Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet1/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ


«Маркетинг» кафедраси



СамИСИ ўқув услубий
кенгашида муҳокама этилган
ЎУК раиси_________А.Бектемиров
Баённома №5 16.12.2011 йил






«Менежмент ва маркетинг»
фанидан
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА




Самарқанд-2011

Нормахматов Р. Менежмент ва маркетинг асослари (Маркетинг қисми). Ўқув-услубий мажмуа. Самарқанд, СамИСИ, 2011 й. _398 бет.


Тақризчилар:

Усманов Б.Ю. – Самарқанд давлат университети “Менежмент ва меркатинг” кафедраси мудири, доцент.


Ибрагимов Р.Г. – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори.
Ўқув-услубий мажмуа «Менежмент ва маркетинг» фанини ўқитиш бўйича ўқув дастури, ишчи ўқув дастури, таълим технологияси, уларни қўллаш бўйича услбий тавсиялар баён этилган. Ушбу тавсиялар дидактик тамойиллар, маъруза ва амалий машғулотлари технологияларини ишлаб чиқиш усуллари ва воситалари, уларнинг муҳим беглилардан иборат таълимни технологиялаш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган.
Ўқув-услубий мажмуа олий ўқув юртларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.

Ўқув-услубий мажмуа Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Илмий Кенгашида муҳокама этилган ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш ҳамда нашр учун тавсия этилган. Баённома № 5 30.12.2011 йил
]
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА МУНДАРИЖАСИ



Таркиб мазмуни

Саҳифалар

1. «Менежмент ва маркетинг асослари» фанинг ўқув дастури

5

2. «Менежмент ва маркетинг асослари» курсининг фан дастури

16

3. «Менежмент ва маркетинг асослари» фанининг таълим технологияси

42

4. «Менежмент ва маркетинг» фанидан тест саволлари

162

5 .«Менежмент ва маркетинг» фани бўйича назорат учун саволлар (ЖН,ОН, ЯН)

185

6. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича умумий саволлар

190

7. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича тарқатма материаллар

194

8. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича глоссарий

209

9. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича реферат мавзулари

214

10. «Менежмент ва маркетинг асослари» фанининг адабиётлар рўйхати

215

11. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича маърузалар матни

216

12. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича хориж манбалар

369

13. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича аннотация

370

14. «Менежмент ва маркетинг асослари» фанидан муаллифлар ҳақида маълумот

371

15.»Менежмент ва маркетинг асослари» фанидан фойдали маслахатлар

372

16. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича норматив хужжатлар

373

17. «Менежмент ва маркетинг асослари» фани бўйича рейтинг (баҳолаш) мезонлари

391



Кириш

Бозор - иқтисодий қонуниятларга биноан фаолият кўрсатадиган ва ривожланадиган мураккаб жараён ҳисобланади. Бозор сотувчига харидорни, харидорга эса сотувчини топишга ёрдам беради. Бозорда товар эквивалент равишда пулга айрабошланади. Бозор олди-сотди муносабатларига кирувчи миллионлаб жисмоний ва юридик шахсларни қамраб олади.


Бозор иқтисодиётига асосланиб ривожланаётган мамлакатларда маркетинг мустаҳкам позицияни эгаллади. Маркетинг бўйича кўп сонли илмийамалий ишланмалар чоп этилган, бутун дунё илғор университетлари маркетинг бўйича минглаб мутахассисларни чиқармоқда. Ҳозирги кунда кўплаб маркетинг хизмати, маркетинг ва консалтинг фирмалари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда ҳар йили маркетингга миллиард долларлаб харажатлар қилинади. Узоқни кўзловчи тадбиркорлар ва менеджерлар маркетингнинг бизнесдан ажралмаслигини ва рақобатлар мавжуд бўлган шароитда унинг роли беқиёс эканлигини яхши тушунишади.
Иқтисодиётнинг барқарорлашуви ва ўсиши шароитида тадбиркор бозор талабларига мос ҳаракат қилишга мажбур, истеъмолчилар талабини ҳисобга олиши, рақобат кураши услубларини ўзлаштириши, товарни сотиш ва силжитишда маркетинг инструментларини қўллаш, тижорат фаолиятида маркетинг стратегиясига таяниши керак.
Шу фикрни қайд этиш жоизки, маркетинг фани АҚШда пайдо бўлиб, дунёнинг бошқа давлатларига тарқала бошлади. 90-йилларга келиб маркетинг Япония, Италия, Германия ва бошқа мамлакатларда ривожланиб, бу соҳада чуқур илмий изланишлар олиб борилди. Бу мамлакатларда маркетинг соҳасида анча янгиликлар яратилди. Бизнинг мамлакатимизда эса маркетинг фани 80-йилларнинг бошларидан ўқитила бошлади. Маркетинг марказлари бўлмаганлиги, маркетинг соҳасида маҳаллий тажриба етарли эмаслиги сабабли дастлабки даврларда маркетингни хорижий адабиётлардан ўргана бошладик.
Бугунги кунда Республикамизнинг кўпчилик иқтисодиёт ва бизнес билан боғлиқ кадрлар тайёрлашга масъул олий даргоҳларида маркетинг кафедралари ташкил этилиб, маркетинг йўналиши бўйича ҳам бакалавриатлар ва магистрлар тайёрланиб, маркетинг муаммолари бўйича диссертациялар ҳимоя қилинмоқда. Лекин, ҳамон Ўзбекистон шароитига мос, ўзбекча руҳ билан суғорилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари етишмайди.
Мазкур ўқув-услубий мажмуани яратишдан мақсад ҳам 5340600 «Молия», 5340700 «Банк иши», 5340900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», 5341300 «Суғурта иши», йўналишларида тахсил олаётган талабаларга маъруза матнлари-ни ва амалий дарсларни чуқурроқ ўзлаштиришларига амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Шунингдек ўқув-услубий мажмуада мустақил ишлаш бўйича мавзулар, таянч иборалар ва уларнинг мазмуни, назорат саволлари ҳам келти-рилган. Ўқув-услубий мажмуадан маркетингнинг нималигидан хабардор бўлишни истаган кишилар, касб-ҳунар коллежларида ва бошқа билим даргоҳларида маркетингнинг асослари фанидан дарс берувчи ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling