Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

1.2-расм. Ташкилий усуллар таркиби 
Ташкилий-барқарорлаштирувчи усулларнинг функционал белгиланиши 
бошқарув тизимларида бошқарув ишларининг ижрочилари ўртасида, шунингдек 
шартномавий асосда хўжалик юритувчи мустақил субъектлар ўртасида узоқ 
муддатли ташкилий муносабатлар ва алоқаларнинг ўрнатилишидан иборат.
Ташкилий-бошқариш усулларининг функционал белгиланиши бошқарув 
субъектларининг ташкилот-тизим фаолият кўрсатишининг режалаштирилган, 
белгиланган режимидан четга чиқишларни бартараф этишга, вазиятнинг ёки фирма 
фаолият кўрсатадиган муҳитнинг ташқи ва ички ўзгаришларига билдириладиган 
муносабатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга йўналтирилган ҳаракатларидан 
иборат.
1.6. Ташкилий тузилма  
Ҳозирда замонавий иқтисодиётни бошқаришнинг мураккаблиги кескин 
ошган ва у тез суръатлар билан ортишда давом этмоқда. Деярли ҳар қандай корхона, 
муассаса, ташкилот ўзига хос мураккаб тизим ҳисобланади.
Қуйида фирманинг қанақа ташкилий тузилмалари менежментнинг самарали 
фаолият кўрсатишини таъминлашини кўриб чиқамиз. «Тузилма» сўзи тизимни 
қандайдир бир бутунлик сифатида тавсифловчи қисмлар, боғлиқликлар ва улар 
ўртасидаги муносабатлар йиғиндисини англатади. 
Менежмент тизимининг ташкилий тузилмаси – бу улар ўртасида фирма 
мақсадларига эришиш учун зарур функцияларнинг бажарилишини таъминловчи 
ўзаро боғлиқликлар тизими мавжуд бўлган бошқарув бўлинмалари йиғиндисидир.  
МЕНЕЖМЕНТ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ЯНГИ ШАКЛЛАРИ
«Янги шакллар» тушунчаси шартли тушунча ҳисобланади, чунки ижтимоий 
ишлаб чиқариш ривожланишининг ҳозирги босқичида янги нарса, ҳаётга кириб 
Менежментнинг ташкилий усуллари 
Ташкилий-барқарорлаштирувчи усуллар 
Ташкилий-интизомий 
усуллар 
Ташкилий-бошқариш 
усуллари 


16 
келиб, дарҳол моделга, кенг фойдаланиш учун намунага айланади. Қуйида сўз 
юритиладиган тузилмалар, аслида лойиҳавий ва матрицали тузилмаларнинг 
ривожланиши ва турлари ҳисобланади. Тузилмалар ушбу икки хилининг янги, 
замонавий шакллари турли муайян шароитларга қараб бошқарувнинг оптимал 
вариантларини излаб топиш учун ишлаб чиқилган. Бундай шароитлар жумласига 
қуйидагилар киради: фирманинг мақсадли стратегияси, фирманинг ўлчами, ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот турлари, ишлаб чиқариш хусусияти, жуғрофий ҳолат, 
сиёсий ва ижтимоий омиллар. 
Гуруҳий (бригадавий) ташкилий тузилма. Унинг лойиҳавий тузилмадан 
маълум даражада фарқ қилувчи яна бир неча турлари мавжуд. Ташкилотнинг 
«бригада» шакли одатда ишлаб чиқаришга мос келади. У “катакчали” тузилмага 
эга бўлган иш марказини ўзида намоён этади. Оддий ишлаб чиқариш марказида 
ишлар функционал меҳнат тақсимоти асосида конвейер режимида бажарилади. 
Аслида ҳар бир ходим ўз ихтисослигига мувофиқ бир ёки икки турдаги 
операцияларни бажаради. Ушбу ишлаб чиқариш тузилмаси бир қатор муҳим 
афзалликларга эга: ходим ишлаб чиқаришнинг бошидан охиригача иштирок этади, 
у маҳсулотни ўз меҳнатининг натижаси сифатида қабул қилади; ходим турли 
касбларни ва кўникмаларни эгаллайди, акс ҳолда у бригадада фойдали бўла 
олмайди; мазкур тузилмада функционал бўлимдаги каби қатъий регламентлар 
мавжуд эмас. Бу – масаланинг мотивацияланган томони. 
Фирма ичидаги венчурли ва инновацион тузилмалар. Венчурли ва инновацион 
тузилмалар лойиҳавий (дастурий-мақсадли) ташкилий тузилмаларнинг замонавий 
турлари ҳисобланади. Ушбу иккала ном ҳам маълум даражада синонимлар 
ҳисобланади. Инглизча «venture» сўзи «хатарли иш», «хатарли корхона»ни 
англатади. Одатда, бизнесда хатарли иш инновацияларни, яъни принципиал 
жиҳатдан янги технологиялар, товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқиш билан 
боғлиқ. 
Барча ривожланган мамлакатларнинг йирик фирмалари бундай тузилмаларни 
ўз менежментида интеграциялайди. Тадқиқотлар бу тез ўзгарувчи бозор 
шароитларига мослашишнинг энг истиқболли йўли эканлигини кўрсатмоқда. 
Кичик бизнесда муваффақиятли ҳаракат қилувчи венчурлардан эришиладиган 
самара шунчалик каттаки, катта фирмалар ва корпорациялар раҳбарлари кўпинча 
уларда иттифоқчиларни қидиришади ва инновацион лойиҳаларни бажариш учун 
буюртма-шартномаларни тузишади, шунингдек уларга молиявий ёрдам кўрсатишади. 
Иккинчи йўл – венчурли гуруҳлар ижобий тажрибасини кўчириш ва фирма ичида 
тегишли инновацион бўлинмаларни ташкил этиш. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling