Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Меҳнат мавқеини режалаштириш ва бошқариш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Меҳнат мавқеини режалаштириш ва бошқариш ходимнинг меҳнат 
салоҳиятидан энг оқилона тарзда фойдаланишни таъминлаш ва унга шахс 
сифатида ўзини намоён этиш учун шароитлар яратишни ўзида ифодалайди. 
Персонални ривожлантириш механизмидаги ушбу қисм ўқиш, мустақил 
тайёрланиш ва мустақил ўқиб-ўрганиш жараёнининг ҳал қилувчи омили 
ҳисобланади. Ходимнинг мансабда кўтарилиши унинг ўқиши билан параллел 
равишда ёки ўқиши натижаларига кўра юз бериши мумкин. Меҳнат мавқеи деганда 
меҳнатнинг энг муҳим ўзгаришлари якка тартибдаги изчиллиги тушунилади. 
Бунда ушбу ўзгаришлар ходимнинг мавқеи меҳнатнинг мураккаблиги шкаласи ёки 
иш ўринларининг ижтимоий шкаласи бўйича ўзгариши билан боғлиқ. У ёки бу 
ходимнинг мавқеи икки хил тарзда: ходим қадриятларининг шкаласи бўйича ва 
корхонанинг манфаатларидан келиб чиқиб баҳоланиши мумкин. Шунинг учун 
ишдаги мавқени бошқариш жараёнида ходим ва корхонанинг манфаатларини 
оптимал тарзда уйғунлаштириш энг муҳим омил ҳисобланади. Мансабнинг 
мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
 фаолият турлари ходимни маънавий жиҳатдан қаноатлантириши лозим; 
 меҳнат шароитлари ходимнинг имкониятларини ривожлантириши 
даркор; 
 шунингдек, бунда зарур моддий шароитлар таъминланиши; 
 ўзига берилган баҳо бошқалар баҳосига мумкин қадар мос келиши; 
 етарлича мустақиллик таъминланиши керак. 


66 
Кўтариш учун кадрлар захирасини шакллантириш меҳнат мавқеини 
бошқаришдаги муҳим омил ҳисобланади. Кадрлар захирасини шакллантириш – 
ходим меҳнат қилаётган ташкилот, корхонанинг алоҳида ваколати жумласига 
киради. Ташқи томондан мазкур жараён техник таомилдек кўриниши мумкин, 
чунки у истиқболли ходимларни саралаб олиш, уларнинг рўйхатларини тузиш 
ҳамда саралаб олинган ходимларни кейинчалик кўтариш учун фамилиялари ва 
лавозимларини кўрсатган ҳолда ушбу рўйхатларларни тегишли тарзда 
расмийлаштиришни ўзида намоён этади. Бироқ, ўз моҳиятига кўра, бу – ташкилот 
ва умуман жамиятнинг манфаатларига мувофиқ хизматда кўтариш учун кадрларни 
тарбиялаш, ривожлантириш ва селекция ишларини амалга ошириш жараёни. 
Кадрлар захирасини шакллантиришнинг асосий вазифалари қуйидагиларни 
таъминлашдан иборат: 
 бўш иш ўринларининг янги ходимлар билан ўз вақтида тўлдирилиши; 
 билимли ва малакали ходимларнинг саралаб олиниши ва лавозимларга 
тайинланиши; 
 корхонани ва унинг бўлинмаларини бошқаришнинг барқарорлиги; 
 турли шакллардан фойдаланган ҳолда кадрлар захирасига киритилган 
ходимларнинг доимий равишда ривожланиши. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling