақсади, вазифалари, таркибий тузилиши ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги. Миллий иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни амалга оширишиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, асосий ишлаб чиқариш фондларини модернизация қилиш, техник қайта таъмирлаш, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва шу орқали мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтини таъминлашда ―Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш‖ фани муҳим аҳамият касб этади. Мазкур фаннинг ўқув дастури инвестицияларнинг мазмун-моҳияти, турлари, инвестиция сиѐсати, давлат инвестиция дастурини шакллантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усуллари, инвестиция фаолиятида капитал қурилиш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш, инвестиция рисклари ва уларни пасайтириш йўлларини ўз ичига қамраб олган. Фанни ўқитишдан мақсад талабаларда инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти, инвестицияларни молиялаштириш манбалари, инвестицияларни жалб этиш, давлат инвестиция дастурини шакллантириш, инвестиция лойиҳаларини баҳолаш бўйича йўналишга мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифаси талабага инвестициялар, уларнинг туркумланиши ҳамда инвестицияларни молиялаштиришда муносиб инвестиция лойиҳаларини танлаб олишга ўргатишдан иборат. ―Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш‖ ўқув фанини ўзлаштириш жараѐнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба: - инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш усулларини; 6 - инвесторлар учун яратилган ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар; - инвестиция дастурини шакллантириш ва назорат қилиш тартибини; - капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартибини; - капитал қурилишда лойиҳалаштириш ва капитал қурилиш ишларини олиб бориш усулларини; - инвестицияларни бюджетдан молиялаштириш очиш шартларини; - лизинг операцияларини ташкил этиш ва лизинг тўловлари суммасини аниқлашни; - инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш ва инвестиция рискларини бошқаришни билиш керак; - инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, турлари, функциялари, объектлари ва субъектлари тўғрисида; - хорижий инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти ва иқтисодиѐтга жалб қилишнинг объектив зарурлиги тўғрисида; - инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар тўғрисида; - инвестиция сиѐсати, унинг мазмуни ва иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитидаги хусусиятлари ҳамда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида; - инвестиция фаолиятининг қонуний-меъѐрий базаси тўғрисида; - Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури тўғрисида; - инвестицияларни молиялаштириш усуллари; - инвестицияларни бюджетдан молиялаштириш, кредитлаш, лизинг, форфейтинг, инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш тўғрисида; - капитал қурилиш ва ―қурилиш индустрия‖си тўғрисида; - инвестиция рисклари ва уларни бошқариш йўллари тўғрисида кўникмаларга эга бўлиши керак; - инвестиция фаолиятини ташкил этиш бўйича; - инвестиция фаолиятини молиялаштириш бўйича; - инвестиция дастурини шакллантириш бўйича; - капитал қурилишнинг смета қийматини аниқлаш бўйича; - капитал қуйилмаларни кредитлаш бўйича; - инветиция рискларини бошқариш бўйича малакага эга бўлиши. ―Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш‖ фани умумкасбий фани ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий-илмий (Олий математика, Эхтимоллар назарияси ва математик статистика, Математик программалаштириш, Информатика ва ахборот технологияла), умумкасбий (Иқтисодий таьлимотлар тарихи, Микроиқтисодиѐт, Макроиқтисодиѐт, Менежмент ва маркетинг асослари, Миллий ва жаҳон иқтисодиѐти, Пул, кредит ва банклар ва ҳ.к.) ва ихтисослик (Молия, Банк иши, Суғурта иши, Молиявий ҳисоб, Аудит, Солиқлар ва солиққа тортиш, Молиявий менежмент ва ҳ.к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling