Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
tizimli menezhment nazariyasi
1.5. Менежментнинг усуллари Менежмент тизимида усуллар алоҳида ўрин тутади, ваҳоланки улар фақат амалиётда қўлланилади. Айнан усуллар ёрдамида менежерлар бошқариладиган объектларга уларни бошланғич ҳолатдан исталган (кўнгилдаги) ҳолатга ўзгартириш учун таъсир кўрсатади. Усуллар – бу, бир томондан, менежмент функцияларини амалга ошириш жараёнини, иккинчи томондан, персонал ишини фаоллаштириш ва унга ижодий, манфаатли ва фаол руҳ бахшида этиш мақсадида ходимларга таъсир этиш жараёнини ўзида намоён этувчи бошқарув фаолиятини амалга ошириш йўлларидир. Ушбу ўзига хос хусусият менежментда икки хилдаги усулларни қўллашни назарда тутади. Улардан биринчиси – бу бошқарув фаолиятини амалга ошириш усули, иккинчиси – фирмалар, ташкилотлар ва улар персоналининг, шу жумладан ҳар бир алоҳида ходимнинг фаолиятига таъсир этиш усулидир. Албатта, менежмент учун инсонларга таъсир этиш усуллари устувор аҳамиятга эга, чунки менежерларнинг асосий вазифаси ҳар бир ходимнинг лавозими ва ташкилотда бажарадиган иши туридан қатъи назар унинг серунум фаолиятини таъминлашдан иборат. Усулларнинг хусусиятлари менежмент тизимининг барча таркибий қисмларига боғлиқ. Бунда уларнинг хусусиятига асосий таъсирни бошқарув мақсадлари, тамойиллари, функциялари ва персонали кўрсатади (1.5-расм). Шундай қилиб, усуллар менежмент тизимига хос бўлган хусусиятларни ўзида жамлайди. Менежмент тизимида усулларнинг функционал белгиланиши. Усуллар қуйидагиларни таъминлаши шарт: а) фирма, ташкилот фаолиятининг юқори самарадорлиги; б) ҳар бир ходимнинг фаол ижодий фаолияти; в) ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолиятининг аниқ ташкил этилиши; г) фирмалар барча ходимларининг уйғунлашган, монанд ўзаро боғланган иши. Менежмент усулларини қўллаш самарадорлигининг шарти сифатида улардан бир вақтнинг ўзида объектив тарзда инсонларга хос бўлган иқтисодий (мулкий), ташкилий, ижтимоий ва руҳий манфаатларни қондиришга йўналтирилган ялпи фойдаланиш иштирок этади. Менежмент амалиётида иқтисодий, ташкилий, ижтимоий ва руҳий усуллар ғоят кенг қўлланилади. Ташкилий усуллар – бу инсонларнинг ташкилий манфаатларига таъсир этиш 15 усуллари бўлиб, улар инсон фаолиятини самарали ташкил этиш объектив қонунларига, муайян тарзда тартибга солинган муҳитда ҳаёт кечиришнинг табиий эҳтиёжларига асосланади. Ўзининг функционал белгиланишига кўра усулларнинг ушбу гуруҳи учта кичик гуруҳга ажралади (1.2-расм). Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling