Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-жадвал “Гигиеник омиллар” ва “мотивалашув” гуруҳлари
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мотивациялашнинг процессуал назариялари.
5.1-жадвал
“Гигиеник омиллар” ва “мотивалашув” гуруҳлари 2 Гигиеник омиллар Мотивалаш Фирма ва маъмурият сиёсати Муваффақият Иш шароитлари Хизмат поғонасидаги кўтарилиш Иш ҳақи Иш натижаларининг тан олиниши ва маъқулланиши Бошлиқлар, ҳамкасблар ва қўли остидаги ходимлар билан шахслараро муносабатлар Юқори даражадаги масъулият Ишни бевосита назорат қилиш устидан назорат даражаси Ижодий соҳада ва иш соҳасида ўсиш имкониятлари Мотивациялашнинг процессуал назариялари. Мотивациялашнинг мазмуний назариялари эҳтиёжлар ҳамда улар билан боғлиқ бўлган ва одамларнинг ҳатти-ҳаракатларини белгиловчи омилларга таянади. Процессуал назариялар инсонни бирмунча ўзга нуқтаи назардан ўрганади. Уларда инсоннинг турли мақсадларга эришиш учун уринишларини қандай тақсимлаши ва ҳатти- ҳаракат турини қандай танлаши таҳлил қилинади. Процессуал назариялар эҳтиёжларнинг мавжудлигини инкор этмайди, аммо инсоннинг ҳатти-ҳаракатлари фақат эҳтиёжлар билангина белгиланмайди, деб ҳисоблашади. Процессуал назарияларга кўра, инсоннинг ҳатти-ҳаракати айни пайтда унинг муайян вазият билан боғлиқ тасаввурлари ва танлаган ҳатти-ҳаракат моделининг эҳтимолий оқибатларини англаш функциясини бажаради. Процессуал мотивациялаш назарияасининг уч асосий йўналиши мавжуд. Булар кутилган натижа назарияси, адолат назарияси ва Портер-Лоулер назарияларидир. Кутилган натижа назарияси фаол эҳтиёжнинг мавжудлиги инсоннинг муайян мақсадга эришишга бўлган мотивациялашнинг зарурий ва ягона шарти эмас деган қарашга асосланади. Инсон, шунингдек ўзи танлаган ҳатти-ҳаракат модели ҳақиқатдан ҳам қаноатланишга олиб келишига умид қилиши керак. Кутилган натижага муайян ҳодисанинг содир бўлиши эҳтимолига бериладиган баҳо сифатида қараш мумкин. Инсонларнинг кўпчилиги коллеж дипломини олиш уларга яхшироқ иш жойига эга бўлиш, бор кучини ишга солиб ишласалар, хизмат поғонасида кўтарилиш имконини очишига умид қилишади. Меҳнатга бўлган мотивациялашув таҳлилида кутилган натижа назарияси тарафдорлари уч боғлиқликнинг аҳамиятига эътиборни қаратишади, булар: меҳнат чиқимлари - натижалар; натижалар – рағбатлантириш ва рағбатлантиришдан қаноатланиш (валентлик). Меҳнат харажатлари –натижалар (МҲ-Н) кутилган натижа - бу сарфланган иш ва олинган натижалар орасидаги нисбатдир. Натижалар - ҳақ (Н- Ҳ) дан кутилган натижа – эришилган натижа даражасига жавобан муайян ҳақ тўланиши ёки бошқа шаклда рағбатлантирилишни кутиш. Валентлик бу муайян ҳақ олиш натижасида пайдо бўладиган нисбий 2 Травин В.В. Менеджмент персонала предприятия: Учеб. - практ. пособие.- М.: Дело, 2003. 72 қаноатланиш ёки қаноатланмасликнинг олдиндан эҳтимол қилинган даражасидир. Турли одамларда бериладиган ҳаққа бўлган эҳтиёж ва истаклар турлича бўлганлиги боис, эришилган натижаларга жавобан таклиф қилинган ҳақ улар учун ҳеч қандай қийматга эга бўлмаслиги мумкин. Мотивациялаш учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бу уч омил заиф бўлса, мотивланиш ҳам заиф бўлиб, иш натижалари паст бўлади. Бу омиллар орасидаги нисбатни қуйидаги тенгламада акс эттириш мумкин (5.5-расмга қаранг) Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling