Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

4.3. Сифатни бошқариш 
Иқтисодиёт фаолият кўрсатишининг ҳозирги шароитида хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот (бажариладиган ишлар, 
кўрсатиладиган хизматлар)нинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш алоҳида 
аҳамият касб этади. Сифат – бу корхоналар ва ташкилотлар самарали ишлаши, 
уларнинг бозор муҳитидаги иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим 
шарти ҳисобланади. 
9000 серияси ИСО сифатни бошқариш халқаро стандартларида берилган 
таърифга мувофиқ, сифат – бу маҳсулот ёки хизматларнинг уларга шартланган 
ёки назарда тутилаётган эҳтиёжларни қондириш қобилиятини ато этувчи 
хусусиятлари йиғиндиси. Бунда, агар эҳтиёжлар маҳсулот стандартларида, бошқа 
норматив ҳужжатларда, маҳсулот етказиб бериш учун тузилган шартномаларда
маҳсулотни ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар ва ҳоказоларда белгиланса, 
улар шартланган ҳисобланади. 
Маҳсулот сифатининг даражаси у ёки бу хусусиятлар намоён бўлишининг 
интенсивлиги билан тавсифланиб, сифатий ва миқдорий кўрсаткичлар ёрдамида 
ифодаланади. Маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш учун турли таснифлар 
мавжуд. Улардан бири сифат кўрсаткичларининг қуйидаги турларга бўлинишини 
назарда тутади: муайян маҳсулот хусусиятларини баҳолаш учун қўлланиладиган 
алоҳида кўрсаткичлар; маҳсулот бирлиги сифатининг даражасини тавсифлаш учун 
қўлланиладиган умумий кўрсаткичлар; ва маҳсулот муайян ҳажмининг сифатини 
баҳолаш учун қўлланиладиган интеграл кўрсаткичлар. 
Ҳозирги вақтда сифат тушунчаси тобора кенгайиб бормоқда. У нафақат 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, балки корхонада амалга ошириладиган ҳар 
қандай жараёнларга, шу жумладан меҳнат жараёнларига ҳам тааллуқли. Маҳсулот 
сифатининг ошиши сифатни бошқариш, корхоналарда тегишли сифатни 
бошқариш тизимини яратиш асосида таъминланадиСифатни бошқариш тизими – 
бу мақсадли кичик тизим бўлиб, унинг доирасида маҳсулот, ишлар сифатини 
таъминлаш бўйича турли ишлаб чиқариш ва бошқарув бўғинларининг фаолияти 
мувофиқлаштирилади. Ушбу мақсадли кичик тизимнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
 истеъмолчиларининг талабларини қондирувчи маҳсулот ишлаб 
чиқарилишини (хизматлар кўрсатилишини) таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш 
ва бошқарувни ташкил этишни ялпи такомиллаштириш; 
 сифатнинг «инсон» омилини фаоллаштириш, сифатни ошириш ижтимоий 
захираларини ишга солиш. 
Сифатни бошқаришнинг ташкилий усуллари корхонада ишлаб чиқаришни, 
бошқарувни ва меҳнатни ташкил этишнинг сифатни оширишга хизмат қилувчи 
илғор шаклларини шакллантиришга, шу жумладан сифатни бошқаришнинг 
замонавий тизимларини яратишга йўналтирилган. 
Ижтимоий-руҳий усуллар қуйидагиларни ўз ичига олади: ходимлар учун 


52 
қулай меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, жамоаларда нормал ижтимоий-
руҳий муҳитни шакллантириш, сифатни рағбатлантириш ички механизмларини 
ривожлантириш, ходимларни маънавий рағбатлантириш, уларни, масалан, “сифат 
тугараклари” ишида қатнаштириш йўли билан сифат муаммоларини ҳал этишга 
жалб қилиш ва ҳ.к. Сифатни бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усуллари кўпроқ 
самарадорликнинг “инсон омили”га алоҳида аҳамият берувчи япон фирмаларига 
хос. 
Корхонада маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини бошқариш муайян 
функцияларининг мазмуни қуйидагилардан иборат: 
бозорни тадқиқ этиш, ёки маркетинг. Ушбу функциянинг мазмуни 
маҳсулотга бўлган жорий ва келгуси эҳтиёжларни, унинг асосий тавсифларини 
аниқлаш, “мақсадли бозорларни” ва бозорларга чиқиш усулларини танлашдан 
иборат. Маркетинг янада такомиллашган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг техник ва 
ташкилий имкониятларини ўрганишни, тегишли тавсияларни ишлаб чиқишни 
назарда тутади; 
сифат даражасини прогноз қилиш ва режалаштириш маркетинг 
тадқиқотлари билан узвий боғлиқ. Прогноз қилиш функцияси корхонани 
бошқаришнинг юқори даражасида, шу жумладан сифат соҳасидаги сиёсатни 
шакллантириш йўли билан амалга оширилади ва вақт оралиқлари бўйича 
табақаланади; 
 маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатига нисбатан қўйиладиган 
талабларни нормалаш. Ушбу функциянинг мазмуни маҳсулот, ярим тайёр 
маҳсулотлар, ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнлар сифатининг, алоҳида ходимлар 
ва жамоалар фаолияти натижаларининг бажариш учун мажбурий бўлган 
кўрсаткичлари белгиланиши билан боғлиқ. 
Сифатни тезкор бошқариш маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, 
омборга жойлаштириш, ташиш, сотиш ва истеъмол қилишда маҳсулот сифатининг 
режалаштирилган даражаси таъминланишини назарда тутади. 
Маҳсулот ва ишлар сифатининг ошишини рағбатлантириш сифатни 
таъминлашнинг “инсон омили”дан тўлиқроқ фойдаланиш учун қулай шароитлар 
яратилишини назарда тутади. Сифатнинг яхшиланишини рағбатлантирувчи 
омиллар моддий ва маънавий турларга бўлинади; улар ходимлар ва жамоалар 
меҳнатининг самарадорлигига йўналтирилган бўлиши керак. 
Маҳсулот сифати ва уни синаб кўриш устидан назорат. Сифатни назорат 
қилиш функцияси бошқарув тизимида тескари боғлиқликни таъминлайди.
Маҳсулотни сертификатлаш – маҳсулот ҳақиқий тавсифларининг норматив 
ҳужжатлар, асосан халқаро, миллий, фирма стандартлари талабларига мос келишини 
тасдиқловчи тадбирлар ва ҳаракатлар тизими.
Сифат соҳасидаги кадрлар билан ишлашни ташкил этиш. Кадрлар билан 
ишлаш иккита йўналишда амалга оширилиши лозим: сифат соҳасидаги кадрларни 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, яъни ходимлар томонидан ўз 
зиммасига юклатилган функцияларнинг сифатли бажарилиши учун зарур бўлган 
билимлар ва кўникмаларнинг эгалланиши; “инсон омили”ни фаоллаштириш. Бу 
корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан раҳбарлик қилувчи персоналга 
тааллуқли. 


53 
Ҳозирги вақтда корхоналар ва ташкилотларда Сифатни бошқаришнинг 
қандайдир ягона шакллари мавжуд эмас. Ушбу шакллар турли мамлакатлар ва
фирмаларда турлича бўлиши мумкин. Кўплаб маҳаллий ва хорижий мамлакатлар 
корхоналари сифатни бошқаришда охирги йилларда ИСО 14000 стандартларига 
қўшимча қилинган 9000 серияси ИСО халқаро стандартларига амал қилади. ИСО 
стандартларида «сифат ҳалқаси» тушунчаси қўлланилади ва «сифат ҳалқасининг 
қисмлари» деб номланувчи сифатни таъминлаш фаолиятининг қуйидаги босқичлари 
ва турлари ажратилади: маркетинг ва бозорни ўрганиш; маҳсулотни 
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш; моддий-техник таъминот; технологик 
жараёнларни режалаштириш ва ишлаб чиқиш; маҳсулот ишлаб чиқариш; назорат 
қилиш синовлар ўтказиш; упаковка қилиш ва сақлаш; маҳсулотни сотиш ва 
тақсимлаш; монтаж қилиш ва фойдаланиш; техник ёрдам ва хизмат кўрсатиш; 
фойдаланилганидан кейин утилизация қилиш.
ИСО 9000 стандартлари шуни назарда тутадики, сифат тизимининг 
таъсирчанлиги сифат тизимини сертификатлаш йўли билан исботланиши керак
Сифат тизимини сертификатлаш чоғида қуйидагилар текшириш ва баҳолаш 
объектлари ҳисобланади: сифат тизими, унинг муайян моделга мос келиши, 
ҳужжатларнинг ҳолати, сифатни бошқариш фаолияти; маҳсулот ҳақидаги ахборот; 
ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling