Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Персонални мотивациялаш усуллари
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
5.5. Персонални мотивациялаш усуллари Ташкилотлар персоналининг мотивациясини бошқариш менежмент тизимли методологияси нуқтаи назаридан фирмани, корхонани бошқариш умумий ёки интеграл тизимининг кичик тизими сифатида қабул қилинади. Шунинг учун, ушбу кичик тизим умумий тизимли хусусиятлар билан бир қаторда, ўзининг алоҳида, ўзига хос мазмунига ва хусусиятларига ҳам эга бўлиб, бу унинг мақсадлари, тамойиллари, функциялари ва таркибий тузилишининг бошқа қисмларида акс этади. Персоналнинг юқори самарали ишини рағбатлантириш усуллари ғоят хилма- хил. Улар турли мамлакатлар ва фирмаларда ўзига хос хусусиятларга эга. 4 Оучи У.Г. Методы организации производства: японский и американский подходы. - М.:Экономика, 1993. 74 Рағбатлантириш усулларини ишлаб чиқиш механизми (5.9-расм) ходимларнинг муайян эҳтиёжларини ўрганишга, уларни қондириш шакллари ва усулларини ишлаб чиқишга, уларнинг таъсирчанлигини таҳлил қилишга асосланади. АҚШ фирмаларида персонални мотивациялаш тизимлари қуйидаги рағбатлантирувчи омиллардан фойдаланади: ходимларга фирма акцияларини имтиёзли нарх бўйича сотиш; фирмани бошқаришда иштирок этиш имкониятларини тақдим этиш; ходим ҳар йил учун ўз шахсий эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўзига фирма раҳбарияти томонидан белгиланган суммага имтиёзлар танлаши мумкин; персоналнинг фирма оладиган фойдаларда иштирок этишининг турли шакллари кенг қўлланилади; мотиваторлар сифатида ходимнинг муваффақиятли компанияга тегишлилиги каби омиллар иштирок этади; фирмада 20 йилдан кўп ишлаганларга билимларни янгилаш ва малака ошириш учун бир йиллик таътил берилади; сўнгги йилларда персонални мотивациялашнинг японча усуллари кенг тарқалмоқда. Францияда персонални мотивациялаш тизимларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: битирувчининг иш ҳақи у тугатган ўқув юртининг нуфузига ҳам боғлиқ; менежерларга қўл остидагилар сони учун қўшимча иш ҳақи белгиланади. Чет эл амалиётида муваффақиятли қўлланилаётган персонални мотивациялаш шакллари ва усулларининг хилма-хиллиги шундан далолат бермоқдаки, ҳозирги шароитда ҳар бир корхонада умумий бошқарув тизимларидан ходимларни моти- вациялашнинг мамлакат ва жаҳон тажрибасини бирлаштира оладиган ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти ва менежмент самарадорлигига, кадрларнинг мустаҳкамланишига, ташкилотларда технологик ва бошқарув тажрибаси тўпланишига фаол таъсир этувчи махсус функционал кичик тизимлар ажратилиши керак. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling