Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Менежмент тизимларини лойиҳалаштириш
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
2.2. Менежмент тизимларини лойиҳалаштириш
Ҳар қандай ташкилотнинг фаолияти ўзгарувчан ташқи муҳитда кечади ва корхонанинг унга мослашиши кўп жиҳатдан унинг яшовчанлигини ва самарадорлигини белгилаб беради. Ташқи муҳит билан алоқани, биринчи галда, корхонани бошқариш тизими амалга ошириши туфайли, айнан унинг мослашувчанлиги кўп жиҳатдан бутун корхона фаолиятининг натижасини белгилаб беради. Бошқарув тизимларини мослаштиришнинг иккита хили мавжуд: биринчидан, реактив мослаштириш, бунда тизимдаги ўзгаришлар юз берган ташқи ўзгаришларга жавобан кечади, корхонанинг ўзи эса қувлаб етувчи ролида иштирок этади; иккинчидан, проектив мослаштириш, бунда бошқарув тизими ташқи муҳит динамикасининг йўналишларини прогноз қилади, ўзи ўзгаради ва бошқариладиган кичик тизимларни ўзгартиради. Лойиҳалаштириш (лот. projectus – олдинга улоқтирилган) лойиҳавий мослаштириш механизми ҳисобланади. Менежмент тизими нуқтаи назаридан 25 лойиҳалаштиришнинг асосий мақсадини ўзининг кучли томонларини фаоллаштириб, ўз камчиликларининг фаолиятнинг якуний натижаларига таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда, ташқи муҳитнинг ўзига хос хусусиятларидан ташкилот манфаатлари йўлида самарали фойдаланиш имконини берувчи бошқарув тизимини яратишдан иборат деб белгилаш мумкин. Бунда ташкилот ва ўз навбатида унинг бошқарув тизими фаолиятининг иккита асосий мезонини таъкидлаш мумкин: мақсадга мувофиқлик ва самарадорлик. Мақсадга мувофиқлик деганда керакли ишни қила билиш, самарадорлик деганда эса мавжуд ресурслардан тежамли фойдалана олиш тушунилади. Мақсадга мувофиқлик самарадорликка қараганда муҳимроқ, чунки ташкилот азалдан истеъмолчиларга керакли нарсани қилиши лозим ва фақат ана шу ҳолатда унинг фаолиятининг самарадорлиги ҳақида сўз юритиш мумкин бўлади. Менежмент тизимларини лойиҳалаштириш жараёни – бу корхона ташқи муҳитининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, корхонанинг миссияси, фаолиятининг мақсадлари ва уларга эришишнинг танланган стратегиялари, корхона мулкдорлари ва (ёки) раҳбарларининг ҳаётий мақсадлари ва қадрлаш йўналишлари, ташкилотлар ва уларни бошқариш тизимларининг объектив ривожланиш қонунлари, бошқарув фани ва бошқа гуманитар фанлар ютуқлари ҳақидаги ахборотни ўзгартириш. Корхонани бошқариш тизимининг асосий таркибий қисмлари жумласига қуйидагилар киради: корхонани бошқариш тамойиллари; бўлинмалар функциялари ва бошқарув аппарати ходимларининг ташкилий роллари; таъминловчи бошқарув кичик тизимлари (ёки воситалари); бошқарувнинг ташкилий тузилиши; бошқарув жараёни ва бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш механизми; корхонанинг ташкилий маданияти. Менежмент тизимларини лойиҳалаштириш учун қуйидаги тамойиллар асос қилиб олиниши мумкин. 1. Мақсадларнинг ягоналиги тамойили, унга кўра менежмент тизими, агар у ташкилот мақсадларига эришишда индивидларнинг ҳамкорлик қилишига ёрдам берса, самарали ҳисобланади. 2. Самарадорлик тамойили, унга кўра менежмент тизими, агар у инсонларнинг энг кам нохўш оқибатлар ёки харажатлар асносида мақсадларга эришишига кўмаклашса, самарали ҳисобланади. Бунда харажатлар деганда нафақат моддий ва молиявий ресурслар тушунилади. Шунингдек, бунга ходимларнинг мавжуд бошқарув тизимидан якка тартибда ва гуруҳ бўлиб қониқиш ҳосил қилганлиги ҳам киради. 3. Зарур хилма-хиллик тамойили, унга кўра бошқарувчи тизимнинг мураккаблиги бошқарилаётган объектнинг мураккаблигидан кам бўлмаслиги керак. Ташкилотлар (корхоналар) томонидан менежмент тизимларининг яратилишида бунга қуйидагилар ҳисобидан эришилади: 1) менежментнинг ҳар бири нисбатан мустақил участкада ўз вазифасини ҳал этадиган турли кичик тизимларини ажратиш, яъни бошқарув меҳнатини 26 функционал тақсимлаш амалга оширилади; 2) бошқарув аппаратини, менежмент даражаларини ажратган ҳолда, иерархик тамойил бўйича қуриш; 3) бошқарув ахборотининг катта ҳажмига ишлов бериш учун юксак ахборот технологияларидан фойдаланиш. Менежмент тизимини лойиҳалаштириш жараёнини иккита нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин: мазмуний ва ташкилий. Лойиҳалаштириш жараёнини мазмуний нуқтаи назардан кўриб чиқишда унинг асосий босқичларини ажратиш мумкин. 1. Корхонани бошқариш тамойиллари ташкилотлар ривожланишининг объектив қонунлари, корхона раҳбарларининг (мулкдорларининг) ҳаётий қадриятлари, гуманитар фанлар ютуқлари, корхона мақсадларидан келиб чиқиб ифодаланади. 2. Корхонанинг мақсадлари, уларга эришишнинг танланган стратегиялари, корхонанинг имкониятлари, ташқи муҳитининг ҳолати ва унинг ривожланиш динамикаси асосида бошқарув тизими олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун бажариши лозим бўлган ишлар аниқланади. 3. Корхонани бошқариш функцияларининг мазмуни асосида қуйидагилар белгиланади: 4. Ишчи жамоалар (бўлинмалар) улар ўртасида алоқалар ўрнатиш орқали ягона тузилмага бирлаштирилади ва мазкур алоқаларни амалга ошириш воситалари белгиланади. Шу билан бир вақтнинг ўзида бўлинмалар раҳбарларига улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун етарли бўлган ваколатлар берилади. Шундай қилиб, корхонани бошқариш ташкилий тузилмаси шаклланади. Ташкилий маданият корхона раҳбарларининг бошқарув қандай амалга оширилиши лозимлиги тўғрисидаги тасаввурларидан келиб чиқиб, ташқи муҳитдаги ўзгаришлар тезлиги ва танланган бошқарув тамойилларига қараб шаклланади. Менежмент тизимининг статиклиги ва динамиклиги ўзаро боғлиқлик. Бир томондан, бажариладиган функциялар ташкилий тузилмада мустаҳкамланиши керак, лекин, иккинчи томондан, айнан ташкилий тузилма бошқарув операцияларини бажариш тартибини белгилаб беради, яъни бошқарув жараёнини ривожлантиради, у эса, ўз навбатида, функцияларнинг мазмунини белгилаб беради (2.1-расмга қаранг). Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling