Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-Мавзу. БОЗОРНИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЎРГАНИШ


Download 6.72 Mb.
bet163/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

5-Мавзу. БОЗОРНИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ЎРГАНИШ


Режа:

  1. Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари.

  2. Товар бозори тушунчаси ва товар бозори турлари.

  3. Бозор конъюнктураси ва унга таъсир қилувчи омиллар.

  4. Бозорни сегментлаш ва унинг моҳияти.

  5. Истеъмолчиларнинг гуруҳланиши ва уларнинг хулқ-атворига таъсир қилувчи омиллар.




  1. Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари

Мустақилликка эришиш Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларини ислоҳ қилишнинг бошланишига асос яратиб берди. Давлатимиз олдида қандай йўл билан бориш муаммоси турган эди. Тараққиёт йўлидан олдин кетган давлатларнинг тажрибаси, инсониятнинг ривожланиш тенденциялари бизнинг олдимизда ягона йўл борлигини-бозор иқтисодиётини қуришни яққол кўрсатиб берди. 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб бозор муносабатларини шакллантириш борасида чора тадбирлар ишлаб чиқарила бошланди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан давлатимизда бозор иқтисодиётимизнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Биринчи кундан бошлаб жаҳон иқтисодиётига тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириб бориш, ҳалқнинг ҳаёт фаровонлигини ошириш, иқтисодиёт самарадорлигини ошириш мақсади қўйилди.
Шу билан бирга Ўзбекистонинг бошланғич иқтисодий-ижтимоий шароити Шарқий Европа давлатлари, Россия ва Украина қўллаган моделларидан фойдаланишга имкон бермаган эди. Бунинг асосий сабабларига қуйидагиларни кўрсатиш мақсадга мувофиқ:

  1. Республика фақат хом ашё етиштиришга мўлжалланган бир томонлама иқтисодиётга эга бўлган Республика ҳисобланиб, бу эса халқ хўжалиги эхтиёжларини қондириш учун етарли эмас эди.

  2. Ўзбекистон ахолисининг катта қисми меҳнатга лаёқатли бўлмаган ёш болалар, нафақа ёшидаги ва хотин-қизлардан иборат бўлиши ижтимоий ҳимоялашнинг аҳамиятининг юқорилигини белгилар эди.

Шу сабабли ҳукуматимиз бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос моделини яратишга қарор қилади. Ҳозирги вақтга келиб халқимиз танлаган йўлнинг тўғрилигини қатъиян эътироф қилиш мумкин. «Ўзбек модели»нинг асосий хусусияти шундаки, ҳар қандай ислоҳотларнинг марказига халқ манфаати қўйилган, халқнинг турмуш шароитини сақлаб қолиш учун бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган эди. Ушбу манфаатлар давлат мулкини хусусийлаштиришда мехнат жамоасига имтиёзлар бериш йўлини қўллашда ўз асосини топди. «Ўзбек модели»нинг мазмун моҳияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг олдинга сурган беш тамойилида мужассамланган бўлиб, ҳозир ҳам Ушбу тамойиллар ўз ахамиятини йўқотмаган. Булар қуйидагилар:

  1. Бозор иқтисодиётига ўтишда давлатнинг ролини ва тутган ўрнини белгилаб берувчи «давлат – бош маслаҳатчи» тамойили. Агар мустақилликнинг биринчи йиллари давлат аҳолисини ҳимоялаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги қонунлар яратишда етакчи бўлса, ҳозирги даврда давлатнинг аҳамияти жамиятни самарали бошқарувда, тенглик ва дахлсизликни сақлашда, иқтисодиётни юқори сураътлар билан ривожлантиришда яққол кўзга ташланмоқда.

  2. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги тамойили Ўзбекистонда қисқа муддат ичида саноатнинг янги соҳаларини яратишга, қишлоқ хўжалик самарадорлигини кескин оширишга, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга сабаб бўлди. Ушбу тамойилнинг негизида, аввало, Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ётади. Дон мустақиллиги, энергетик мустақиллик ва ниҳоят ташқи иқтисодий алоқалар мустақиллиги сиёсий мақсадларнинг иқтисодий манфаатларга бўйсундирилиши натижасида эришилди.

  3. Қонун устуворлиги тамойилини жамиятимизнинг демократлашувини белгиловчи асосий тамойил деб таърифлаш мумкин. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини асослаб берувчи ҳар томонлама пухта ўйланган Конституциянинг яратилиши, унинг асосида мулоқотларни ривожлантирувчи қонунлар қабул қилиниши ва ҳаётга тадбиқ этилиши қонунларга бўлган ҳурмат-эътибордан келиб чиқади. Ўзбекистонда қонунчиликнинг ҳамма учун бир хил амал қилиниши суд ҳокимиятининг ҳақиқий кучга эга бўлишини асослаб бермоқда.

  4. Кучли ижтимоий сиёсат тамойилининг бажарилиши ҳар бир алоҳида шахс ислоҳотлардан четда қолмаслиги, унга зарар етмаслигига қаратилган эди. Юқорида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда ёрдамга мухтож аҳоли қатламлари жуда кўп. Уларга астойдил ёрдам бериш, инсонга хос бўлган турмуш шароитини таъминлаш, жамиятнинг ҳурматига сазовор бўлишига йўл очиб бериш ижтимоий чораларнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Мазкур тамойил давлат бюджетининг 53 фоизини ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтириш билан тушунтирилади.

  5. Бозор муносабатларининг ҳозирги ҳолатини шакллантиришга катта таъсир кўрсатиб бораётган тамойилга ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши киради. Бизлар бозор иқтисодиётини фақат қоғозда акс эттириш учун қураётганимиз йўқ, балки халқнинг турмуш савиясини ривожланган мамлакатлар қаторига кўтариш учун қурмоқдамиз. Шу сабабли, бозор муносабатларини яратиш учун 500 кун, бир йил ёки ўн йил муддат белгилаш ва унга эришиш учун аҳолини азобга қўйиш нотўғри. Бозор муносабатларини шакллантириш узлуксиз жараён бўлиб, уни маълум кетма-кетликда, босқичма-босқич олиб бориш зарур.

Юқоридаги тамойилларнинг ҳаётийлиги нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жахонда тан олинган бўлиб ҳозир ўзбек моделининг асосий йўналишлари бошқа давлатлар томонидан ҳам қўлланилмоқда.
Замонавий бозор муносабатларининг Ўзбекистондаги хусусиятлари уларга бош мақсаднинг мазмунидан, яъни ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятини қуришдан келиб чиқади.
Ушбу мақсаднинг алоҳида йўналишларини ёритадиган бўлсак, иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилганлиги жамиятнинг барча аъзоларига ижтимоий неъматлардан бирдай фойдаланиш имкониятларини яратиш ва ахолини мақсадли ҳимоялашни ифодалайди. Ҳақиқатдан ҳам, иқтисодий тадбирларнинг бош мезони халқ форовонлиги ва ижтимоий самарадорлик қилиб белгиланган. Бундан ташқари ижтимоий йўналтирилганлик жамиятимизда диний бағрикенглик, меҳр-мурувват, катталарга хурмат ва кичикларга ғамхўрлик, маҳаллага ва оилага эътиборнинг кучайиб боришида намоён бўлмоқда. Айниқса, таълим соҳасини ривожлантириш, спорт ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга эътиборни қаратишда ижтимоий мулоқотларнинг ўзига хослигини кўриш мумкин.
Иқтисодиётнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар хўжалик алоқаларининг қуйидаги хусусиятларига асос бўлмоқда:

  1. маҳаллийлаштириш ва ички имкониятларга таяниш. Бозор иқтисодиёти тамойилларида ресурслар самарадорлигини оширишга эътибор қаратиш махаллий хом ашёдан унумли фойдаланишга йўл очиб берди. Вазирлар маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган маҳаллийлаштириш дастури ички бозор имкониятларини миллий корхоналар томонидан қондиришга имконият яратди;

  2. кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётдаги асосий куч сифатида таркиб топтириш. Ўзбекистон Республикасида шаклланган муносабатларда кичик бизнесга алохида ўрин ажратилган. Яқин келажакда ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизини кичик бизнес томонидан яратилишининг режалаштирилганлиги бунинг яққол намунасидир;

  3. ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлашувини ҳам бозор муносабатларининг бир кўриниши сифатида тан олиш мумкин. Ҳозир ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс ташқи иқтисодий фаолият билан эркин шуғулланиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир корхонага нисбатан экспортни рағбатлантириш сиёсатининг қўлланилиши жаҳон бозорида Ўзбекистон корхоналарининг танилишига сабаб бўлмоқда;

  4. пул-молия тизимининг мустаҳкамланиши. Бозор иқтисодиётининг асосий белгиларидан бири пулнинг барқарорлиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида бюджет тақчиллигининг йўқлиги, инфиляция суръатларининг пасайиши, ички конвертациянинг жорий этилиши миллий валютамизнинг барқарорлигига ижобий таъсир қилмоқда;

  5. хорижий инвестицияларга кенг йўл очиб берилиши ҳам замонавий бозор муносабатларининг белгиларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари, сиёсий ва ижтимоий барқарорлик кўплаб хорижий ва қўшма корхоналарнинг Ўзбекистонда фаолият кўрсатишга имкон бермоқда.

Бозор муносабатларининг чуқурлашуви Ўзбекистон Республикасининг нафақат кучли ижтимоий сиёсат, балки маънавий юксалишида ҳам ўз аксини топмоқда. Миллий қадриятларининг тикланиши, маданиятнинг ривожланиши, ҳалқ ижодиётининг кенгайиб боришини бунга мисол келтириш мумкин.
Республикада бозор иқтисодиёти механизмини ривожлантиришда замонавий фикрлашни ривожлантириш ва янгича ишбилармонлик фалсафасини кенгайтириш ҳам катта ахамият касб этмоқда.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling