Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ФИРМА ИЧИДАГИ ИННОВАЦИОН (ВЕНЧУРЛИ) БЎЛИНМАЛАР


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

ФИРМА ИЧИДАГИ ИННОВАЦИОН (ВЕНЧУРЛИ) БЎЛИНМАЛАР 
ТУРЛАРИ 
Менежментда инновациялар тамойилига амал қилиш фирманинг рақобат 
курашида ўз фаолиятини сақлаб қолиши ва унинг самарали фаолият юритишининг 
муҳим шарти ҳисобланади. 
Йирик фирмаларда инновацион тузилмалар бир қатор омиллар: ишлаб 
чиқилаётган лойиҳаларнинг аҳамияти, уларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва 
муракаблиги, шунингдек фаолиятнинг мустақилиги даражасига қараб қараб бир 
неча турга эга бўлади. 


17 
1. Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш (янги технологияни) бўлими. Бу аслида 
лойиҳавий озиқ-овқат тузилмасининг тури ҳисобланади. Бўлим фирма учун 
стратегик аҳамиятга эга бўлган янгиликларни ишлаб чиқиш учун ташкил этилади. 
Расмий жиҳатдан у функционал бўлимга киради, яъни унинг соҳасига мос келади. 
Лекин инновацион бўлинмадаги ишланмалар мазкур бўлинмани ўз таркибига олган 
бўлимнинг иш режасига киритилмайди. У бевосита корпорациянинг штаб-
квартирасига бўйсунади. 
2. Бевосита интеграциялаш. Бу шунингдек, стратегик аҳамиятга эга бўлган 
янги маҳсулот ишлаб чиқишдир. Шу билан бирга инновация асосий ишлаб чиқариш 
фаолияти билан боғлиқ. Унинг устида ишлашни муваффақиятли амалга ошириш 
учун технологик, конструкторлик ва бошқа хизматлар зарур. Шундай қилиб, 
янгиликни 
ишлаб 
чиқиш 
фирмани 
бошқаришнинг 
мавжуд 
тизимига 
интеграциялашади. Табиийки, фаолиятнинг янги, ижодий тури пайдо бўлиши 
ташкилотга катта таъсир кўрсатади ва унинг аъзоларининг хатти-ҳаракатидаги 
айрим ўзгаришларни келтириб чиқаради. 
Агар инновация фирма учун стратегик аҳамиятга эга бўлса, лекин шу билан 
бирга асосий ишлаб чиқариш билан умуман боғлиқ бўлмаса, у учун махсус 
бўлинма ташкил этилиши мумкин. Бу, одатда, янги маҳсулотни яратиш бўлиб, уни 
бозорга олиб чиқиш фирмага катта фойда келтиради. Муваффақиятга эришилган 
тақдирда, бундай бўлинма мустақил бўлимга айлантирилади. 
Ташкилот менежменти фирма учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган 
инновацияларни ҳам эътибордан четда қолдирмайди ва боз устига уларни рад ҳам 
этмайди. Лекин бундай микро-ғоялар алоҳида ишлаб чиқариш жараёнларига ғоят 
фойдали такомиллаштиришларни киритиши мумкин. Фирмалар бундай ғоялар 
муаллифлари билан шартномавий муносабатларни амалиётда кенг қўллайди. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling