23
2-мавзу. Инвестиция жараѐнларининг мазмуни ва асосий босқичлари
Режа
1. Инвестиция жараѐнининг мазмун-моҳияти.
2. Инвестициялаш мақсадлари ва йўналишлари.
Инвестициялаш
объектларини танлаш.
3. Реал инвестицияларни амалга ошириш. Реал инвестицияларни
ўзлаштириш жараѐнлари.
4. Молиявий инвестицияларни амалга ошириш хусусиятлари.
Таянч сўз ва иборалар
Инвестиция, инвестиция жараѐни, инвестициялаш объекти,
молиявий инвестиция, реал инвестиция, жамғарма, инвестор.
1. Инвестиция жараѐнининг мазмун-моҳияти.
Инвестиция жараѐни - пул таклиф қилувчилар (вақтинча бўш маблағларга
эга бўлганлар)ни пул талаб қилаѐтганлар (уларга эҳтиѐж сезаѐтганлар)
билан
учраштириш механизмидир. Иккала томон одатда молиявий институтларда ѐки
молиявий бозорда учрашадилар. Айрим вақтда, хусусан мулкий қийматлар
(масалан, кўчмас мулк) билан битим имзоланганда сотувчи ва харидорлар
бевосита муомалага киришадилар. Молиявий институтлар - масалан, банклар ва
ссуда омонат ассоциациялари - одатда, омонатларни қабул қиладилар ва кейин
пулни
кредитга
берадилар
ѐки
бошқа
пул
билан
маблағларни
инвестициялайдилар. Молиявий бозорлар -
молиявий ресурсларни таклиф
қилувчиларни ва уларга эҳтиѐж сезаѐтганлар одатда фонд биржаларига ўхшаш
воситачилар ѐрдамида битим тузиш учун бирлаштириш механизмидир. Акциялар
бозори, облигациялар бозори, ауксионлар бозори каби молиявий бозорларнинг
қатор турлари бор. Уларни умумий хусусияти молиявий воситани баҳоси
турли
ҳолатларда талаб ва таклифни мувозанат нуқтасини топишликдадир.
Даромадлилик, таваккалчилиқ, инфляциялар, дунѐдаги турли вазиятлар ҳақида
янги ахборотларни эълон қилиниши туфайли
талаб ва таклиф нисбатининг
ўзгариши янги мувозанатни ѐки янги бозор баҳосини ўрнатилишига олиб келади.
2.1-чизмада инвестиция жараѐнини акс эттирувчилар келтирилган.
Чизмадан кўринишича пул ресурсларини таклиф қилаѐтган шахслар унга
эҳтиѐж сезаѐтганларга
молиявий институтлар, молиявий бозорлар орқали ѐки
тўғридан-тўфи бериши мумкин. Молиявий институтлар молиявий бозорда талаб
томонида ва таклиф томонида туриб иштирок этиши мумкин. Молиявий
бозорни қисқа муддатли
пул сектори бозори деб аталади, узоқ муддатлиси эса
капитал бозори деб аталиб, унда фонд биржасининг ўрни салмоқлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: