Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси. Бошқарувчилар асарларидан инсон 
эҳтиёжларининг нақадар мураккаб эканлигини ва уларнинг мотивациялашга 
таъсирини билган биринчи бихвеористлардан бири Абрахаам Маслоу бўлган. 
Ўтган асрнинг 40-йилларида ўзининг мотивациялаш назариясини ишлаб чиққан 
Маслоу одамлар кўплаб турли эҳтиёжларга эга эканлигини тан олган, бироқ унинг 
фикрига кўра уларнинг барчасини беш асосий гуруҳга ажратиш мумкин. Бу 
қарашлар унинг замондоши, гарвардлик психолог Муррей томонидан 
чуқурлаштирилди.
Маслоунинг назариясига кўра, эҳтиёжларнинг барчасини5.6-расмда акс 
эттирилган иерархияли мустаҳкам структурага солиш мумкин. Бу билан у қуйи 
поғоналардаги эҳтиёжлар қаноатлантирилишини талаб қилиб, юқорироқ 
поғоналардаги эҳтиёжлар мотивациялашга таъсир қилишидан олдинроқ одам 
хатти-ҳаракатларида акс этишини кўрсатмоқчи бўлган. Одам ҳар дақиқа аввалам 
бор ўзи учун муҳим ва кучли бўлган эҳтиёжни қондиришга интилади.
 
 
5.4-расм. Маслоунинг эҳтиёжлар иерархияси
1
 
1
Травин В.В. Менеджмент персонала предприятия: Учеб. - практ. пособие.- М.: Дело, 2003. 
Ўзликни 
ифодалашга бўлган 
эҳтиёж 
Ҳурматга бўлган эҳтиёж 
Ижтимоий эҳтиёжлар 
Ҳавфсизлик ва келажакка ишонч билан 
қарашга бўлган эҳтиёж 
Физиологик эҳтиёжлар 
Иккиламчи эҳтиёжлар 
Бирламчи эҳтиёжлар 


70 
Дэвид МакКлелланднинг эҳтиёжлар назарияси. Асосий урғуни юқори 
поғоналардаги 
эҳтиёжларга 
қўйган 
назариялардан 
яна 
бири 
Дэвид 
Макклеланднинг таълимотидир. Унинг фикрига кўра, булар ҳокимиятга, 
муваффақиятга ва нимагадир тааллуқликка бўлган эҳтиёжлардир. Ҳокимиятга 
бўлган эҳтиёж ўз ифодасини бошқаларга таъсир қилиш истагида топади. 
Маслоунинг иерархия структурасида ҳокимиятга бўлган эҳтиёж таҳминан 
ҳурматга ва ўзликни ифода этишга бўлган эҳтиёжлар оралиғидаги ўринни 
эгаллайди. Бундай эҳтиёжга эга бўлганлар тўқнашувлардан қўрқмайдиган ва 
бошланғич позицияларни ҳимоя қилишга интилувчи очиқ ва шижоатли одамлар 
сифатида ўзларини кўпроқ намоён этишади.
Муваффақиятга бўлган эҳтиёж ҳам ҳурмат билан ўзликни ифода этишга 
бўлган эҳтиёжлар оралиғида туради. Бу эҳтиёж муваффақиятни эълон қилиш 
билангина эмас, ишни муваффақиятли равишда якунлашгача олиб бориш орқали 
қаноатлантирилади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling