70
Дэвид МакКлелланднинг эҳтиёжлар назарияси. Асосий урғуни юқори
поғоналардаги
эҳтиёжларга
қўйган
назариялардан
яна
бири
Дэвид
Макклеланднинг таълимотидир. Унинг фикрига кўра, булар ҳокимиятга,
муваффақиятга ва нимагадир тааллуқликка бўлган эҳтиёжлардир. Ҳокимиятга
бўлган эҳтиёж ўз ифодасини бошқаларга таъсир қилиш истагида топади.
Маслоунинг иерархия структурасида ҳокимиятга бўлган эҳтиёж таҳминан
ҳурматга ва ўзликни ифода этишга бўлган эҳтиёжлар оралиғидаги ўринни
эгаллайди. Бундай эҳтиёжга эга бўлганлар тўқнашувлардан қўрқмайдиган ва
бошланғич позицияларни ҳимоя қилишга интилувчи очиқ ва
шижоатли одамлар
сифатида ўзларини кўпроқ намоён этишади.
Муваффақиятга бўлган эҳтиёж ҳам ҳурмат билан ўзликни
ифода этишга
бўлган эҳтиёжлар оралиғида туради. Бу эҳтиёж муваффақиятни эълон қилиш
билангина эмас, ишни муваффақиятли равишда якунлашгача олиб бориш орқали
қаноатлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: