Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

Менежмент фалсафаси бозорни ҳар бир фуқарога муносиб турмушни 
таъминлаш воситаси сифатида эътироф этишга асосланади. Хўжалик юритувчи 
субъектларнинг иқтисодий фаолияти аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини 
таъминлашга йўналтирилади. Ҳар кимга жамиятнинг иқтисодий ҳаётида фаол 
иштирок этиш учун тенг имкониятлар тақдим этилади. Ижтимоий бозор 
иқтисодиётининг тамойили сифатида неъматларни қўлга киритишдаги эмас, 
балки айнан имкониятлардаги тенглик тан олиниши керак, чунки бу ҳолат барчани 
фаол ишлашга ундайди. 


36 
Айни пайтда, миллий бойликни солиқ солиш тизими орқали қайта тақсимлаш 
йўли билан пенсионерлар, ногиронлар ва жамиятнинг бошқа ижтимоий жиҳатдан 
заиф қатламлари учун муносиб турмуш шароити таъминланиши керак. Шунинг 
учун ташкилотлар фаолияти ушбу вазифани фойдани ҳамда давлат бюджетига 
тўланадиган солиқларни доимий равишда кўпайтириш, корхоналарда юқори 
даражадаги меҳнат сифатининг таъминланиши учун шароитлар яратиш ва 
ходимларнинг улар пенсияга чиққанидан кейинги фаровонлигини таъминлаш 
асосида ҳал этишга йўналтирилган бўлиши лозим. 
Ташкилот менежменти фалсафаси ишсизлик, барча ходимларнинг юқори 
даражадаги даромадлари, улар даромадларининг табақаланиш кўламлари, 
ходимлар соғлиғи, умр кўришнинг узоқ давом этиши ва туруш сифати каби давлат 
томонидан эътироф этиладиган ижтимоий қадриятларга асосланиши шарт. 
Давлатнинг мазкур соҳалардаги сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, фирмалар 
ижтимоий фаолият ушбу соҳаларининг ҳар бири бўйича реал тадбирларни ва 
улардаги миқдорий кўрсаткичларни ишлаб чиқишлари керак. Ишлаб чиқаришнинг 
экологик хавфсизлиги ҳам ишбилармон ташкилотларнинг мажбурий нормасига 
айланиши лозим. 
Ишбилармон ташкилотларни самарали бошқариш методологиясида 
менежмент стратегиясига, яъни узоқ муддатли фаолият кўрсатиш моделини ишлаб 
чиқишга алоҳида ўрин берилади. Ушбу моделни яратишдан мақсад фирманинг узоқ 
муддатли рақобат устунликларини таъминлашдан иборат. У фаолиятга таъсир 
этувчи ташқи ва ички шароитлар йиғиндисини ҳисобга олиш асосида ишлаб 
чиқилади, 
модель 
маркетинг 
тадқиқотларига, 
фирманинг 
реал 
ички 
имкониятларини ҳисобга олишга асосланади. Хўжалик юритишнинг бозор 
шароитида менежментнинг ўзига хос хусусияти – фаолиятнинг якуний 
натижаларга аниқ йўналтирилганлигидир. Бу нафақат ишбилармон ташкилот 
фаолиятининг умумий натижасига, яъни фойдага, балки унинг барча таркибий 
бўлинмаларига ва ҳар бир ходимга тааллуқли.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling