Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўришни бошқариш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

 
3.3. Ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўришни бошқариш
Янги машиналарни яратиш соҳасидаги техник тараққиётнинг ўсиб бораётган 
суръатлари ҳар йили маҳсулотларнинг янги конструкцияларини ўзлаштириш 
заруратини келтириб чиқаради. Бу ишлаб чиқаришнинг йирик серияли ва оммавий 
хилига эга бўлган корхоналарга камроқ, ишлаб чиқаришнинг майда серияли ва 
ягона хусусиятига эга бўлган корхоналарга кўпроқ тааллуқли. Шу муносабат 
билан ишлаб чиқаришга конструкторлик нуқтаи назаридан ва технологик 
жиҳатдан тайёргарлик кўришни ўз ичига олувчи ишлаб чиқаришга техник 
жиҳатдан тайёргарлик кўришнинг роли ортади. 
Ишлаб чиқаришга конструкторлик нуқтаи назаридан тайёргарлик 
кўриш янги конструкциялар, машиналар ва асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш ва 
мавжудларини такомиллаштиришга доир ишларнинг бутун мажмуини қамраб 
олади, булар: машиналар ва асбоб-ускуналарни улардан ишлаб чиқариш йўлида 


38 
фойдаланиш жараёнида тадқиқ этиш; техник ва эскиз лойиҳаларни ишлаб чиқиш; 
ишчи лойиҳани тузиш; тажриба намунасини (тажриба ёки ўрнатиш партиясини) 
тайёрлаш; ҳар томонлама синовлар; синовлар натижаларига кўра маҳсулотлар 
конструкцияларининг кам-кустини тузатиш; янги маҳсулотларни созлаш ва 
мукаммаллаштириш жараёнида конструкторлик ўзгаришларини киритиш. 
Ишлаб чиқаришга технологик жиҳатдан тайёргарлик кўриш 
ишларнинг қуйидаги мажмуини ўз ичига олади: янги технологик жараёнларни 
лойиҳалаштириш ва жорий этиш ҳамда мавжуд технологик жараёнларни 
такомиллаштириш; технологик жиҳозларни лойиҳалаштириш ва тайёрлаш; асбоб-
ускуналарни танлаш; меҳнатни қўллаш, асбоб-ускуналар, хомашё, материаллардан 
фойдаланишнинг илғор нормативларини белгилаш; ўрнатиш партиясини тайёрлаш 
чоғида лойиҳалаштирилган технологик жараёнлар ва жиҳозларни тўғрилаш ва 
созлаш. Шундай қилиб, ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш 
ягона мақсад билан бирлаштирилган ишларнинг ёпиқ циклини муайян изчилликда 
ва ўзаро боғлиқликда бажариш ягона жараёнини ўзида намоён этади. Мазкур 
жараённи бошқариш ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўришни 
бошқариш кичик тизими ҳаракатларининг мазмунини белгилаб беради. 
Ишлаб чиқаришнинг хилидан қатъи назар, кичик тизим объектини 
бошқариш 
жараёнининг 
асосий 
босқичлари 
қуйидагилардан 
иборат: 
режалаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш (таҳлил қилиш). 
Ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўришни бошқариш кичик 
тизимида режалаштириш бошқарув таъсирларини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, 
ишларнинг қуйидаги турларидан таркиб топган: 
а) ишлаб чиқариш объектларининг конструкторлик ва технологик 
ишланмалари бўйича ишлар ҳажмини аниқлаш; 
б) ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш харажатларини аниқлаш; 
в) тайёргарлик кўришнинг батафсил режалари ва графикларини ишлаб 
чиқиш, шунингдек уларга ишларнинг амалда бажарилишини таҳлил қилиш 
натижалари бўйича даврий тузатишлар киритиш. 
Таҳлил қилиш муайян вақтда юз берган ўзгаришларни англаб олиш ва 
уларнинг ишларнинг кейинги боришига эҳтимолий таъсирини баҳолаш имконини 
беради. Шундай қилиб, таҳлил қилишнинг мақсади – прогноз қилиш жараёнида 
тузатишлар киритилаётганда бартараф этилиши лозим бўлган “тор жойларни” 
аниқлаган ҳолда ишларнинг кейинги боришини прогноз қилишдан иборат. 
1. Ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўришни бошқариш 
жараёнининг юқорида кўриб чиқилган барча босқичлари бир-бири билан ўзаро 
боғлиқ. Ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўришни режалаштириш 
бошқарув кичик тизимининг объектга таъсир этувчи асосий омили ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришга ялпи тайёргарлик кўриш янги машиналар ва механизмлар 
конструкциясини ишлаш ҳамда ишлаб чиқарилаётган машиналар ва механизмларни 
модернизация қилиш; уларни тайёрлаш технологиясини лойиҳалаштириш; ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва техник даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга 
йўналтирилган техник, иқтисодий ва ташкилий тадбирларни ўзида намоён этади.
Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш 
ишларини ташкил этишни учта турга бўлиш мумкин. 


39 
Биринчи тур – бир неча илмий-тадқиқот, лойиҳа ташкилотлари, тажриба ва 
саноат корхоналари томонидан янги маҳсулотларни яратиш ишларини ташкил 
этиш. Илмий-тадқиқот ташкилотлари янги техник ечимларни аниқлаш, техник 
топшириқни тузиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни модернизация қилиш ёки 
янги маҳсулотни ишлаб чиқиш юзасидан тавсиялар беришга доир илмий 
тадқиқотларни ўтказади; лойиҳа ташкилотлари конструкторлик ишланмасини олиб 
боради; тажриба заводлари тажриба намуналарини тайёрлайди; саноат корхоналари 
алоҳида узелларни (агрегатларни) ва умуман янги маҳсулотни тайёрлайди. 
Иккинчи тур – ишлаб чиқиш жараёни бир неча ташкилотлар томонидан олиб 
борилади, серияли ишлаб чиқариш эса саноат корхонасида амалга оширилади. 
Илмий-тадқиқот институтлари янги йўналишларни тадқиқ этади ва янги техник 
ечимларни қидиради, маҳсулотни модернизация қилиш ёки янги маҳсулотни ишлаб 
чиқиш учун техник топшириқни тузиш юзасидан тавсиялар беради; лойиҳа 
ташкилотлари техник ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тажриба намунасини 
синовдан ўтказади. Тажриба намунасини синовдан ўтказиш натижалари асосида 
техник ҳужжатларга тузатишлар киритилади ва улар ишлаб чиқаришни 
ўзлаштириш учун заводга топширилади. 
Учинчи тур – илмий тадқиқотлардан тортиб то тажриба намунасини 
синовдан ўтказишгача бўлган янги маҳсулотни яратиш жараёнининг бир қисми 
илмий-тадқиқот 
ёки 
конструкторлик-технологик 
ташкилотда, 
яратилган 
намуналарни серияли ишлаб чиқариш эса саноат корхонасида амалга оширилади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling