Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
22 2-мавзу. Менежментни ташкил этиш 2.1. Ташкил этиш назарияси ва менежментда ташкилий муносабатлар Ташкил этиш назарияси бошқарув тўғрисидаги фаннинг етакчи олимлари гуруҳи томонидан яратилган. Бошқарув функцияси сифатида ташкил этишнинг асосий хусусияти ва моҳияти – унсурларни (инсонлар, нарсалар, ғояларни) яхлит тизимга бирлаштиришдн иборат. «Ташкил этиш – деб ёзган эди П.М.Керженцев, – инсонларни муайян ишни бажариш учун бирлаштиришни англатади. Бирлаштиришнинг ўзини биз «ташкил этиш» деб аташимиз мумкин. Ишлаб чиқаришга нисбатан ташкил этиш «барча ишлаб чиқариш унсурлари – ишчи кучи, меҳнат қуроллари ва буюмларини вақтга кўра ва маконда оқилона уйғунлаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тизими» сифатида тушунилади. «Ташкил этиш» тушунчасининг юқорида келтирилган таърифлари, унинг айрим муҳим қисмлари ва функционал мақсадини ажратган ҳолда, айни пайтда бирлаштирилаётган қисмларнинг тизимли яхлитлигига эришиш механизмлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконини бермайди. П.М.Керженцев ташкил этишда еттита асосий қисмни ажратади: ташкил этишнинг мақсади, хиллари, усуллари, инсонлар, моддий воситалар, вақт, ишни назорат қилиш ва ҳисобга олиш. Юқорида айтилганлар “ташкил этиш” тушунчасининг асосий қисмлари ҳақида хулоса қилиш имконини беради. Бу – муайян вазифалар ёки кичик мақсадларга ажратилган мақсад; зарур таркибий қисмларни яхлит тизимга бирлаштириш механизмлари; ишлаб чиқилган ва бу учун белгиланган тартиб, изчиллик, давомийлик, муддатлар, макон координаталари, ҳаракатлар соҳаси ёки чегаралари, усуллар, бутун бўлакларининг зарур ҳаракатларини ва биргаликдаги ҳаракатларини амалга ошириш учун ресурсга бўлган эҳтиёж. «Ташкил этиш» тушунчасига унинг юқорида санаб ўтилган қисмларининг киритилиши уни анча кенг маънода ифодалаш имконини беради. Ташкил этиш – муайян шароитда маълум муддатларда олдинга қўйилган мақсадларга бунинг учун махсус танланган усуллар ва белгиланган воситалар ёрдамида ресурсларни энг кам сарфлаган ҳолда эришиш учун тизим сифатида бутун бўлакларининг мақсадли, ўзаро бўйсунган ҳамда вақтга кўра ва маконда мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлиги изчиллигини белгилаш жараёни. «Ташкил этиш» тушунчаси, одатда, инсонлар фаолиятининг иккита ўзаро боғлиқ томонига нисбатан, яъни ишлаб чиқариш фаолиятининг мазмунига ва уни бошқаришга нисбатан ёки, иккинчи томондан, унинг бошқариладиган ва бошқарувчи кичик тизимларига нисбатан қўлланилади. Бунда фарқ шундан иборатки, ишлаб чиқариш фаолиятининг мазмунини кўриб чиқишда воситалар деганда меҳнат буюмлари, қуроллари ва ижрочилар, бошқарувда эса воситалар деганда, мазкур соҳада юзага келган терминологияга кўра – ахборот, оргтехника, ҳисоблаш техникаси ва бошқарув персонали тушунилади. «Ташкил этиш» тушунчаси ижтимоий-иқтисодий тизимлар мавжуд бўлишининг учта даврий ҳолати – шаклланиш, фаолият кўрсатиш ва ривожланишга нисбатан ҳам қўлланилади. Бошқа сўз билан айтганда, ҳаёт фаолиятини ташкил этиш, уни белгиланган даражада сақлаб туриш ва прогрессив ўзгартириш билан боғлиқ. Муайян тизим деганда нима тушунилишига қараб, 23 ташкил этишнинг моҳиятини белгилаб берувчи хусусиятлар сақланиб қолинган ҳолда унинг функционал роли ўзгаради. Бошқарув назариясида “ташкилий муносабат” тушунчасига алоҳида ўрин берилган, чунки айнан у тизимларнинг яхлитлигини таъминлайди. Фалсафий адабиётларда муносабат “муайян тизим қисмларининг ўзаро боғлиқлиги” сифатида тушунилади. Ундан фарқли ўлароқ, «алоқа – маконда ва (ёки) вақтга кўра бўлинган ҳодисалар мавжуд бўлишининг ўзаро боғлиқлиги». Муносабат – алоқанинг сифат жиҳатдан бошқа тури. Алоқа ўзаро таъсирдан далолат беради, муносабат эса ушбу таъсирни яширин имкониятда назарда тутади. Машҳур файласуф Б.И.Свидерский, ушбу тушунчаларга нисбатан кўп сонли қарашларни умумлаштирган ҳолда, муносабатларнинг тушунча сифатидаги ўта муҳим хусусиятини таъкидлайди: «Муносабат объектларнинг хусусан ушбу жараёнлар асосида эмас, балки янада умумий жараёнлар, хусусиятлар, алоқалар ва муносабатлар асосида юзага келадиган билвосита боғлиқлиги ёки ўзаро боғлиқлигидан дарак беради». Инсонлар ўртасидаги биргаликдаги фаолият жараёнида юзага келадиган муносабатлар учун ушбу ўзаро боғлиқликнинг асоси сифатида меҳнат тақсимоти ва кооперацияси иштирок этади. Ташкилий муносабатнинг таркибий қисмларини аниқлаш ушбу тушунчанинг мазмунини очиб беришнинг энг муҳим методологик қоидаси ҳисобланади. Ҳар қандай ижтимоий муносабат, биринчи навбатда, – бу тарафларнинг нисбати, бунда тарафлар сифатида турли субъектлар – алоҳида ижрочилар ёки бошқарув органлари иштирок этади. Субъектлар ролида ким иштирок этишига қараб ташкилий муносабатлар турларини сонига кўра энг йирик ажратиш рўй беради. Жамиятнинг иқтисодий тизимида бошқарув субъектлари турли тоифадаги бошқарув ходимлари ва бошқарув органлари билан намоён этилган. Умумий кўринишда ташкилий алоқалар ва муносабатларнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ўрни шу билан белгиланадики, ушбу муносабатлар ва алоқалар бошқарувнинг асосий қисмлари ҳисобланади. Бошқарув тизимининг ягоналигига вертикал ва горизонтал бошқарув ташкилий алоқалари ва муносабатларининг ўзаро ҳамкорлиги орқали эришилади: вертикал ташкилий алоқалар юқори турувчи ва қуйи турувчи бошқарув органлари, раҳбарлар ва қўл остидагилар ўртасида ўрнатилиб, субъектлардан бирининг ҳукумронлик ваколатларига асосланган; горизонтал ташкилий алоқалар эса тенг ҳуқуқли субъектлар ўртасида шартнома асосида ўзаро ҳамкорликнинг уйғунлигини таъминлаш механизми сифатида иқтисодий ва ижтимоий-руҳий усуллардан фойдаланган ҳолда шаклланади. Узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликка нисбатан ташкил этиш тамойилларини ифодаловчи шартнома мажбуриятлари иқтисодий ва ижтимоий-руҳий механизмларнинг таъсирини кучайтириб, маълум муддатга ва фаолиятнинг муайян соҳаларида ижтимоий тизим кооперациялашувчи бўғинларининг белгиланаётган иқтисодий ва ижтимоий мақсадларга эришиш учун уйғунллаштирилган ўзаро ҳамкорлиги кафолати бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими фаолият кўрсатиши шароитида ҳукумронлик хусусиятига эга бўлган, яъни вертикал муносабатлар устунлик қилди. Бошқарувнинг иқтисодий усулларига ўтиш горизонтал – ихтиёрий, тенг ҳуқуқли, шериклик муносабатлари амал қилиши 24 соҳасининг сезиларли даражада кенгайиши билан боғлиқ. Бунда уларнинг устунлиги иқтисодий усуллар ролининг ошганлиги билан эмас, балки иқтисодий ривожланиш жараёнининг объектив тарзда ўзаро боғланган иштирокчиларини горизонтал бўйича бирлаштириш, такрор ишлаб чиқариш барча босқичларининг монанд ишлашини ташкилий жиҳатдан таъминлаш зарурлиги билан шартланган. Ташкилий муносабатларнинг нафақат “ташкил этишни” бошқариш функцияси билан, балки барча қолган функциялар билан ҳам ўзаро боғлиқлиги диалектикаси жуда мураккаб. Ушбу боғлиқликнинг ўзига хос хусусияти, биринчи галда, ташкилий муносабатлар субъектлари бошқарувнинг барча функцияларини амалга оширишида намоён бўлади. Бошқарув ишларининг махсус турлари уларни бажаришнинг шундай ташкил этилишини назарда тутадики, бунда мазкур функцияларни амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва усуллари ишлаб чиқилади. Лекин ушбу шакллар ва усулларни бошқарув тизимларининг субъектлари ўртасидаги узоқ муддатли, барқарор боғлиқликлар каби ташкилий муносабатлар билан бир хил деб ҳисоблаб бўлмайди. Бунда бошқарув функцияларини амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва усуллари ташкилотда ўрнатилган алоқалар ва муносабатларга зид бўлиши мумкин. Юзага келган зиддиятларни бартараф этишда улар ўзгартирилади. Ташкилий ва иқтисодий муносабатларнинг ўзаро боғлиқлиги кўп қиррали. Биринчидан, юқорида таъкидланганидек, ташкилий ва иқтисодий муносабатлар ташкилий муносабатлар субъектларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш механизмининг асосий қисмларидан бири ролида иштирок этиши мумкин. Иккинчидан, улар индивидлар, гуруҳлар, жамоалар, жамиятнинг иқтисодий манфаатларини, демак, ушбу манфаатларни қондиришга йўналтирилган иқтисодий натижаларни амалга ошириш воситаси ҳисобланади. Ташкилий муносабатлар айнан мазкур белгилар бўйича ташкилий-иқтисодий муносабатлар турига киради. Ташкилий муносабатлар ва алоқалар иқтисодий объектларни ва ижтимоий тизимларни бошқариш ташкилий тузилмаларининг асосий қисмлари ҳисобланади, чунки уларнинг иштирокчиларини бирлаштиради. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling