Менежмент ва маркетинг фанидан тарқатма материаллар
1-Мавзу: Маркетинг ва унинг ривожланиш босқичлари
Маркетингнинг ҳозирги замон таърифлари:
«Маркетинг — фирма тадбиркорлик фаолиятининг ҳамма томонларини бошқариш жараёнидир»
(П.Друкер. Менежмент амалиёти. 1973)
«Маркетинг — рақобат шароитида фирманинг стратегияси ва тактикасини белгилайдиган замонавий бизнес фалсафасидир»
(Маркетинг асослари. АҚШ, 1984)
«Маркетинг — малакали бозор қатнашчиларининг асосий тартибинтизомларидан биридир. Улар бозорни қандай қилиб тасвирлаш, қандай қилиб уни сегментларга бўлиш, мақсадли бозор доирасида истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва талабларини баҳолаш, бозорда керакли бўлган истеъмол хусусиятлари бўлган товарни яратиш ва синашни, нарх воситасида товарнинг қимматлилиги ғоясини истеъмолчиларга етказишни, товар ҳаммага қулай бўлиши ва яхши танилиши учун тажрибали воситачиларни танлашни, истеъмолчилар товарни танишлари ва уни олиш иштиёқида бўлишлари учун товарни реклама қилиш ва силжитишни билиши керак. Бозорнинг малакали қатнашчиси, албатта, кенг билимга ва кўникмаларга эга бўлиши керак»
(Ф.Котлер. Маркетинг асослари. 1990)
1-Жадвал
Маркетингни ривожланиш тарихи
Йиллар
|
Маркетингда рўй берган ўзгаришлар
|
1902 йил
|
АҚШ да мустақил равишда маркетинг курсини ўқитиш бошланди.
|
1908 йил
|
Илк бор тижорат маркетинг ташкилоти тузилди. АҚШнинг йирик саноат компанияларида биринчи маркетинг бўлимлари ташкил етилди.
|
1920 йил
|
Халқаро савдо палатаси ташкил топди.
|
1926 йил
|
АҚШда Миллий маркетинг ва реклама ассоциацияси ташкил топди; унинг асосида кейинчалик Америка маркетинг жамияти тузилди ва у 1973 йилда Америка маркетинг ассоциацияси деб қайта номланди.
|
1930-1940
йилларда
|
Дунёнинг кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларида миллий маркетинг ассоциациялари ташкил топди.
|
1950-1960
йилларда
|
Халқаро маркетинг федерацияси, Жамоатчилик фикрлари масалалари ва маркетинг бўйича Европа жамияти ҳамда Европа маркетинг Академияси каби халқаро маркетинг ташкилотлари тузилди.
|
1980 йилларнинг
иккинчи ярмида
|
Мамлакатимизнинг иқтисодиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида маркетинг курси ўқитила бошланди.
|
1990 йилларнинг охирларида ва ҳозирги
кунларда
|
Мамлакатимизда маркетинг бўйича хорижий адабиётлар ўзбек тилига таржима қилинган ҳолда ва шу фан бўйича дарслик, қўлланма ҳамда рисолалар Ўзбекистонлик муаллифлар томонидан кўплаб чоп етилмоқда.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |