Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 6.72 Mb.
bet3/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишнинг мақсади - мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва иқтисодий ислрҳотларни чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиетни модернизация қилиш, шароитларида хўжалик юритувчи субъектларда маркетинг фаолиятини тўгри ташкил этиш ва уни бошқариш, маркетинг фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.


Фаннинг асосий вазифалари - маркетингнинг моҳияти, маркетингнинг асосий тамойиллари, вазифалари ва турлари, маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш, бозор конъюнктурасини ўрганиш ва прогноз килиш, товар, нарх, таксимот, коммуникация ва силжитиш сиесатлари, менежмент назарияси, ижтимоий психологик жихатлари, менежментнинг ташкилий тузилмасини лойиҳалаш кабиларни ўргатишдир.


Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар


«Менежмент ва маркетинг асослари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- бошқаришнинг моҳияти ва вазифаларини, бошқариш принципларининг усулларини, режалаштириш, ташкиллаштириш, мотивация қилиш усулларини бошқарув тузилмаларини ҳамда бошқарув этикасини, бозор ҳолати ва ташқи бозор конъюнктурасини, бозорларда экспорт, импорт операцияларни, бозорларда маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш тўғрисида; талаб, таклиф, баҳо, эхтиёж, заруриятлар тўгрисида; ахборот йиғиш услублари тўғрисида; маркетинг ахборот тизими тўғрисида; ахборотлар базаси тўғрисида; истеъмолчилар хулқ-атвори тўгрисида билиши керак;
- бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини йўналишлари ва услубларини, маркетинг ички ва ташқи муҳитини аниқлаш; истеъмол бозорида харидор атворини ўрганиш;талабга таъсир этувчи омилларни аниқлаш; бозор сиғими кўрсаткичини аниқлаш; аҳолини харид фондини аниқлаш ва таҳлил қилиш; нарҳни хисоблаш услубиятини ўрганиш; рақобатбардошлик даражасини аниқлаш; реклама самарадорлигини аниқлаш ва таҳлил этиш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак;
- бозорларни ўрганишда ахборот йигишда анкета услубидаш фойдаланишни; истеъмолчилар понелини яратиш ва ундан фойдаланишни; бозорни сегментлаштиришни; swot, аЬс таҳлилларини амалга оширишни; бозор кенглиги ва талабни башорат қилишни; иктисодий - математик моделларда фойдаланиш маркетингни асосий ривожланиш босқичларини тадқиқ этиш( маркетинг тамойиллари ва функцияларини ўрганиш; бозор конъюктураси ҳолатини таҳлил этиш ва башорат қилиш; стратегик режалаштириш жараёни-босқичларини ўрганиш; бозорни сегментлаш; маркетинг фаолиятини ахборо билан таъминлаш; коммуникация комплекси элементларини таҳлил қилиш, маркетинг дастури тузиш малакаларига эга бўлиши керак.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling