Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   190
Социология 
 
Социология - жамиятшунослик ҳақидаги фанлардан бири бўлиб, туризм 


17 
соҳасида эса у - инсонни бошқа жойга боришга ёрдам берувчи социал 
шароитларни ўрганувчи фан бўлиб гавдаланади. Инсон ҳаётида туризмни 
амалга ошириш учун камида иккита муҳим шарт бажарилиши керак: бўш вақт 
ва туристлик саёҳатни амалга ошириш учун маблағ. Бунинг барчаси 
мамлакатда тинч сиёсий ҳолат мавжуд бўлган пайтда амалга ошиши мумкин.
Туризм иқтисодий муносабатларда ҳосил бўладиган ҳар қандай номутано-
сибликлардан таъсирланади. Жаҳон ижтимоий ҳаётида катта воқеа ёки 
иқтисодий 
тизимда 
ўзгаришлар 
содир 
бўлиши 
дархол 
туризм 
ривожланишининг ҳолатига ва динамикасида акс этади. 1998-йил Россия 
молиявий инқирози жамиятни ларзага келтирди. Осиё кризиси ушбу ҳудуд 
туристлик бозорига ёмон таъсир қилди ва бундан туризмнинг динамикаси 10% 
га қисқарди. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
туфайли жаҳон туризмининг оқими 8% камайди.
Доимий тараққиётда туризм социал ходиса сифатида қаралади. 
Инсонларнинг хулқи уларнинг ёши, миллати, ижтимоий ҳолати, маълумоти
яшаш жойи, маданий қарашларга боғлиқ ҳолда ўрганилади.
Ҳозирги кунда социологик тадқиқотларга катта эътибор берилмокда. 
Деярли ҳар бир катта тадбир, кўргазмада туристлар ва ташриф буюрувчилардан 
турли маълумотларни тўплаш мақсадида анкеталаш ўтказилмоқда. Бу 
анкеталар ҳозирги ва келажакдаги саёҳатлар даражасини баҳолаш учун муҳим 
маълумотлар олиш имконини беради. Социологик тадқиқотлар маълумотлари 
маълум бир истеъмолчи бозорида туристлик маҳсулотнинг ҳаракат қилиш 
сиёсати шаклланишида, башорат ва кўрсатмалар ишлаб чиқишда ҳамда 
божхона ва миграцион муносабатлар ва қоидалар соҳасида муҳим сиёсий-
иқтисодий қарорлар қабул қилишда асос бўлиш учун дастлабки база 
ҳисобланади.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling