Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Корхонанинг ички ишлаб чиқариш фаолиятини назорат қилиш
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
3.6. Корхонанинг ички ишлаб чиқариш фаолиятини назорат қилиш Назорат (фр. - ниманидир текшириш) менежментнинг умумий функцияларидан бири, яъни бошқарув фаолиятининг махсус тури ҳисобланади. Режалаштириш ва ташкил этиш билан бир қаторда назорат қилиш функцияси ташкилот раҳбариятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланиб, у жорий фаолият натижаларининг режалаштирилган натижалардан четга чиқишларини аниқлаш, ушбу четга чиқишлар сабабларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради. Назоратнинг менежмент тизимидаги ўрни унинг ташкилот фаолиятининг мақсадларига эришиш жараёнини амалга оширишдаги ролидан келиб чиқиб белгиланади. Мазкур жараённинг якуний босқичи ҳисобланган назорат бошқарув объектининг исталган (кўнгилдаги) ҳолатига нисбатан унинг ўзгаришлари хусусиятини кузатиш имкониятини таъминлайди. Ташкилотнинг самарадорлиги мақсадлар ва натижалар бўйича бошқарув усулларидан, ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолиятининг турли соҳаларини график режалаштириш ва бошқаришнинг тармоқ ва бошқа усулларидан мумкин қадар фойдаланилган тақдирда, ошади. Бундан ташқари, персонални ишчанлик хусусиятлари, лавозим мажбуриятларини муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган касбий билимлар, амалий тажриба ва кўникмалар бўйича пухта танлаб олиш, шунингдек ходимларни уларнинг малакасини ошириш мақсадида мунтазам ўқитиш ҳам муҳим омил ҳисобланади. 45 Фаолиятни назорат қилиш инсонлар хатти-ҳаракатига катта таъсир кўрсатади. Агар назорат тўғри йўлга қўйилса, ходимлар ҳатоларга йўл қўймасликка, ўз иши технологиясига аниқ амал қилишга, шубҳали битимларни амалга оширмасликка, ўз саъй-ҳаракатларини ташкилот мақсадларига ва унинг фаолиятининг концептуал асосларига эришишга янада аниқ йўналтиришга интилишади. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, назорат бир томонлама бўлмаслиги керак, чунки ходимларнинг раҳбариятнинг маъқуллашига эришиш йўлида фақат қандайдир битта назорат остидаги параметрларга йўналтирилиши улар томонидан ташкилотнинг, одатда, ялпи, кўп омилли хусусиятга эга бўлган умумий мақсадлари инкор этилишига олиб келиши мумкин. Бундай вазиятдан эса рақобатчи фирмалар фойдаланиши аниқ, бу ҳол фаолиятнинг самарадорлигига ва истиқболларига зарар етказади. Шу билан бирга персоналга салбий таъсир қилмаслик учун назорат ҳаддан ташқари бўлмаслиги, балки фақат ташкилотнинг муваффақиятли ишлаши учун зарур даражада бўлиши керак. Жаҳон амалиёти шуни тасдиқлаб турибдики, компаниялар фаолиятининг умумий сиёсати назорат қилишнинг самарали усули ҳисобланиб, унинг қоидалари, юқори раҳбариятдан тортиб то ишлаб чиқариш ва бошқарув функцияларининг оддий ижрочиларигача, ҳар бир ходим томонидан ижро этиш учун мажбурийдир. Мазкур сиёсат ишчанлик хатти-ҳаракати, одоб-аҳлоқ ва юқори стандартларга мос келувчи ижтимоий масъулият соҳаларини ўз ичига олади. Ушбу соҳалар жумласига фирманинг қадриятлари (тамойиллари), анъаналари ва маслаги киради, улар бошқарув тизимининг ажралмас қисми бўлиб, раҳбарликнинг илғор услуби, таваккалчиликка нисбатан оқилона ёндашув, сингдириладиган қадриятлар ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги билан тавсифланади. Сўнгги йилларда, анъанавий «назорат» тушунчаси билан бир қаторда, «контролинг» концепцияси ҳам шаклланмоқда (муаллифлар Германия олимлари Э.Майер, Р.Манн ва б.). Контролинг – бу режалаштириш, анъанавий ҳисобга олиш ва назорат қилиш, маркетингни бирлаштирувчи ҳамда фирманинг узоқ вақт мобайнида рақобатбардош тарзда фаолият кўрсатишини таъминловчи самарали бошқарув тизимидир. Мазкур тизимнинг асосий тамойиллари: «Бугун бошқалар у ҳақида фақат эртага ўйлайдиган нарсаларни қилиш керак, иш стратегияси ва истиқболни мўлжалаб иш юритиш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик омилларни ҳисобга олиш, фойдани оптималлаштириш (анъанавий кўпайтириш ўрнига), муаммоларни олдиндан аниқлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўғридан-тўғри харажатларини ҳисобга олишнинг оригинал методикаси». Умуман олганда, таъкидлаш лозимки, «контролинг» замонавий менежментнинг барча ютуқларини ўзига сингдиради ва уни тизимли методология билан бойитади, бунда бошқарув фаолиятининг барча омиллари доимий тизимлаштирилган назорат остида бўлиб, ўзаро боғлиқ, ўзаро шартланган ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи омиллар сифатида қабул қилинади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling