Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

5.2. Персонални ривожлантириш 
Ташкилотларда персонални ривожлантириш унинг ходимларини сифат 
жиҳатдан такомиллаштириш жараёнини англатади. Мазкур жараён шахсий ва 


64 
жамоавий мақсадларни самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган бўлиб, 
қуйидаги асосий қисмларни ўз ичига олади: персонални ўқитиш, қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш, хизмат ва касбда кўтариш, кадрлар захираси билан ишлаш. 
Фаолиятнинг ушбу турлари олдинга қўйилган ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
мақсадларга мувофиқ ишловчи ягона механизмни ўзида намоён этади. Персонални 
ривожлантиришнинг иккинчи йўли – мазкур жараёнга қандайдир ижтимоий 
институтларнинг фаол аралашувисиз персоналнинг мустақил ўқиб-ўрганиши ёки 
мустақил тайёрланиши, шунингдек унинг интеллектуал-маданий ўсиши ва маданий 
ривожланиши. Шундай қилиб, ташкилотларда персонални ривожлантириш 
жараёнининг мазмунини 5.2-расмда келтирилган чизма кўринишида тасвирлаш 
мумкин. 
Персонални ривожлантиришнинг моҳияти узлуксиз таълим ёки “катталарни 
ўқитиш” тушунчаси билан боғлиқ. У катталарнинг бутун таълим фаолиятини 
белгилаш учун қўлланилади ҳамда техник ва касб-ҳунар техник ўқитиш, касбга 
тайёрлаш, бизнес-таълим, иш жойида меҳнатга тайёрлаш, диний таълим, консалтинг, 
юридик хизматлар, ахборот сервиси ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Персонални 
ривожлантириш, “катталарни ўқитиш”дан фарқли ўлароқ ижтимоий-ишлаб 
чиқариш моҳиятига эга, яъни у мансабни бошқариш, лавозимини кўтариш учун 
захирага киритиш каби ўзига хос таомиллар билан тўлдирилади. 
 
 
5.2-расм. Персонални ривожлантириш жараёнининг мазмуни 
Дастлабки тайёргарлик ёки касб-ҳунар таълими маълум даражада билимлар, 
маҳорат ва касб-ҳунар меҳнат фаолияти кўникмаларига эга бўлиш, махсус 
қобилиятларни ривожлантириш ҳамда шахснинг ушбу фаолият учун зарур бўлган 
хусусиятларини тарбиялаш жараёни ва натижасини ўзида намоён этади. Касб-
ҳунар таълими тўртта сифат жиҳатдан турли босқичга эга: 
 бошланғич касб-ҳунар таълими оммавий касблар ишчилари ва кичик 
Ташкилотларда персонални 
ривожлантириш 
Хизматда ва 
касбда ўсиш (иш 
мартабаси) 
Малакасин
и ошириш
Қайта тайёрлаш 
ёки иккинчи 
касбни эгаллаш
Дастлабки 
тайёрлаш 
(ўқитиш) 
Мустақил 
таёрланиш
Кадрлар захираси 
билан ишлаш 


65 
хизмат кўрсатувчи персонални тайёрлайди. Ушбу таълим ўқув-ишлаб чиқариш ва 
ўқув-курс комбинатларида, касб-ҳунар марказларида, корхоналарда амалга 
оширилади; 
 базавий касб-ҳунар таълими малакали ишчилар ҳамда мураккаб ва кенг 
соҳага ихтисослашган қўшма касблар ёки касблар гуруҳлари бўйича хизмат 
кўрсатувчи персонални тайёрлашнинг асосий тури ҳисобланади. Мазкур таълим 
касб-ҳунар техника ўқув юртларида, лицейларда, гимназияларда ва ўқиш муддати 
(1-2 йилга) узайтирилган ўрта умумтаълим мактабларида амалга оширилади; 
 ўрта касб-ҳунар таълими юқори малакали ишчилар ва хизмат кўрсатувчи 
персонални тайёрлайди, у касб-ҳунар техника ва ўрта махсус ўқув юртларида 
амалга оширилади; 
 олий касб-ҳунар таълими кўп жиҳатдан жамиятнинг интеллектуал 
салоҳиятини белгилаб берувчи олий малакали мутахассисларни тайёрлашга 
йўналтирилган. 
Персонални қайта тайёрлаш илгари эгалланган мутахассисликка қараганда 
сифат жиҳатдан янги билимлар ва кўникмаларга эга бўлишни англатади. Аслида, 
бу янги касбга эга бўлишдир. Ўқитиш жараёнини ташкил этиш нуқтаи назаридан 
қайта тайёрлаш ва бошланғич таълим ўртасида фарқлар мавжуд эмас. Бироқ, қайта 
тайёрлаш катта миқдордаги ижтимоий сарф-харажатларни талаб қилади: у 
дастлабки касб бўйича илгари олинган билимлар ва кўникмаларни деярли унутиб 
юборишни англатади ва ушбу касб мутахассиси (тўлиқ ёки қисман) талаб 
этилмаётганлиги туфайли амалга оширилади. Корхоналарда персонални қайта 
тайёрлаш тегишли тармоқ ва тармоқлараро норматив-услубий ҳужжатлар билан 
тартибга солинади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling