Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
4.1-расм. Инновацияларни бошқариш функциялари 
Янги маҳсулотни ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни бошқариш янги ва 
модернизация қилинган маҳсулотни ишлаб чиқаришни авж олдириш, ишлаб 
чиқариш жараёнининг нормал боришини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш 
билан боғлиқ функциялар мажмуининг бажарилишини назарда тутади. Ишлаб 
чиқариш жараёнида аввалги босқичларда ишлаб чиқилган талабларга мувофиқ 
маҳсулот ишлаб чиқарилишини таъминлаш масалалари алоҳида аҳамиятга эга. 
Сотишни бошқариш одатда товарлар ва хизматларни “йўналтириш” 
(реклама, «паблик рилейшнз», алоҳида сотувлар, сотишни рағбатлантириш ва б.), 
«товарлар ҳаракати» (товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилардан 
истеъмолчиларга томон йўналтириш, шу жумладан етказиб бериш учун 
шартномалар тузиш), сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, нархларни тартибга солиш, 
фойдаланишни (истеъмолни) назорат қилиш ва ҳоказоларни назарда тутади. Сотиш 
ва бозорни тадқиқ этиш функциялари орқали ишлаб чиқарувчилар билан 
Ташқи ва ички 
муҳитни таҳлил 
қилиш 
Стратегияни ишлаб 
чиқиш 
ИРни бошқариш 
Ўзлаштириш ва ишлаб 
чиқаришни бошқариш 
Сотишни 
бошқариш 


50 
истеъмолчилар ўртасида инновацион циклнинг узлуксизлигини таъминловчи 
«тескари боғлиқлик» амалга оширилади. Бу билан инновацион цикл, хусусан, янги 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўришга доир ишлар мажмуидан фарқ 
қилади. 
“Инновацияларни бошқариш” функциясининг мазмуни қуйидаги бир қатор 
ўзига хос функцияларни ўз ичига олади: 
илмий-тадқиқот ишланмалари ва уларни бошқариш
техник функциялар, улар инновация фаолияти, шу жумладан асосий ва 
ёрдамчи ишлаб чиқаришлар, бошқарув соҳаси, янги маҳсулотларни ўзлаштиришда 
иштирок этувчи барча хўжаликлар, хизматлар ва корхоналарнинг техник ва 
технологик таъминоти билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини таъминлайди. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари инновацияларини бошқариш техник функцияларининг 
асосий мазмуни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўришнинг конструкторлик, 
технологик, транспорт, омбор, метрологик ва бошқа турларини ўз ичига олади; 
 инновацияларни бошқариш иқтисодий функциялари, янги маҳсулот 
ишлаб чиқариш режаларини ишлаб чиқиш, бу қуйидагиларни назарда тутади: 
маҳсулотнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, капитал қўйилмаларнинг зарур 
ҳажмини аниқлаш, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаб чиқиш, иқтисодий 
нормалар ва нормативлар, даромадлар ва фойдани ҳисоблаб чиқиш, маҳсулот 
ишлаб чиқаришни (ва инновацион циклда бажариладиган бошқа ишларни) ҳисобга 
олиш тизимини шакллантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни моддий 
рағбатлантириш масалаларини ҳал этиш; 
ташкилий функциялар – бу янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш (иш жойлари, бригадалар, участкалар, цехлар, ишлаб чиқаришларни ташкил 
этиш), ходимлар ва жамоалар меҳнатини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни 
бошқаришни, ишлаб чиқаришнинг кадрлар билан таъминланишини ташкил этиш 
масалаларини ҳал этишдир; 
ижтимоий функциялар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини оширишни, жамоаларда нормал ижтимоий-руҳий муҳитни 
яратишни, ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашни, 
янгиликлар киритишга тўсқинлик қилувчи ижтимоий-руҳий тўсиқларни бартараф 
этишни назарда тутади. 
Инновацияларни бошқариш турли функцияларининг амалга оширилишида 
инновацияларни бошқариш субъектлари муҳим ўрин тутади. Умуман олганда ана 
шундай субъектлар сифатида қуйидагилар иштирок этишлари мумкин: инновацион 
цикл доирасида умумий функцияларни бажарувчи турли даражадаги раҳбарлар; 
янгиликларнинг турли хиллари бўйича инновацион циклнинг амалга оширилиши 
учун жавоб берувчи инновациялар бўйича менежерлар; конструкторлик ва 
технологик бўлинмалар; ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш, ишларни 
мувофиқлаштириш бўлинмалари; бошқа илмий-ишлаб чиқариш фирмалари, илмий-
тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва ҳ.к. 
Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатлар фирмалари ва корпорацияларида 
инновация фаолиятини бошқаришнинг замонавий шакли сифатида инновацион ме-
нежментга катта эътибор қаратилади. Инновацион менежмент деганда, бир 
томондан, фаолиятнинг барча соҳаларида инновацияларни бошқариш, қабул 


51 
қилинаётган инновацион қарорларни ялпи тадқиқ этиш; иккинчи томондан эса 
ходимларнинг ижодий, инновацион фаоллигини бошқариш тушунилади. 
Инновацион менежментда ходимлар инновация фаолиятини мотивациялаш, биринчи 
галда моддий мотивациялаш муҳим ўрин тутади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling