Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

 
1.8. Менежмент технологияси 
Менежмент тизимларида кўплаб турли хилдаги ташкилий алоқалар ва ахборот 
ўзгаришлари амалга оширилади. Бошқарув жараёнларида уларни тартибга солиш 
усулларини ишлаб чиқиш бошқарув технологияларининг долзарб назарий 
муаммолари ва амалий вазифаларидан бирини ташкил этади. 
Технология деб исталган (кўнгилдаги) натижаларга эришиш учун дастлабки 
материалларни ўзгартиришнинг ҳар қандай воситасига айтилади. Бошқарув 
меҳнатининг предмети ва мос равишда дастлабки материали сифатида ахборот 
қатнашиши туфайли, менежмент технологиясини, масалан, бошқарув қарорларини 
ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш мақсадида бошқарув ахборотига 
ишлов бериш усулларининг мажмуи сифатида таърифлаш мумкин. 
Бошқарув операциялари ва таомиллари бошқарув технологиясининг асосий 
таркибий қисмлари ҳисобланади. Операция деганда тизим хусусиятининг 
ўзгаришига олиб келувчи ҳар қандай ҳаракат тушунилади. Муайян схема бўйича 


19 
ёки муайян изчилликда бажариладиган турли бошқарув операциялари йиғиндиси 
таомилни ўзида намоён этади. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, бошқарув 
технологиялари раҳбарлар, мутахассислар ва техник ижрочилар томонидан 
бажариладиган операциялар ва таомиллар тизимини ҳам белгилаб беради. 
Бугунги кунда бошқарув технологиясида бошқарув ишларининг меҳнатини, 
уларни бажариш муддатларини қисқартириш ҳамда қабул қилинадиган 
қарорларнинг сифатини ошириш имконини берувчи техник воситалар ва турли 
оргтехника алоҳида ўрин тутади.
Бошқарув технологияси бошқарув қарорини учта босқичдан иборат жараён 
сифатида кўриб чиқади: 
1) бошқарув қарорини тайёрлаш босқичи; 
2) қарорни қабул қилиш босқичи; 
3) қарорни амалга ошириш босқичи. 
Бозор иқтисодиёти шароитида қарор қабул қилиш чоғида муаммоли 
вазиятларни таҳлил қилиш ҳам назарда тутилади. Бу ахборотни тўплаш ва унга 
ишлов бериш, ҳал этишни талаб қилувчи муаммоларни ифодалашни ўз ичига 
олади.
Шундай қилиб, менежмент технологияси менежмент самарадорлигини 
таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади ва уни такомиллаштиришга алоҳида 
эътибор қаратилиши керак. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling