Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet144/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Коммерциализация – бу янги маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, бунда корхона ўзи танлаб олган бозорда янги маҳсулотни кенг ишлаб чиқаришни ҳамда сотишни амалга оширади.
Коммивояжер – бу ўзида мавжуд бўлган товарларни нусхалари, каталоглари бўйича харидорларга тавсия этувчи, корхонанинг йўловчи агентидир.
Маркетинг воситалар – бу ишлаб чиқарувчи корхоналарга истеъмолчилар учун зарур бўлган маҳсулотларни силжитиш, етказиб бериш ва уларни сотишга бевосита ёрдам берувчи юридик ва жисмоний шахслардир
Марка – бу сотувчи ёки бир гуруҳ сотувчилар маҳсулотларини, уларнинг рақобатчилари маҳсулотларидан идентификациялаш ҳамда дифференциациялаш учун қўлланиладиган ном, атама, белги, символ, расм ёки уларнинг биргаликдаги комбинациясидир
Маркетинг аудити – бу умуман корхонани ҳамда унинг хўжалик субъектларининг маркетинг ташқи сохасини, мақсадларини, стратегияларини ва маркетинг фаолиятининг алоҳида турларини ҳар томонлама, узлуксиз, мустақил ва ҳар замонда текшириш (тафтиш)дир.
Маркетинг бюджети – бу корхона маркетинг режасининг бўлаги бўлиб, у лойихалаштирилаётган даромадлар, харажатлар ва фойда миқдорини ўзида акс эттиради. Тасдиқланган маркетинг бюджети хом ашё ва материалларни сотиб олиш, ишлаб чиқаришни, мехнат ресурсларини ҳамда маркетинг фаолиятини режалаштириш учу асос бўлиб ҳисобланади.
Маркетинг изланиши (тадқиқоти) – бу товарлар ва хизматлар маркетингига боғлиқ бўлган ахборотларни доимо йиғиш, акс эттириш ва таҳлил қилишдан иборат.
Маркетинг ахборотлари – фирманинг (корхонанинг) маркетинг режасини ёки унинг қандайдир элементларини ишлаб чиқишда, ҳаётга тадбиқ этишда ҳамда қайта кўришда ишлатилади.
Маркетинг тахлили – бу корхона бозори ва маркетинг ташқи муҳитини келажакдаги фаолияти бўйича муаммоларни ҳамда камчиликларни аниқлаш мақсадида тадқиқот қилишдир. Маркетинг тахлили бўйича керак бўлган ахборотлар маркетинг тадқиқоти жараёнида йиғилади.


Мотивация – шахсларда маълум бир вақтда фаоллигини вужудга келтирувчи ҳамда уларни қандайдир товарларни сотиб олиш учун ундашга йўналтирилган турткидир.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling