69
1.
Мотивациялаш бу мотивнинг шаклланиши жараёни, яъни муайян
индивидга хос бўлган (ўзгалар назаридан ёпиқ бўлган) ички жараёндир.
2.
Мотивациялаш бу инсонни унга таъсир ўтказиш орқали
фаолиятга
ундаш жараёнидир.
Мотивациялаш тушунчасининг психология нуқтаи назаридан чуқур
ўрганилиши инсонни меҳнатга айнан нима ундашини аниқ белгилаб олиш
имиконини бермайди. Бироқ инсоннинг меҳнатдаги ҳатти-ҳаракатларини ўрганиш
мотивациялашнинг айрим умумий жиҳатларини очиб,
ходимнинг иш жойида
мотивациялашишининг амалий моделларини яратиш имконини беради.
Мотивациялашнинг мазмуний назариялари биринчи навбатда, айниқса иш
ҳажми ва мазмунини белгилашда инсонларни ҳаракатга ундайдиган эҳтиёжларни
аниқлашга уринади. Мотивациялашнинг ҳозирги
замон концепциялари
асосларини яратишда Абрахам Маслоу,
Фредерик Герцберг ва Дэвид
МакКлелланднинг асарлари катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: