Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

4.4. Молиявий менежмент.
Корхона молиясининг сифатни бошқариш механизми 
Молиявий менежментни капиталдан энг самарали фойдаланиш ва энг кўп 
фойда олиш мақсадида молиявий оқимларни бошқаришни ташкил этиш 
сифатида таърифлаш мумкин. Молиявий менежмент ҳал этадиган масалалар 
рўйхати анча кенг. Уни шартли равишда муаммоларнинг қуйидаги гуруҳлари 
кўринишида тасаввур этиш мумкин: 
молиялаш манбалари – қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлаш, 
қимматли қоғозларни чиқариш ва харид қилиш, лизинг йўли билан молиялаш, 
фойдани тақсимлаш, қарз маблағларини жалб этиш ва ўз маблағларидан 
фойдаланиш ва ҳ.к.; 
капитал қўйилмалар ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш – капиталнинг 
даромадлилиги, компаниянинг ҳозирги ва келгусидаги нархи, молиявий 
таваккалчиликни баҳолаш, капитал қўйилмаларнинг молиявий таъминоти ва ҳ.к.; 
айланма капитални бошқариш – айланма капиталнинг оптимал миқдори, 
қисқа муддатли дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бошқариш, айланма 
капиталнинг таркиби; 
молиявий режалаштириш – молиявий лойиҳа ва бюджетнинг мазмуни, 
уни ишлаб чиқиш тартиби ва аҳамияти, молиявий ҳисоботларни прогноз қилиш; 
молиявий фаолиятни таҳлил қилиш ва молиявий назорат – тўлов 
қобилияти, ликвидлилик ва рентабелликни таҳлил қилиш, фойданининг ички 
таҳлили, капиталдан фойдаланишни таҳлил қилиш, таҳлил асосида қарорлар қабул 
қилиш ва ҳ.к.
Корхонанинг молиявий ресурслари – бу хўжалик юритувчи субъектлар 
тасарруфида турган ва молиявий мажбуриятларни бажариш учун мўлжалланган 
пулли даромадлар ва тушумлар, такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва 


54 
ходимларни рағбатлантириш учун қўйилмалардир. Молиявий ресурслар, асосан, 
фойда ва амортизация ажратмалари ҳисобидан шаклланади. Улар билан бир 
қаторда молиявий ресурслар манбалари сифатида: ишдан чиққан мол-мулкни 
сотишдан тушган тушумлар; барқарор пассивлар; мақсадли тушумлар; ички 
ресурсларнинг сафарбар қилиниши иштирок этади. Молиявий ресурсларни 
уларнинг шаклланиш манбаларига мувофиқ гуруҳлаш 4.3-расмда берилган. 
Молиявий механизм корхонанинг молиявий соҳасини бошқаришни амалга 
оширади ва у тизим сифатида қуйидаги тўртта ўзаро тўлдирувчи қисмдан таркиб 
топади: молиявий усуллар, молиявий воситалар, ҳуқуқий ва норматив таъминот. 
Молиявий воситалар корхонада шаклланадиган пул маблағларининг турли 
фондларини ўзида намоён этади. Улар ёрдамида ташкилотлар олинадиган 
даромаднинг қайта тақсимланишини назорат қилиши мумкин. 
Молиявий усуллар – бу корхонанинг молиявий воситаларга таъсир этиш 
усуллари бўлиб, улар пул маблағлари фондларини шакллантиришга ёрдам беради. 
Молиявий бошқарувнинг самарали усулларидан фойдаланиш корхонага зарур 
айланма маблағлар ҳажмини сезиларли даражада камайтириш ва молиявий 
таваккалчиликни пасайтириш имконини беради. 
Молияни бошқариш мақсади корхона эгаларининг фаровонлигини ошириш 
ёки улар томонидан қўйилган капиталнинг ошишини таъминлашдан иборат. 
Мулкдорлар фаровонлигининг ошиши одатда корхона фойдасининг ошиши билан 
боғланади. Бироқ бу ҳамма вақт ҳам ундай эмас. Хусусан, акциядорлик 
компаниясида молиявий менежментнинг ушбу мақсадига эришиш акцияларнинг 
курс қийматини ошириш орқали таъминланади. Шу билан бирга акцияларнинг курс 
қийматини ошириш ва корхона фойдасининг ошиши бир-бирига зид бўлиши 
мумкин.
Молияни бошқаришнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат: 
 молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари асосида режалаштириш, молияни 
ички бошқариш учун бухгалтерия ҳисоби маълумотларини тўплаш ва уларга 
ишлов бериш; 
 узоқ муддатли инвестиция қарорларини ишлаб чиқиш; активларнинг 
оптимал таркибини аниқлаш ва уларни алмаштириш, тугатиш ва ҳ.к. тўғрисида 
қарорлар қабул қилиш, қимматли қоғозлар портфелини бошқариш; 
 молиялаш манбаларини танлаш юзасидан узоқ муддатли қарорларни 
ишлаб чиқиш ва корхона капиталининг таркибини шакллантириш, капитални 
компания учун энг қулай шартларда жалб қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш; 
 фирманинг айланма активларини бошқариш; 
 активларини ҳимоя қилиш (суғурта қилиш) солиқ солиш, маслаҳат бериш, 
ички назорат тизимини ташкил этиш ва ахборот таъминоти, компанияни қайта 
ташкил этиш билан боғлиқ бошқа функциялар. 


55 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling