Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Товар бозори тушунчаси ва товар бозори турлари
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
2. Товар бозори тушунчаси ва товар бозори турлари
Бозор (market) - кенг маънода муомала соҳаси бўлиб, товар айирбошлаш муносабатлари ва жараёнлари мажмуидир. Бунда товар билан олди-сотди муносабатлари товар ишлаб чиқариш, товар айирбошлаш ва пул муомаласи қонунлари асосида амалга ошади. Кўпинча, маркетингда бозор деганда маълум тармоқ товарларига эҳтиёж сезувчи ва уни қондириш имкониятига эга бўлган потенциал истеъмолчиларнинг мажмуи тушунилади. Бозор маълум бир қийматга эга бўлган турли хил обектлар бўйича ташкил этилиши мумкин. Масалан, истеъмол товарлари бозори, қимматли қоғозлар бозори, меҳнат бозори, капитал бозори ва бошқалар шулар жумласидандир. Истеъмолчиларнинг турига қараб бозорлар истеъмол бозори ва корхоналар (ташкилотлар) бозорига бўлинади. Истеъмол бозори - бу товарларни ва хизматларни ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сотиб оладиган якка шахслар ва оилалар мажмуидан иборат бўлиб, оммавий истеъмолчиларга эгалиги, рақобатнинг хилма-хиллиги ва марказлашмаган структурага эга эканлиги билан характерланади. Корхоналар (ташкилотлар) бозори эса ўз навбатида ишлаб чиқариш - техник мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотлар бозори ва давлат ташкилотлари бозорига бўлинади. Ишлаб чиқариш - техник мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотлар бозори деганда бошқа товарлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган товарлар ва хизматларни сотиб олувчи корхоналар ва шахсларнинг мажмуи тушунилади. Давлат ташкилотлари бозори деганда эса ўз фаолиятларини юритиш учун товарлар ва хизматларни сотиб олувчи ёки ижарага олувчи ҳамма бўғиндаги давлат ташкилотлари тушунилади. Ишлаб чиқариш - техник мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотлар бозори кам сонли харидорларга эгалиги, лекин товарларнинг катта миқдорда сотилиши билан характерланади. Бозорда ким етакчилик қилишига қараб бозорлар “сотувчи бозори” ва “харидор бозори”га бўлинади. “Сотувчи бозори” - унда товарга бўлган талаб таклифдан ошиб кетади. Бундай бозорда сотувчи ҳукмронлик қилади, харидорнинг эса фаол иштирокчи бўлишига тўғри келади. Бундай ҳолатда “пул товар орқасидан югуради”. “Харидор бозори” - бундай бозорда таклиф талабдан кўп, шунинг учун харидорлар (истеъмолчилар) таклиф этилаётган товарлар ва хаизматлар орасидан ҳоҳлаганини танлаш имкониятига эга. Бундай бозорда харидорлар устунликка эга бўлиб, ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар бозорнинг энг фаол иштирокчиларига айланадилар. Бундай ҳолатда “товар пул орқасидан югуради”. Талаб ва таклифнинг миқдори ва таркиби жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келишини “мувозанатли бозор” деб юритилади. Мувозанатли бозорни таъминлашнинг асосий йўллари қуйидагилар ҳисобланади: ишлаб чиқаришни талаб даражасига етказиш орқали бозорни тўйинтириш; етарли даражада маҳсулотлар заҳирасини барпо этиш; харидоргир маҳсулотлар нархини ошириш ва аксинча, талаб унча мавжуд бўлмаган маҳсулотлар нархини пасайтириш ва бошқалар. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling