Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
тамойиллари деганда корхона персоналини бошқариш тизимига асос қилиб
олиниши лозим бўлган айрим фундаментал ҳақиқатлар (ёки ҳозирги вақтда ҳақиқат деб ҳисобланаётган нарсалар) тушунилади. Персонални бошқариш функциялари маълум даражада бир хиллиги ва мураккаблиги билан тавсифланувчи нисбатан барқарор фаолият турларини ўзида намоён этади. Ушбу фаолият турлари ёрдамида персоналга таъсир кўрсатилади. Бошқарувнинг жараён сифатидаги мазмуни айнан функцияларда очиб берилади. Персонални бошқариш тизимида бошқарув усуллари муҳим ўрин тутиб, улар персоналга таъсир этиш усулларини ўзида намоён этади ва қуйидаги турларга бўлинади: маъмурий, иқтисодий ва ижтимоий-руҳий. Раҳбар томонидан қўл остидагилар билан ўзаро муносабатларда энг тез-тез қўлланадиган усуллар унинг раҳбарлик қилиш услубини белгилаб беради. 5.1-расм. Персонални бошқариш тизими Персонални бошқаришнинг асосий тамойиллари жумласига қуйидагиларни ПЕРСОНАЛНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ Бошқарув механизми Бошқарувни ташкил этиш Мақсадлар Бошқарув функциялари Ахборот Технология Техника Бошқарув тамойиллари Бошқарув усуллари Раҳбарлик услуби Персонални бошқариш тузилмасини ташкил этиш Персонални бошқариш бўйича мутахассислар Бошқарувни таъминловчи кичик тизимлар 63 киритиш мумкин: кадрларни уларнинг шахсий хусусиятлари ва ишлаш қобилияти бўйича танлаб олиш; жамоаларда тажрибали ва ёш ходимларни уйғунлаштириш асосида персоналнинг изчиллиги; кадрлар малакасини доимий равишда ошириш учун шароитлар яратиш, улар фаолиятини баҳолашнинг асосланган мезонларидан фойдаланиш асосида ходимларнинг малакавий ўсишини таъминлаш ва лавозимини ошириш; раҳбарлик лавозимларини эгаллашга интилувчи ходимлар ўртасида ўтказиладиган очиқ мусобақани рағбатлантириш. Бунда асосий эътибор раҳбарларнинг мустақил ўқиб-ўрганишига қаратилади, чунки ташкилот ўзининг касбий маҳоратини оширишга қизиқмайдиган бошқарувчиларни ўзида ушлаб тура олмайди; кадрларга бўлган ишончни ижрони текшириш билан уйғунлштириш; кадрлар билан ишлашни демократлаштириш. У қуйидагилардан иборат: ҳар бир ходимга, унинг манфаатлари ва эҳтиёжларига нисбатан алоҳида ёндашиш; корхона фаолияти муаммолари юзасидан энг муҳим қарорлар қабул қилишда корхона ходимларининг жамоавий фикрини ўрганиш ва ҳисобга олиш; жамоанинг ўз ходимларини баҳолаш жараёнида иштирок этиши; ходимларнинг сифат тугаракларида иштирок этиши, иқтисодий таҳлил ижтимоий бюроси ва ҳ.к. орқали оддий ходимларни корхонани бошқариш жараёнига жалб этиш; ходимларни корхона ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг натижалари ва истиқболлари ҳақида хабардор қилиш; кадрлар билан ишлашнинг тизимлилиги: персонални бошқариш ишловчиларнинг алоҳида тоифаларини эмас, балки турли усуллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда барча персонални қамраб олиши керак; замонавий хўжалик механизми шароитларига мослашувчанлик. Корхонанинг иқтисодий мустақиллиги унга персонални тўлдириш масалаларини ҳал этишда, танлаб олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш усулларини танлашда мустақил бўлиш мажбуриятини юклайди. Персонални бошқариш, биринчи галда, ўзининг мотивация хусусияти билан фарқ қилади. Маъмурий усуллар персоналга таъсир этиш учун бевосита хусусиятга эга. Бу ҳар қандай маъмурий ҳаракатнинг бажарилиши шартлигини англатади. Ушбу усуллар бурчни ҳис этиш, ишлаб чиқариш ва технологик интизомнинг зарурлигини англаб етиш каби инсонлар хатти-ҳаракати мотивларига йўналтирилган. Иқтисодий ва ижтимоий-руҳий усуллар таъсир этишнинг билвосита хусусиятига эга, яъни уларни қўллашда натижага автоматик тарзда эришишга умид қилиб бўлмайди, бу улар таъсирининг даражаси ва самарадорлигини аниқлашни қийинлаштиради. Иқтисодий усуллар инсонлар хатти-ҳаракатининг моддий мотивларидан, ижтимоий-руҳий усуллар эса инсонлар хатти-ҳаракатининг ижтимоий (жамоадаги ўзаро ҳамкорлик) ва шахсий (ҳурмат, ҳокимият, муваффақият, ўзини намоён этиш) мотивларидан фойдаланишга асосланган. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling