Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-расм. Врумнинг мотивациялаш модели


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

5.5-расм. Врумнинг мотивациялаш модели
3
 
Адолат назарияси. Одамларнинг қўйилган мақсадларга эришиш йўлида 
куч-ғайратларини қандай тақсимлашлари ва йўналтиришларининг яна бир 
талқинини адолат назарияси беради. Назарияда таъкидланишича, одамлар 
ҳақнинг сарфланган кучга муносабатини субъектив равишда белгилаб, сўнг уни 
ҳудди шундай ишни бажарган бошқа одамларнинг ҳақлари билан 
солиштиришади. Таққослаш дисбаланс ёки адолатсизликни кўрсатса, яъни одам 
ҳамкасби айнан шундай иш учун кўпроқ ҳақ олди, деган хулосага келса, унда 
руҳий танглик пайдо бўлади. Бундай ходимни мотивациялаш, тангликни ечиш ва 
адолатни тиклаш учун дисбалансни тўғирлаш керак. Тадқиқотлар одамлар 
уларга кам ҳақ берилаяпди, деб ҳисоблаганларида суст ишлашларини кўрсатади. 
Бироқ агар улар ўзларига ортиқча ҳақ тўланаяпди, деб ҳисоблаганларида ҳатти-
ҳаракатлари ва фаолиятларини ўзгартиришга эҳтиёж сезишмайди.
Портер-Лоулер модели. Лайман Портер ва Эдвард Лоулер кутилган 
натижа 
назарияси 
билан 
адолат 
назарияси 
элементларини 
ўзида 
мужассамлаштирган мотивациялашнинг мажмуий процессуал назариясини ишлаб 
чиқишди. Портер-Лоулернинг моделига кўра, эришилган натижалар ходимнинг 
сарф қилган кучи, унинг истеъдоди ва хусусиятлари, шунингдек ўз ролини 
нақадар англаганлигига боғлиқ. Сарфланган куч даражаси ҳақнинг қадри ва 
сарфланган кучнинг бу даражаси муқаррар равишда бериладиган ҳақнинг муайян 
даражасига олиб келишига бўлган ишонч даражаси билан белгиланади. Бундан 
ташқари, Портер-Лоурел назариясида бериладиган ҳақ билан натижалар 
орасидаги нисбат белгиланган, яъни одам ўз эҳтиёжларини эришилган натижалар 
учун олинган ҳақ ёрдамида қаноатлантиради.
Ижрочининг иш жойидаги фаолиятини таҳлил қилган Дуглас Мак Грегор 
бошқарувчи ижрочининг харакатларини белгиловчи қуйидаги параметрларни 
назорат қилиши мумкинлигини аниқлади: 
- ижрочи зиммасига юклатилган топшириқлар; 
- топшириқларнинг бажарилиш сифати; 
- топшириқнинг олиниш муддатлари; 
- топшириқ бажарилишининг кутилган муддати; 
- топшириқнинг бажарилиши учун мавжуд воситалар; 
3
Травин В.В. Менеджмент персонала предприятия: Учеб. - практ. пособие.- М.: Дело, 2003. 
Қилинган иш 
кутилган 
натижалар 
келтиришига 
бўлган умид 
Е-Р 
Натижалар 
кетидан кутилган 
ҳақ келишига 
умид қилиш 
Р-О 
Ҳақнинг 
кутилган 
қадри 
Валентлик 
Мотивлаш 
Х 
Х 



73 
- ижрочи ишлаётган жамоа; 
- ижрочига берилган кўрсатмалар; 
- ижрочининг топшириқни бажариш қўлидан келишига ишонтириш; 
- ижрочининг муваффақиятли равишда бажарилган иш учун ҳақ олишини 
англаши; 
- бажарилган иш учун ҳақ кўлами; 
- ижрочининг иш билан боғлиқ муаммолар доирасига жалб этилганлиги 
даражаси.
Бу омилларнинг барчаси раҳбарга боғлиқ бўлиб, у ёки бу даражада ходимга 
ўз таъсирини кўрсатади ва иш сифати ва жадаллигини белгилайди. Дуглас Мак 
Грегор бу омиллар ёрдамида бошқарувга икки асосий ёндашув қўллаш мумкин 
деган хулосага келди. Булар “Х назарияаси” ва “Y назарияси” дир.
“Х назарияси” бу бошқарувнинг авторитар услуби бўлиб, ҳокимиятнинг 
юқорида санаб ўтилган омиллар бўйича жиддий равишда марказлаштирилиши
қаттиқ назорат ўрнатилишини тақозо этади.
“Y назарияси” бошқарувнинг демократик услубига тўғри келади ва 
ваколатларнинг 
тақсимланиши, 
жамоада 
ўзаро 
муносабатларнинг 
такомиллаштирилиши, 
ижрочилардаги 
мотивациялашиш 
ва 
руҳий 
эҳтиёжларнинг инобатга олиниши, иш мазмунининг бойитилишини кўзда тутади.
Ҳар икки назария ўз ижобий жиҳатига эга, бироқ улар қутбли табиатга эга 
эканликлари боис, амалда соф кўринишда учрамайди. Одатда реал ҳаётда 
бошқарувнинг турли услублари комбинациясини кўриш мумкин.
Мак Грегор назарияси алоҳида олинган инсонга мўлжаллаб ишлаб 
чиқилган. Бошқарув масалаларига ёндашувларни янада такомиллаштириш
ташкилотни очиқ русумдаги тизим сифатида ривожлантириш масаласи билан 
боғланади, шунингдек инсоннинг жамоадаги фаолияти ўрганилади.
Мисол учун Уильям Оучи бу масаланинг, адабиётда “Z назарияси” ва “А 
назарияси” номларини олган ўз талқинини таклиф қилди
4
.
Оучи техника ва технологияларга инсон омилига зид бўлган номутаносиб 
эътибор мавжудлигини кўрсатди. Шу боис “Z назарияси” одамлар орасидаги 
алоқаларни яқинлаштириш ва вазиятларини мустаҳкамлашга қаратилган ишонч, 
умрбод ёллаш тамойилларига ва қарорлар қабул қилишнинг жамоавий услубига 
таянади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling