Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
2.1-расм. Менежмент жараёни, функциялари ва ташкилий тузилмасининг ўзаро боғлиқлиги Лойиҳалаштириш олдидан тайёргарлик кўришдан мақсад бошқарув тизимининг корхона ташқи муҳитини ўзгартириш талабларига ва йўналишларига ҳозирги вақтда мос келмайётган ёки келгусида мос келмайдиган таркибий Бошқарув функцияси Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси Бошқарув жараёни 27 қисмлари ва параметрларини аниқлашдан иборат. Мазкур босқичда қуйидагилар амалга оширилади: 1) корхонанинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш, у ташқи муҳитнинг истеъмолчилар ва уларнинг эҳтиёжлари, корхона маҳсулоти нархининг ҳозирги ва прогноз қилинаётган даражаси, инвестицияларни олиш имконияти, талаб этиладиган малакага эга бўлган ишчи кучининг мавжудлиги ва корхона жойлашган минтақадаги унумдорлик каби жиҳатларига тааллуқли; 2) корхонанинг ишлаб чиқариш (бошқариладиган) кичик тизимини таҳлил қилиш ишлаб чиқариш персонали, ишлаб чиқариладиган маҳсулот, меҳнат воситалари ва буюмлари, ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини ўз ичига олади; 3) корхонани бошқариш тизимини таҳлил қилиш – бу корхона фаолиятининг мақсадлари, бошқарув тамойиллари, бошқарув тизим персонали, бошқарувнинг функционал ва таъминловчи кичик тизимлари, бошқарув жараёни ва ташкилий тузилмалари, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш технологияси; 4) ҳозирги ва келгуси талаблар нуқтаи назаридан бошқарув тизимининг камчиликларини аниқлаш; 5) лойиҳалаштирилаётган бошқарув тизимига нисбатан қўйиладиган талабларни ифодалаш. Лойиҳалаштиришдан мақсад жорий этиш учун тайёр бўлган бошқарув тизими моделини тузишдан иборат. 2.3. Бозор иқтисодиёти корхоналарининг ташкилий шакллари Мулк шакли ва ташкил этиш шакли хўжалик юритувчи субъектларни таснифлаш учун асосий белгилар ҳисобланади. Мулк шаклига кўра улар хусусий, давлат ва жамоавий бўлишлари мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, мол-мулк мулкчилик шаклидан қатъи назар умумий (улушли ёки биргаликда) мулкчилик ҳуқуқлари асосида бир неча шахсга тегишли бўлиши мумкин, бу турли хилдаги хўжалик жамиятларининг пайдо бўлишига олиб келади. Улар мол-мулкка биргаликда эгалик қилиш асосида ёки жамоавий эгалик қилиш асосида ташкил этилади. Хўжалик фаолиятини ташкил этиш шаклларига қараб корхоналар ва бирлашмалар ажратилади. Корхона – юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, маҳсулот ёки хизматларни сотувчи мустақил хўжалик юритувчи субъект. Корхона ўз таркибида юридик шахсларга эга бўлмайди. Корхонанинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби тамойиллари асосида амалга оширади. Мулк шаклларига кўра корхоналар давлат ёки хусусий бўлиши мумкин. Бироқ, амалиётда корхоналарни давлат, хусусий ва жамоавий корхоналар сифатида таснифлаш тез-тез учраб туради, бу конституциявий нормага зид келмайди, чунки жамоавий мулк – бу жамоа ҳар бир аъзоси мулкининг йиғиндиси, шунинг учун у хусусий мулкка киради. Бундан ташқари, мулкнинг қўшма ва аралаш шаклларига асосланган корхоналар ҳам бўлиши мумкин. Корхона фаолият кўрсатиб турган корхоналар, бирлашмалар таркибидан жамоанинг ташаббусига кўра (агар бунга мол-мулк эгаси рози бўлса) бир ёки бир неча таркибий бўлинмаларнинг ажралиб чиқиши натижасида ташкил этилиши 28 мумкин. Корхоналар мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат: муассисларнинг пул ва моддий бадаллари; товарлар ва хизматларни сотишдан ва фаолиятнинг бошқа турларидан олинадиган даромадлар; қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар; банклар кредитлари; капитал қўйилмалар ва бюджетдан дотациялар; беғараз ёки хайрия бадаллари; қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар. Бирлашма – ўзаро боғланган хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш жараёнларининг технологик умумийлигига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бир хиллигига, бирлашаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудий яқинлигига, ишлаб чиқариш ихтисослаштириш, кооперациялаш, комбинациялашнинг ривожланганлигига асосланган ягона ишлаб чиқариш- хўжалик мажмуи. Бирлашмаларнинг иккита йўли ва иккита тури мавжуд. 1. Биринчи турнинг асосида фирмалараро келишув ётади, унга кўра тарафлар биргаликда эгалик қиладиган янги компанияни ташкил этмайди ва мавжуд корхоналар акцияларини қайта тақсимламайди. Уларнинг муносабатлари шартнома билан тартибга солинади. 2. Иккинчи турнинг асосида икки ёки бир неча корхонани бирлаштириш ётади, бунинг натижасида мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳосил бўлади. Бирлашма икки ёки бир неча юридик шахс, жисмоний шахс ёки ташкилот томонидан ташкил этилиши мумкин. Мулк ҳуқуқи бирлаштирилган капиталга қўшилган ҳиссага мутаносиб равишда тақсимланади. Бирлашмаларнинг энг кенг тарқалган шакллари жумласига қуйидагилар киради: концернлар, корпорациялар, холдинглар, франчайз бирлашмалар, офшор компаниялар, молия-саноат гуруҳлари. Яккабошчилик асосида эгалик қилиш хўжалик юритиш шакли сифатида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда хусусий корхона кўринишида амалга оширилиши мумкин (якка тартибдаги меҳнат фаолияти). Бундай бизнес мулкдорлари унинг раҳбарлари ҳисобланиб, барча даромадни ўзларига олади ҳамда ва бизнес билан шуғулланиш харажатлари ва таваккалчилигини ўз зиммаларига олишади. Хусусий тадбиркорлар фаолиятининг энг кенг тарқалган соҳаларига қуйидагилар киради: савдо, умумий овқатланиш, тиббиёт, маиший хизматлар, маиший техникани таъмирлаш, маслаҳат хизматлар ва ҳ.к. Бизнеснинг ушбу шакли бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ҳам, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ҳам кенг тарқалган. Кичик бизнеснинг асосий устунлиги – унинг ихчамлиги ва тезкорлиги, кам капитал талаб қилиши ва аҳоли учун (ташкил этиш нуқтаи назаридан) қулайлиги. Хўжалик ширкати – юридик ёки жисмоний шахсларнинг фаолиятнинг турли соҳаларидаги ихтиёрий асосларда расмийлаштирилган ҳамкорлиги. Ширкат икки ёки бир неча тижорат мақсадларини ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларни кооперациялаш зарурлиги натижасида юзага келади, у ширкатга кирувчи шахслардан ҳар бирининг шахсан иштирокига асосланган. Ширкатнинг устави унга кирувчи аъзоларнинг мулкий жавобгарлиги даражасини белгилаб беради. Франчайз корхона. Бу ўз фаолиятини товарлар ишлаб чиқарувчиси ёки қандайдир турдаги хизматлар ташаббускори ҳисобланган «франчайзер» деб номланувчи корхона билан тузилган шартнома (контракт) шартлари асосида амалга 29 оширадиган «франчаизи» деб номланувчи алоҳида савдо корхонаси. биргаликдаги фаолият бўйича шерикларга франчайзер фаолият зонасини, истеъмолчиларни танлашда ёрдам беради ва савдо тармоғини жойлаштириш, реклама ишини юритиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш юзасидан тавсиялар беради. Бу тизимга кирувчи савдо корхоналарининг маркетинг ва товарларни сотиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш борасидаги барча ҳаракатларини бир хиллаштириш ва стандартлаштиришга ёрдам беради. Франчайзер режалаштириш ва бошқариш, шунингдек савдо операцияларини юритиш юзасидан маслаҳат беради. У франчайзинг бўйича шерикларга молиявий ёрдам кўрсатади. Савдо корхонасининг фақат франчайзер билан ёки унинг технологияси бўйича иш юритиш мажбурияти франчайзингнинг муҳим шарти ҳисобланади. Ушбу шаклнинг афзалликлари жумласига қуйидагилар киради: йирик ихтисослашган фирмалар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларнинг юқори сифатини таъминлаш имконияти; товарлар ва хизматларнинг стандартлаштирилиши; паст нархлар; бозор талабларининг имкон қадар ҳисобга олиниши. Камчилиги қуйидагилардан иборат: франчайзининг ўз фаолиятида, хусусан, фойдаланиладиган технологияни олишда чекланганлиги, кичик контрактларнинг рад этилиши, майда фирмалар ва тадбиркорлар мустақиллигининг чекланиши. Франчайз шаклига «Макдональдс», «Кока-кола» каби фирмаларнинг жаҳон бозорларидаги фаолияти мисол бўлади. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling