Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти ―Молия ва суғурта хизматлари‖ кафедраси Зайналов Ж.Р., Ахроров З.О. ―ИНВЕСТИЦИЯ‖ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНИ Самарқанд-2017 2 Зайналов Ж.Р., Ахроров З.O. Инвестиция. Маърузалар матни. – Самарқанд: Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти, 2015. 249-б. Тақризчилар: Мусаев Р. – Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти ―Молия ва суғурта хизматлари‖ кафедраси доценти, и.ф.н. Мадиев А. – ―Umed-Yoshlik‖ МЧЖ директори Мазкур маъруза матни олий таълимнинг 110000 – "Педагогика" таълим соҳасининг 5111008 – ―Касб таълими: бухгалтерия ҳисоби ва аудит‖ таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Маъруза матни Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти ―Молия ва суғурта хизматлари‖ кафедрасининг 2017 йил 26 январ 6-сон баѐн йиғилишида муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Институт ЎУКнинг 2017 йил 17 феврал 6-сонли баѐнномаси билан тасдиқланган. 3 Кириш Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаѐтган қатор тадбирлар ўз навбатида, катта миқдорда моддий, молиявий, интеллектуал инвестициялар манбаларини излаш, шакллантириш ва қулай бўлган инвестициявий фаолиятни йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлмоқда. Ушбу жараѐнни ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим чора- тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келинсада ҳам, инвестиция фаолиятини ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириб борилишини талаб этмоқда. Хориждан жалб қилинадиган инвесторлар учун турли кафолатлар берувчи қонун ва меъѐрий ҳужжатлар яратилиши ва улар бозор иқтисодиѐти ривожлана бориши билан такомиллаштирилиб борилишини таъминлаш ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Шуни айтиш жоизки, инвестиция анча мураккаб жараѐн бўлиб ҳисобланганлиги боис уни ҳуқуқий асосларини таъминлаб бориш биринчи даражали масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бу борада халқаро ва миллий даражада инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштиришда етарли тажрибалар мавжуд. Инвестицияни молиялаштириш асосан, мамлакатдаги қонунчилик, иқтисодий сиѐсат, инвестицияни жалб қилишнинг инфратузилмасини ривожи, даражаси ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволига боғлиқдир. Сифатли хом-ашѐнинг бой ресурслари мамлакатимизда мавжудлиги иқтисодиѐтимиз учун инвестицияларни жалб қилиш ўта зарурлиги ва шу билан бирга, хом ашѐ ресурслар базасини тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратиш яққол намоѐн бўлиб келмоқда. Юртимизда яратилган қулай ва проференсиялар тизими туфайли иқтисодиѐтимизга катта миқдордаги хорижий инвестициялар жалб этилмоқда. Чет эл инвестицияларини мамлакатимиз иқтисодиѐтига жалб этиш бу нафақат хорижий шериклар билан ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳаларни, шу жумладан янги замонавий техника, дастгоҳ, ускуналар ва технологияларни жорий этиш, орқали сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга имконият яратилмоқда. Амалга оширилган чора-тадбирлар ва олиб борилаѐтган инвестиция сиѐсати ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва воқеаларни сифат жиҳатдан янгича фикрлашни тақозо этилишини талаб этмоқда. Иқтисодиѐтни техник-иқтисодий модернизациялаш, халқ хўжалигининг устувор тармоқларини ривожлантириш, бозор иқтисодиѐти талабларига жавоб берадиган, яъни ташқи ва ички бозордаги талабларга жавоб берадиган рақобатбардош товарлар ва хизматларни кўпайтириш ва инновацион маҳсулотларни яратиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Миллий иқтисодиѐт тармоқларини инвестициялашнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш, назарий ва амалий асосланган инвестицион қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг оптимал вариантларини жорий этиш лойиҳаларнинг самарадорлигини оширишга иқтисодиѐтнинг барқарор ўсишига эришиш 4 имкониятларига замин яратади. Шу боис инвестиция сиѐсатининг самарадорлигини таъминлаш иқтисодиѐтнинг устувор йўналишлари ва ҳозирги кун талабларига жавоб берадиган мукаммал инвестиция дастурини ишлаб чиқишни талаб этади. Бу эса инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларни устувор инвестиция лойиҳаларига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилишини талаб этади. Инвестиция фаолиятининг эркинлиги ва ривожлантиришини таъминлаш мақсадида хорижий инвестицияларни мамлакатимизга жалб қилишни, хорижий шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни ва ривожлантиришни устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ва мамлакатда инвестицион фаолликни оширишни рағбатлантиришга йўналтирилган муносабатларни мукаммал ўрганилишини талаб этади. Шу боис ―Инвестиция‖ фанидан маърузалар матни юқоридаги муаммоларни ўз ичига қамраб олган ҳолда фаннинг мазмуни, предмети ва методи, инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти, инвестиция жараѐнларининг мазмуни ва асосий босқичлари, инвестиция фаолияти ва инвестиция сиѐсати, иқтисодиѐтни ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг роли, инвестиция фаолиятини ривожлантиришда инвестиция муҳитининг ўрни, инвестиция фаолиятида капитал қурилиш, давлат инвестиция дастури, инвестиция лойиҳаларининг молиявий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолашва шу каби мавзулар узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўзида акс эттирган. ―Инвестиция‖ фанини чуқур ўрганиш тегишли соҳалар муаммоларини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling