Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Таваккалчилик турлари шкаласи 
Пессимистик 
Эҳтиёткорона
Ўртача
Ўртачадан 
юқори 
Юқори Қизғин

0,2 
0,4 
0,6 
0,8 
1,0 1,2 
Таваккалчилик даражасини аниқлаш учун натижага эришиш даври ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун хўжалик фаолиятининг кўрсаткичларини 
режалаштириш ва прогноз қилишда, устувор йўналишларни белгилаб олган ҳолда, 
ишларнинг бутун цикли бўйича кутилаётган натижа кўрсаткичларини ҳисоблашга 


58 
ёрдам берувчи таваккалчиликнинг динамик коэффициентларидан фойдаланиш 
зарур.
Таваккалчиликни таҳлил қилиш учун, статистик баҳолардан ташқари, 
прогнозларнинг аниқлигини оширувчи ҳисоб-таҳлилий ва эксперт баҳолардан ҳам 
фойдаланилади. 
Статистик усул, асосан, ўхшаш вазиятларда ўрин тутадиган йўқотишлар 
динамикасини назорат қилиш ва шу асосда зарар кўриш эҳтимолликлари 
графигини тузиш ҳамда таваккалчиликнинг миқдорий сарф-харажатларини 
ҳисоблаб чиқиш имконини беради. 
Эксперт баҳолари усули таваккалчиликни баҳолашга доир ишларни 
бажаришга олинган натижаларни таққослаган ҳолда ўртача катталикларни 
ҳисоблаб чиқиш имкониятига эга бўлиш учун ишни бир-биридан мустақил 
равишда олиб борувчи бир неча экспертларни бир йўла жалб қилиш имконини 
беради. Олинган маълумотлар таваккалчилик чоғидаги йўқотишлар ва фойда 
даражасининг эксперт эгри чизиғини тузиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин. 
Юқорида кўриб чиқилган усуллар ва ёндашувларни қўллаш таваккалчиликни 
жараёнлар, ҳодисалар, тенденциялар, қонуниятлар ҳамда инсонлар хатти-ҳаракати 
сабабларини оқилона ва интуитив равишда назорат қилишимиз мумкин бўлган 
доирада пасайтириш имконини беради. 
4.6. Иш юритишни бошқариш 
Иш юритиш – бу ҳужжатлаштиришни ва ҳужжатлар билан ишлашни қамраб 
олувчи фаолият бўлиб, бунда иш юритиш деганда белгиланган тартибда 
расмийлаштирилган, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқий таъминотга 
эга бўлган ва вақтга кўра ва маконда узатиш учун қайд этилган кўринишдаги 
ахборотни ўзида мужассам этган моддий объектлар тушунилади. Одатда, 
корхоналар ва ташкилотларда иш юритишни мустақил таркибий бўлинма 
ҳуқуқларида ҳаракат қилувчи ва бевосита ташкилот раҳбарига ёки унинг 
ўринбосарига бўйсунувчи махсус хизмат – деъвонхона амалга оширади. Ўз 
фаолиятида ушбу хизмат қонунчиликка ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, юқори турувчи бошқарув 
органларининг ва корхонанинг ўзининг фармойиш берувчи ҳужжатларига, миллий 
архив 
хизмати 
муассасаларининг 
қоидалари, 
йўриқномалари, 
услубий 
тавсияларига ва бошқарувни ҳужжатлар билан таъминлаш масалаларига доир 
бошқа нормативларга амал қилади. Корхонада иш юритиш хизматини бошқариш 
ташкилий тузилмаси ҳужжатлар айланишининг ҳажми, ташкилий ва ҳисоблаш 
техника воситаларининг мавжудлиги ва бошқа омиларга қараб белгиланади. 
Ташкилий-фармойиш берувчи ҳужжатлар – бошқарув жараёнлари ва 
бошқарув меҳнатининг ташкил этилишини таъминловчи ҳужжатлар тизими. У 
маъмурий-бошқарув персоналининг фармойиш бериш – ижро этиш фаолиятини 
расмийлаштиришда қўлланилади ва ваколатларнинг хусусиятига, уларнинг 
тақсимланишига боғлиқ эмас. Ушбу тизимнинг ажратилиши шу билан 
белгиланганки, корхонада мавжуд барча алоқалар ҳам бошқарувнинг ташкилий 
тузилмасида акс эттирилмайди. 
Ташкилий-фармойиш берувчи ҳужжатлар қуйидаги турларга бўлинади: 
 норматив хусусиятга эга бўлган ҳамда ташкилотлар ва улар таркибий 


59 
бўлинмаларининг ҳуқуқий мақомини, мансабдор шахслрнинг функциялари
ҳуқуқлари ва мажбуриятларини регламентловчи ташкилий-фармойиш берувчи 
ҳужжатлар (уставлар, низомлар, йўриқномалар, қоидалар, баённомалар); 
фармойиш берувчи ҳужжатлар, улар ёрдамида бошқарув органларининг, 
одатда, якка тартибда ёки коллегиал асосда амалга ошириладиган фармойиш бериш 
фаолияти расмийлаштирилади (буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар, қарорлар, 
йўриқномалар); 
 хизмат юзасидан ёзишувларни ўз ичига олувчи маълумот-ахборот учун 
мўлжалланган ҳужжатлар (хатлар, хизмат юзасидан ёзилган маълумот ва 
билдиришномалар, маълумотномалар, баённомалар, далолатномалар, йўриқнома 
тусидаги хатлар, телеграммалар, факслар ва ҳ.к.); 
 корхонанинг шахсий таркибини расмийлаштириш ва ходимлар ҳаракати 
юзасидан кадрларга доир ҳужжатлар (аризалар, сўровномалар, тақдимномалар, 
маълумотномалар). 
Ҳужжатни назоратга қўйиш зарурлиги, уни ижро этиш муддатлари ва 
назорат учун масъул бўлган мансабдор шахслар раҳбар томонидан қўйиладиган 
резолюцияда ёки ҳужжат (буйруқ, баённома, фармойиш) матнида белгиланади. 
Ижро этиш муддатлари намунавий ёки якка тартибда бўлиши мумкин. 
Ҳужжатларни ижро этишнинг намунавий муддатлари давлат ҳокимияти 
органлари, марказий бошқарув органларининг норматив ҳужжатларида 
белгиланади. 
Якка тартибдаги муддатлар раҳбар томонидан белгиланади. Раҳбарнинг 
кўрсатмасига биноан ҳужжатларни ижро этиш муддатларини ўзгартиришга йўл 
қўйилади. 
Топшириқлар, 
сўровлар 
бажарилиб, 
уларнинг 
натижалари 
ташкилотларга ва шахсларга хабар қилинганидан ёки ижро бошқача тарзда 
тасдиқланганидан кейингина ҳужжат ижро этилган ҳисобланади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling