АСОСИЙ ҚИСМ
Фан бўйича маъруза мавзулари ва уларнинг мазмуни
1-бўлим. Менежмент асослари
Менежментнинг назарий асослари
Менежмент илк назарияларининг вужудга келиши. Менежмент концепцияларининг эволюцияси. Ф.Тэйлор тизими: унинг мақсадлари, асосий ва далиллари. Г.Эмерсоннинг меҳнат унимдорлигининг ўн икки тамойиллари. Г.Форднинг ташкил этиш тамойиллари. А.Файол мактаби, бошқариш таълимоти. Э.Мэйонинг "Одомлар муносабатлар" назарияси ва унинг ҳозирги шароитда ривожланиши. Япония тажрибаси ва унинг таҳлили.
Бошқариш тушунчаси. Муомала сохасида бошқариш мехнатининг объектив зарурлиги. Бошқарув назариясининг асосий қоидаларини корхоналар фаолиятида қўллашнинг муҳимлиги. Бошқарув назарияси тушунчаси ва асосий қоидаларини корхоналар фаолиятида куллашнинг мухимлиги. Савдо корхоналарини бошқариш тизимининг ташқи муҳит билан алоқаси, тўгри ва тескари алоқа.
Бошқариш ташкилий ва функционал тузилмаси тушунчаси. Бошқаришнинг функционал мазмуни. Бошқаришда системали ёндашиш.
Хорижда бошқариш назарияси ва амалиетининг ривожланиши тажрибаси, иктисодиетни эркинланиш шароитида улардан фойдаланиш.
Бошқариш тамойилларини роли ва моҳияти. Бошқаришда тамойилларнинг ўрни ва улардан фойдаланиш хусусиятлари.
Корхона тўгрисидаги қонун шароитида бошқаришда коллегиаллик ва якка бошчиликнинг ўзаро муносабати. Бошқаришда иқтисодий ва моддий рагбатлантиришнинг роли.
Менежмент, унинг роли ва корхоналарни бошқарнш самарадорлигини
ошнрншдаги вазифалари
Менежмент ҳақида тушунча, унинг моҳияти ва вазифалари. Менежмент-бошқарув фаолиятининг ўзига хос тури сифатида.
Бошқаришда аташкилий тузилманинг роли ва моҳияти, уларнинг турлари
Бошқариш меҳнатининг ижтимоий-иктисодий табиати.
Бошқаришнинг мантиқий хусусиятлари.
Бошқаришни мантиқий схемасининг муҳим элементлари: олдинданкўра билиш, мақсадни белгилаш, дастурлаш, ижро этиш, назорат, тахлил ва уларни ўзаро алоқаси. Қорхонанинг дастлабки бюджети, унинг моҳияти, схемаси, мантиқи.
Бошқариш самарадорлик тушунчаси. Самарадорлик мезони, иқтисодий кўрсаткичлар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |