Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

 
4.7. Корхонанинг экологик менежменти 
Корхонанинг экологик менежменти менежмент умумий тизимининг бир 
қисмини ўзида намоён этади. Ижтимоий-экологик соҳадаги бошқарув тури 
сифатида экологик менежмент – бу инсоннинг ўзининг экологик, иқтисодий, 
маданий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун табиий, техноген ва ижтимоий 
жараёнларга ҳамда атроф муҳит объектларига онгли равишда таъсир этишидан 
иборат бошқарув. 
Экологик менежмент корхонанинг EMAS, BS7750 ва бошқа европа 
стандартлари, ISO 14000 Халқаро стандартлаштириш ташкилоти томонидан 
регламентланадиган экологик мақсадларини амалга оширишга йўналтирилган. 
Экологик хавфсиз ишлаб чиқариш жараёнлари ифлослантирувчи моддаларни 
ташлашни камайтириш, уларни бартараф этиш, ишлаб чиқаришнинг 
чиқиндисизлиги, саноат-ишлаб чиқариш персоналининг соғлиғи учун хавфсизлик, 
энергия 
истеъмолини 
қисқартириш, 
истеъмол 
қилинадиган 
ресурснинг 
самарадорлигини таъминлаш талабларига мос келади. 
ISO 14004 га мувофиқ экологик менежмент тизимини яратишнинг асосий 
тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
 атроф муҳитнинг сифатини бошқаришни корхонанинг энг устувор 


60 
йўналишларидан бирига айлантирадиган тартибни ўрнатиш; 
 корхонанинг экологик хизматини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш; 
 самарали экологик сиёсатдан манфаатдор бўлган ички ва ташқи тарафлар 
(шу жумладан жамоатчилик) билан алоқаларни ўрнатиш ва сақлаб туриш; 
 ўзаро экологик ва бошқа масъулиятни тушунган ҳолда раҳбарият билан 
ходимлар ўртасида экологик муаммолар бўйича келишувга эришиш; 
 норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини корхона фаолиятининг 
экологик жиҳатларига мувофиқлаштириш ва унинг атроф муҳитга таъсири 
кўрсаткичларининг ушбу талабларга мос келишига аниқлик киритиш; 
 корхонанинг экологиклиги тавсифларининг талаб этиладиган даражасига 
эришиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнлар параметрларини 
дастлабки баҳолаш; 
 экологик жиҳатларни режалаштириш ва ҳисобга олиш таомилларини 
маҳсулот ёки хизматларнинг бутун ҳаётий циклига (шу жумладан ёрдамчи 
жараёнларга) киритиш; 
 экологикликнинг танланган даражасини таъминлаш учун зарур бўлган 
моддий, молиявий ва кадрлар ресурсларини ажратиш; 
 экологиклик тавсифларини ва уларнинг ташкилотнинг жорий экологик 
сиёсатига, унинг мазкур соҳадаги келгуси мақсад ва вазифаларига мос келишини 
аниқроқ баҳолаш; 
 текширувлар ўтказиш ва экологик менежмент тизимининг ўзини 
яхшилаш имкониятларини аниқлаш, уни аудит қилиш орқали бошқарув 
жараёнларини баҳолаш; 
 экологик маркетинг, инжиниринг, экологик таълим кичик тизимларни 
жорий этиш ва ривожлантириш ва б. 
Корхонада экологик менежмент тизимини жорий этиш учун: 
 корхонанинг экологик сиёсатини белгилаш ва экологик менежмент 
тизимига нисбатан қўйиладиган талабларни шакллантириш; 
 экологик сиёсатни амалга ошириш дастурини шакллантириш; 
 экологик сиёсатнинг мақсад ва вазифаларига эришишни таъминловчи 
механизмни ишлаб чиқиш; 
 атроф муҳит тавсифларининг доимий мониторингини юритиш, уларни 
самарали назорат ва аудит қилиш; 
 экологик менежментнинг ўзгариб турувчи энг муҳим ташқи ва ички 
омилларга доимий мос келишини, атроф муҳитнинг муҳофаза қилинишини ва 
табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаган ҳолда экологик менежментнинг 
ҳолатини таҳлил қилиш; 
 хўжалик муаммолари доирасида экологик жиҳатларни кўриб чиқиш зарур. 
Атроф муҳитнинг сифатини бошқаришнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш 
экологик менежмент тизими фаолият кўрсатишининг энг муҳим қисми 
ҳисобланиб, у атроф муҳитни бошқаришнинг дастлабки ҳолати билан 
таққосланган ҳолда баҳоланади. Таҳлил қилиш жараёни корхона фаолият 
кўрсатиши шартларининг кенг доирасини қамраб олиши лозим. Таҳлилни амалга 
ошириш учун ахборотни корхонанинг ҳужжатларидан ва атроф муҳит 
параметрларини тўғридан-тўғри ўлчаш усули билан олиш мумкин.


61 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling